Forwarded from American Councils for International Education
FLEX дастурига аризалар қабул қилиш бошланди!
Даъвогарлар аризани мобил қурилмадан ёки компютердан фойдаланган ҳолда интернет орқали топширишлари мумкин.
FLEX дастурида қатнашиш гарчи иштирокчилар тест синовларига шахсан келмасалар ҳам аввалгидай учта қатъий босқичдан иборат.
• 1-тур: аризани онлайн топшириш босқичи. Ушбу турда онлайн ариза топширилади ва 3 та мавзуда иншо ёзилади. Иншолар аризани топшириш бошлагандан кейин 10 КУН ичида топширилиши керак (Масалан: агар ариза топшириш 5 сентябр куни бошланган бўлса, ариза-иншо 15 сентябргача топширилиши шарт).
• 2-тур: Онлайн ариза топширгандан сўнг, талабалар инглиз тили бўйича онлайн тестда қатнашишга таклиф қилинади.
• 3-тур: Учинчи, охирги босқич синовлари ноябрь ойида бошланади. Бу турда суҳбат, иншолар, анкета тўлдириш ва инглиз тили бўйича яна бир тест мавжуд. Ушбу босқичга ўтган талабалар билан Америка Кенгашларининг ўз мамлакатларидаги ваколатхонаси боғланиб, батафсил маълумотлар беради.
FLEX - АҚШ Давлат департаментининг ҳукумат томонидан молиялаштириладиган дастуридир. FLEX танлови белгиланган асосий талабларга жавоб берадиган барча ўқувчилар учун очиқ. Онлайн ариза бериш учун https://ais.americancouncils.org/flex сайтига киринг. Аризаларни қабул қилиш 2020 йил 15 октябрда тўхтатилади.
Қабул қилиш мезонлари: FLEX стипендияси танлови қуйидаги талабларга жавоб берадиган ўқувчилар учун бепул ва шаффоф ўтказилади. Унда ногирон ўқувчилар ҳам иштирок этишлари мумкин. Ҳар йили тахминан 20 нафар ногирон ўқувчи FLEX финалчилари сафидан жой олади. Уларга дастурнинг бошқа иштирокчилари билан бир хил талаблар қўйилади. Ўқувчилар дастурга фақат бир марта мурожаат қилишлари мумкин.
Дастурда иштирок этиш учун ариза топширувчилар:
1. 2004 йил1 январь-2006 йил 15 июль оралиғида туғилганлар бўлишлари;
2. Дастурга ариза бериш пайтида, ариза топшираётган мамлакатдаги мактабнинг 9-10-11 синф ўқувчилари бўлишлари ёки лицей/коллежнинг 1-, 2- босқичида ўқиётган ва дарсларга тўлиқ қатнашаётган бўлишлари;
3. Инглиз тилида яхши сўзлаша олишлари;
4. Яхши ва аъло баҳоларга ўқиётган бўлишлари;
5. АҚШ визаси талабларига жавоб бера олишлари;
6. Ўзбекистон фуқароси бўлишлари ва халқаро паспорт олиш хуқуқига эга бўлишлари керак;
Қўшимча маълумот учун Америка Кенгашларининг Тошкент шахридаги офиси электрон манзилига хат ёзинг:
📩 [email protected]
📌 Телеграм: @accels
FLEX дастурида қатнашинг ва дунёни кашф этинг!

👍8❤1