Хаёт Шамсутдинов
8.04K subscribers
976 photos
114 videos
812 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz
Download Telegram
Бугун, 30 март куни "Миробод деҳқон бозори"да озиқ-овқат маҳсулотлари узлуксиз етказиб берилиши ва нарх-навосининг хақонний аҳволи жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Бозорга озиқ-овқат маҳсулотлари узлуксиз етказиб берилиши ва нарх-наво сунъий оширилишига йўл қўймаслик бўйича тегишли мутассадиларга кўрсатмалар берилди.
2020 йил 28 март куни Юнусобод тумани, Марказ-4 мавзесида фуқаро А.Ш. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2020 йилдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сонли Қарорида кўрсатилган талабларни бузиб, ИИБ ҳудуд профилактика инспектори ва маҳалла фуқаролар йиғини раиси томонидан огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, қизини никоҳ тўйи муносабати билан куёви ва унинг ўртоқлари иштирокида “куёв навкар” тўй маросимини ўтказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар!

Мамлакатимизда санитария-эпидемиологик осойишталикни сақлаш, яшаш муҳити хавфсизлиги ва инсон соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида санитарияга оид қонун ҳужжатлари ҳамда эпидемияга қарши курашиш қоидаларига қатъий риоя қилишингиз талаб қилинади.
Қўқонда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатган депутатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2020 йил 28 март куни Қўқон шаҳар, А.Т.Хуқандий мавзесида яшовчи Х.Н. (1979 й.т., хусусий корхона раҳбари, Халқ депутатлари Қўқон шаҳар кенгаши депутати) Республика Махсус комиссиясининг карантин қоидаларини қўпол равишда бузиб, “Telegram” ижтимоий тармоғида очилган гуруҳлар аъзоларига Қўқон шаҳрида 2 нафар шахсда “Коронавирус” касаллиги аниқланганлиги ва улар карантинга олинганлиги ҳақида жонли тарзда аудио ёзуви орқали ҳақиқатга тўғри келмайдиган уйдирма ва ёлғон маълумотларни тарқатган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан 31.03.2020 йил куни Кенгашдан розилик олинган ҳолда Х.Н.га нисбатан ЖКнинг 244-5-моддаси (Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиззахда карантин билан боғлиқ қоидаларни бузиб, ИИБ ходимига қаршилик қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2020 йил 1 апрель куни фуқаро С.У. (1988 .т., судланган, ишсиз) “Lacetti” русумли автомашинасини карантинли шароитда рухсат берувчи махсус рухсатнома (стикер) сиз бошқариб, “Самарқанд-Тошкент” йўналишининг Ғаллаорол тумани ҳудудига етганда шу ердаги йўл-патруль хизмати маскани хизмат вазифларини бажараётган Миллий гвардия ва санитария эпидемиология ходимлари томонидан тўхтатилган.

Айни жараёнда Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори томонидан С.У.дан тегишли ҳужжатларни тақдим этиши сўралганда, у инспекторнинг қонуний талабларини бажаришдан бош тортиб, унинг кўкрак қисмига зарб билан уриб, қочиш мақсадида автоуловини Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтда, машинанинг чап томон олд эшигига осилиб қолган ЙПХ инспекторини 600 м. масофагача судраб кетади.

Ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Ғаллаорол тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 257-1-моддаси (санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳайдовчи С.У. процессуал тартибда ушланган.

Бош прокуратура карантин ва чеклов тадбирларини бузиш, касаллик ўчоғига борганлик ҳамда беморлар билан мулоқотда бўлганлик ҳақидаги маълумотларни яширганлик учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатади!

Каналга уланиш 👉🏻
@HShamsutdinov
Forwarded from Bosh prokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқонда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатган депутатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. (Видеолавха)

👉 @uzbprokuratura
Бугун ахборот маконида маълумотлар ниҳоятда кўп, бироқ аҳолига ишончли ахборот тарқатадиган манбалар, афсуски, кам.

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали барча давлат ташкилотларининг расмий маълумотлари эълон қилинадиган ягона ахборот платформасидир.

Агар Сиз хабарларни мунтазам равишда биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@axborot_xizmatlariAOKA) ни кузатиб боринг.
Forwarded from AntiFake.uz
Ишонч тўғрисида

Пандемия шароитида ишончли ахборот манбаига эга бўлиш муҳим ҳисобланади. Ҳар бир фавқулодда ҳолат ҳар қандай мамлакатда ҳам ўз манфаатини кўзловчи кишилар гуруҳини шаклланишига олиб келади. Бу манфаатлар турлича бўлиши мумкин – ваҳима чиқариш, шахсий пиар, эътиборни тортиш.

Интернет тармоғида тасдиқланмаган ва ёлғон ахборотларни тарқатувчи кўплаб веб-сайтлар пайдо бўляпти. Уларнинг орасида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмаган «Asia Times» сайти ҳам бор.

Ўзингизни зарарли ахборотдан ҳимоя қилишингиз учун қуйида бир нечта маслаҳатларни келтириб ўтамиз:

- сизда ўзига хос (қўрқув, ваҳима, нафрат ва ҳ.к.) ҳис-туйғуларни уйғотган қандайдир ахборотни олишингиз билан уни бошқа фойдаланувчиларга юборишга шошилманг, катта эҳтимол билан бу сохта - фейк хабар бўлиши мумкин;

- ўзингиз учун ишончлилиги шубҳа уйғотмайдиган нуфузли халқаро ва маҳаллий ахборот агентликларининг рўйхатини тузиб чиқинг;

- қабул қилган ахборотнинг мазмунини текшириб кўриш учун йирик қидирув системалари (Google, Yahoo, Яндекc) имкониятларидан фойдаланинг. Одатда кўп сохта хабарлар илгари эълон қилинган бўлади, ва улар расман рад этилганлиги ҳақда маълумот бўлиши эҳтимоли ҳам мавжуд;

- @antifake_uz расмий каналига обуна бўлинг. У ерда мутахассислар гуруҳи Интернет тармоғида тарқатилаётган сохта ахборотларни тезкорлик билан аниқлаб, раддия бериб боради;

Ўзингизни асранг. Сохта ахборотлар хавф туғдиради. Улар одамларни нотўғри қарор қабул қилишларига сабаб бўлиб қолиши мумкин. Улар рухиятга таъсир кўрсатиб, инсонларни чалғитиши мумкин.
Ҳозирги вақтда эса воқелик тўғрисида хотиржам тасаввурга эга бўлиш жуда муҳим ҳисобланади.


FacebookInstagramTwitterTelegram
Forwarded from AntiFake.uz
О доверии.

В условиях пандемии важно иметь источники информации, которым доверяешь. Так уж вышло, что любая нештатная ситуация в любой стране активирует прослойку людей с нечистой совестью, преследующих свои интересы. Эти интересы могут быть любыми - нагон трафика, эскалация паники, личный пиар.

В интернете появляется множество веб-сайтов, которые распространяют недостоверную информацию и фейковые новости. Среди них – сайт «Asia Times», не зарегистрированный в Узбекистане.

Вот несколько советов, следуя которым можно уберечь себя от вредной информации:


– получив какое-либо сообщение, которое вызвало у вас волну сильных эмоций (страх, паника, ненависть и пр.), не спешите пересылать его другим пользователям, ибо вероятней всего данное сообщение - фейковое. ;

– сформируйте для себя список из наиболее авторитетных мировых и отечественных информационных агентств с совершенной репутацией, подлинность материалов которых не вызывает сомнений;

– используйте возможности крупных поисковых систем (Google, Yahoo, Яндекc) для перепроверки содержания полученного сообщения. Зачастую большинство фейковых новостей являются ранее опубликованными, и, вполне вероятно, что они уже имеют официальное опровержение;

– подключитесь на официальный канал @antifake_uz, где группа специалистов в оперативном порядке реагирует на фейковые сообщения, распространяемые в сети Интернет.

Берегите себя. Фейки не безобидны. Они могут сподвигнуть людей на неправильные решения. Они наносят ущерб психике и дезориентируют в пространстве.
А сейчас очень важно иметь спокойное знание реальности.


FacebookInstagramTwitterTelegram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЯНА 5 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 30 НАФАРГА ЕТДИ


👉 https://bit.ly/2JGNpyY

Министерство здравоохранения:
ОТ КОРОНАВИРУСНОЙ ИНФЕКЦИИ ВЫЛЕЧИЛИСЬ ЕЩЕ 5 ГРАЖДАН И СЕГОДНЯ ИХ ОБЩЕЕ КОЛИЧЕСТВО СОСТАВЛЯЕТ 30 ЧЕЛОВЕК


👉 https://bit.ly/2we80HO

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Бош прокуратура ходимлари хайрли ишларини давом эттириб, ўз маошларининг яна бир қисмини такроран “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ўтказдилар.

===================

Сотрудники Генеральной прокуратуры, продолжая участие в акции благотворительности, повторно перевели часть заработной платы в Общественный фонд «Милосердие и здоровье Узбекистана»

@koronavirusinfouz

Каналга уланиш 👉🏻 @HShamsutdinov
Ёзёвон туманида ҳомиладор аёл вафот этганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида ҳомиладор аёл вафот этганига оид видеолавҳа тарқалган.

Аниқланишича, тумандаги Қатортол маҳалласида яшаган 33 ёшли аёл туғруқ пайтида (39 ҳафталик ҳомиласи билан) вафот этган.

Ҳолат бўйича қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан туриб, қонуний тўхтамга келиш имконияти йўқли сабабли 04.03.2020 йилда ЖКнинг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Натижалари бўйича батафсил маълумот берилади.

Каналга уланиш 👉🏻
@HShamsutdinov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мажбурий ижро бюроси томонидан коммунал тўловларни амалга ошириш учун яна бир қулайлик яратилди. (Видеоролик)
Фарғонада карантин қоидаларини бузган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2020 йил 07 апрель куни Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига келган фуқаро Х.С. (2002 й.т.) Фарғона шаҳар, Мурувват кўчасида ташкил этилган карантин ҳудудига тиббий кўрикдан ўтиш учун ётқизилган. Бирок, у эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиб, карантин ҳудудидан номаълум томонга қочиб яширинган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, фуқаро Х.С. Фарғона шаҳар, Муборак кўчасида жойлашган уйда яширинганлиги аниқланиб, карантин ҳудудига қайтарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 09.04.2020 йилда ЖКнинг 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиззахда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида “Коронавирус” касаллигига чалинган прокуратура ходими ва унинг оила аъзолари билан мулоқотда бўлган шифокор беморларни қабул қилишни давом эттираётганлиги сабабли тегишли чора кўриш кераклиги ҳақидаги аудиоёзувлар тарқалган.

Аниқланишича, фуқаро А.Ж. карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни Интернет тармоғи орқали тарқатиш мақсадида, 2020 йил 7 апрель куни Жиззах вилояти бўйича тузилган “Коронавирус” штабига қўнғироқ қилиб, штаб навбатчисига “Коронавирус” касаллигига чалинган прокуратура ходими ва унинг оила аъзоларига тиббий ёрдам кўрсатган “Доктор А” хусусий шифохонаси шифокори халигача ўз шифохонасида беморларни қабул қилаётганлиги сабабли тегишли чора кўриш кераклигини билдирган.

Сўнг, у вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказига кўнғироқ қилиб, жавоб берган навбатчиларга “Доктор А” хусусий шифохонаси шифокорини текшириб кўришлигини акс ҳолда улар билан бўлиб ўтган суҳбат жараёни ёзиб олинган аудиоёзувни Интернет тармоғи орқали тарқатиб юборишини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 09.04.2020 йилда фуқаро Ж.А.га нисбатан ЖКнинг 244-5-моддаси (Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш 👉🏻 @HShamsutdinov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. (Видеолавха)

Каналга уланиш 👉🏻
@HShamsutdinov
Ряд Интернет изданий опубликовали 10 апреля статью, связанную с инцидентом в Джиззакской области о задержании мужчины, распространившего в социальных сетях ложную информацию о выявлении коронавируса у прокурора области. (Источник: Следственный Департамент при МВД РУз).

Данная информация не соответствует действительности, так как в аудиозаписи речь шла о работнике прокуратуры области.
Forwarded from Times.uz
❗️Ўзбекистонда коронавирусдан тўлиқ тузалганлар сони 61 нафарга етди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бугун йўқотилган вақт ва имкониятларни эртага тиклаб бўлмайди

Шавкат Мирзиёев: Утерянные сегодня время и возможность завтра уже не вернуть

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #tahlil

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИНИНГ МУРОЖААТИ.

@koronavirusinfouz
@uzbprokuratura

Каналга уланиш 👉🏻 @HShamsutdinov
Тошкентда автомашинада ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи “стикер”ларни ноқонуний қўлга киритган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар, Миробод туманида рўйхатдан ўтиб, улгуржи савдо турига эга бўлган “D.F.” МЧЖ мансабдор шахслари мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, карантин қоидаларига зид равишда 7 нафар шахсларни ишга қабул қилиш ҳақида буйруқларни расмийлаштириб, Давлат хизматлари марказидан карантин даврида автомашинада ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи стикерларни ноқонуний олишга эришганлиги аниқланган.

Шу каби, 9 та маъсулияти чекланган жамиятлари мансабдор шахслари жами 18 та ҳолатларда стикерларни ноқонуний қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан 17.04.2020 йилда Миробод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 192-11, 257-1 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.