Хаёт Шамсутдинов
8.03K subscribers
977 photos
115 videos
814 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz
Download Telegram
Расмий баёнот

2020 йил 14 январь куни Яшнобод тумани, Чигил кўчасида жойлашган хонадоннинг меҳмонхонасидан, ушбу хонадонда ижарада истиқомат қилиб келган 1985 йилда туғилган А.Н. (Нариман Григорян) нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Яшнобод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши Тошкент шаҳар прокуратураси иш юритувига олиниб, жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.

Натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилиши таъминланади.

Каналга уланиш 👉🏻 @HShamsutdinov
Расмий баёнот

Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан дизайнер Нариман Григорян қасддан ўлдирилганлиги ҳолати юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов давомида жиноятни содир этган шахс аниқланиб, унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Видеолавха.

Каналга уланиш 👉🏻 @HShamsutdinov
2020 йил — Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили
Институт ётоқхонасини жиҳозлашдаги
талон-торожликлар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан Давлат инвестиция дастурига киритилган объектларда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини ўрганиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ягона буюртмачи хизмати” корхонаси ва “К.o.” МЧЖ мансабдор шахслари, Навоий Давлат педагогика институти ётоқхонасини жиҳозлаш тўғрисидаги ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб, ҳақиқий баҳоси 556,1 млн. сўм бўлган 31 турдаги жиҳозлар ва мебеллар тўпламларининг нархларини 2,3 млрд. сўмга ошириб кўрсатиш орқали, 1,7 млрд. сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Ягона буюртмачи хизмати” ИК ва “К.o.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Расмий баёнот

Андижонда уйдан кўчириш ҳақидаги суд қарори ижросидан норози фуқаро ўзини ёқиб юборганлиги оқибатида вафот этганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми («Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш») билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижонда 8 ойлик фарзандини 5 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.А. (2000 й.т. оилали) 2019 йилда туғилган қиз фарзандини фуқаро М.га 5 000 АҚШ долларига сотиб, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини берган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Forwarded from Bosh prokuratura
​​ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИДА ШАФФОФЛИК ОМИЛЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар вакиллари ҳамда блогерларга шуни яна бир карра эслатиб ўтадики, прокуратура органлари фаолияти юзасидан барча маълумотлар Бош прокуратуранинг интернетдаги расмий манбаларида, шунингдек, “Ҳуқуқ” газетасида ҳамда бошқа ОАВ, бундан ташқари, жамоатчилик билан бевосита мулоқотлар орқали кенг оммага очиқ ва шаффоф тарзда етказилмоқда.

Бунда тергов ва суриштирувга оид қонун талаблари ҳам тўлиқ инобатга олинмоқда.

Айни пайтда вилоят, туман, шаҳар прокурорлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари олдида ўз фаолиятлари, прокуратура органларининг ўзида қонун устуворлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, шунингдек, тегишли секторлардаги ҳақиқий аҳвол ҳамда улардаги муаммолар ечими бўйича ҳисоботларини мунтазам тақдим этиб келмоқда.

Қолаверса, Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати олдида ҳисобдордир.

Мазкур нормага кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ўзбекистон Республикаси Президентига:

қонунийлик ҳамда жиноятчиликка қарши курашнинг ҳолати тўғрисида — мунтазам равишда;

ўта оғир жиноятлар ва фавқулодда ҳодисалар тўғрисида — зудлик билан;

прокуратура органлари амалга оширган ишлар тўғрисида — ҳар олти ойда ахборот тақдим этиб борилмоқда.

Шунингдек, мазкур Қонун талабига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига прокуратура органлари фаолияти ҳақида ҳисобот тақдим этади.

Шунга кўра, жорий йилда Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлиси кун тартибига мувофиқ 2019 йилда прокуратура органлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тақдим этилади.

Бош прокуратура Матбуот хизмати


👉 @uzbprokuratura
1 000 000 АҚШ доллари банкнотасини
сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Уйчи тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Л. бошқа фуқаронинг ишончига кириб уни алдаб, хорижий банклардан кредит олиб бериш ва ўзининг 1 млн. АҚШ доллари кўринишидаги купюрасини сотиш эвазига, ундан фирибгарлик йўли билан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Банк маълумотига кўра, 1 000 000 АҚШ долларлик банкнота сувенир сифатида чиқарилганлиги, қонуний тўлов воситаси ҳамда валюта қимматлиги ҳисобланмаслиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Л.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга уланиш 👉🏻 @HShamsutdinov
Сурхондарёда ёнғин содир бўлганлиги юзасидан баёнот

2020 йил 5 февраль куни соат 02:50 ларда Бойсун тумани, А.Термизий кўчасида жойлашган 1857 м2 ер майдонидаги маиший буюмлар бозорида ёнғин содир бўлган.

Оқибатда, савдо комплексидаги 51 та савдо расталари ва маиший хизмат кўрсатиш нуқталарига жиддий зарар етган.

Тан жароҳати олган фуқаролар мавжуд эмас.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга уланиш 👉🏻 @HShamsutdinov
“Аллоҳим Бош прокурордан рози бўлсин!” Сурхондарёлик тадбиркор аёл орзусига эришди

#ЖАМИЯТ

👉 https://darakchi.uz/uz/84601

Darakchi.uz расмий саҳифалари

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
Ўқ отар қурол қўллаган ҳолда содир этилган жиноят юзасидан баёнот

2020 йил 6 февраль куни соат 00.10 ларда Қўқон шаҳар, Генерал Узоқов кўчасида жойлашган чойхонда фуқаро Ж.Ж. фуқаро Б.М. ва унинг икки нафар шериклари билан жанжаллашган.

Жанжал давомида, Ж.Ж. чойхона кириш эшиги олдида турган Б.М. ва унинг шерикларига ўзида бўлган ўқ отар қурол (ов милтиғи) дан икки маротаба ўқ отиб, тан жароҳати етказган ва воқеа жойидан яширинган.

Жабрланувчилар олган жароҳатларнинг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида судга оид экспертиза тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 25,97-моддаси 2-қисми "а, п" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Forwarded from Bosh prokuratura
ИЖОБИЙ КЎРСАТКИЧЛАРГА МАҲЛИЁЛИК – ТУРҒУНЛИК ВА ИНҚИРОЗ ОМИЛИ

2020 йил 8 февраль куни Бош прокуратурада прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари иштирокида кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Батафсил: https://www.prokuratura.uz/#/t_news?id=185

👉 @uzbprokuratura
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокуратура ташаббуси билан Меҳрибонлик уйи ҳамда “SOS – Ўзбекистон Болалар маҳаллалари” тарбияланувчилари учун “Навоийхонлик кечаси” ташкил этилди.

Батафсил:
https://www.prokuratura.uz/#/t_news?id=186

👉 @uzbprokuratura
Расмий баёнот

2020 йил 10 февраль куни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси ёқаси бўйлаб оқиб ўтувчи Анхор каналидан оқаётган сувдан янги туғилган, ўғил бола жинсига мансуб чақалоқ мурдаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 99-моддаси (Онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қашқадарёда қалбаки пул ўтказиш билан боғлиқ жинояти фош этилди

Косон туманидаги савдо мажмуасида фуқаро Д.Б. хусусий тадбиркор Ж.Ш.га қалбаки 210.000 Россия рублини жами 30 млн сўмга сотганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 10.02.2020 йилда Департаментнинг туман бўлими томонидан ЖКнинг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @uzbprokuratura
Нукус туманида ердан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати аниқланди

Прокуратура органлари томонидан ер майдонларидан ноқонуний фойдаланиш ва эгаллаб олишнинг олдини олиш бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Жумаладан, Нукус тумани ҳокимнинг қарори билан “D.limon” МЧЖга иссиқхона қуриш ва лимон маҳсулотлари етиштириш учун жами 22,4 гектар ер майдони ажратилган.

Бироқ, жамият мансабдор шахслари томонидан ажратилган ер майдонида ноқонуний равишда турар жой иморатлари қурилиб, фуқароларга алдаб сотиб юборилганлиги аниқланган.

Ўз навбатда, туман ер ресурслари ва давлат кадастри ва қурилиш бўлими мансабдор шахслари ажратилган экин ер майдонларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилмаганликлари оқибатида давлат манфаатларига жиддий зиён етказилишига сабаб бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан 11.02.2020 йилда Нукус тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 168 ва 208-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.