Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
11K subscribers
4.28K photos
1.12K videos
4 files
2.39K links
O‘zbekiston Respublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitasining rasmiy telegram kanali

Web-site: https://taplink.cc/dinqumita

Manzil: Toshkent sh, A.Navoiy-12. 100011

Call center: 71 200 58 88

E-mail: [email protected]
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Радикаллашув ва ёт ғояларга қарши курашиш ҳамда ахборот истеъмоли маданиятини шакллантириш
#16dec #uzbekiston24

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказади ҳамда маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашув ўтказади. Маънавият, маърифат, маданият, санъат ва ижод соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев проведет расширенное заседание Республиканского совета по духовности и просветительству и встречу с деятелями культуры и искусства. Будут обсуждены результативность реформ и дальнейшие приоритетные задачи в сферах духовности, просвещения, культуры, искусства и творчества.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши бошланди.

Юртимизда ушбу кенгаш раиси Президент ҳисобланади. Ҳудудларда эса биринчи раҳбарлар бу масала учун масъул этиб белгиланган. Чунки илм-фан, таълим ва тарбия, маънавият биз учун устувор масаладир”,

- деди давлат раҳбари.

Президент йиғилиганлар эътиборини бу йил ижтимоий соҳага энг кўп – 134 триллион сўм маблағ ажратилгани, бу 2016 йилга солиштирганда 5,6 баробар зиёдлигига қаратди.

Янги таҳрирдаги Конституциямизда белгиланган
“Ўзбекистон – ижтимоий давлат”
деган қоиданинг амалий ҳаётимиздаги тасдиғини биргина ана шу мисолда ҳам яққол кўриш мумкин.
Бу ишлар дастлабки қадамлар бўлиб, келгусида янада кенгайиб боради
”,

- деди Шавкат Мирзиёев.

Facebook|Instagram|Twitter
"Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига кираётган ҳозирги пайтда бизга жадид боболаримиз каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар сув билан ҳаводек зарур.

Яқинда пойтахтимизда ўтказилган “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги конференция жаҳон илм-фан ва маданий жамоатчилиги ўртасида катта қизиқиш ва эътибор уйғотди.

Бу ишларни янада кенгайтириш ва янги босқичга кўтариш мақсадида Президент қарори қабул қилинади.

Маърифатпарвар аждодларимизнинг мероси бугун биз қураётган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти учун пойдевор бўлиб хизмат қилиши табиий.

Бу кимгадир ёқадими ёки йўқми, халқимиз жадид боболаримиз кўрсатиб берган йўлдан оғишмай бориши керак. Чунки уларнинг ғоя ва дастурлари Янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегияси билан ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳангдир
",

- деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар орқали асосан четдан, баъзан, ҳатто, мамлакатимизнинг ўзида ҳам Конституция ва қонунларимизга зид позициялар илгари сурилаётгани, жумладан диний эътиқод ниқоби остида ёшларни маърифатга эмас, жаҳолатга ундаш ҳолатлари пайдо бўлаётгани таъкидланди.

Бундай вазиятда жамиятимизда жаҳолатга қарши маърифат билан курашишни кучайтириш, эҳтиёткорлик ва огоҳликни ошириш лозимлиги таъкидланди.

Президент зиёлиларимизни тинчлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳамлашда янада фаол бўлишга, ўзларининг маънавий фазилатлари билан бошқаларга ўрнак кўрсатишга чақирди.

Facebook|Instagram|Twitter
"РАҲБАР ВА ЁШЛАР" ОЧИҚ МУЛОҚОТИ

🔰 Жорий йилнинг 23 декабрь куни, Дин ишлари бўйича қўмита раиси С.Тошбоев ва фаол ёшлар учрашуви бўлиб ўтади.

📊 Ушбу тадбирда ёшларнинг диний-маърифий соҳадаги фаолияти, эришаётган ютуқлари ҳамда келгусидаги режалар муҳокама қилинади.

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент дунёвийлик ва диний маърифат масалаларига тўхталиб ўтди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось расширенное заседание Республиканского совета по духовности и просветительству.

#Mirziyoyev #yigilish #manaviyat #marifat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
"РАҲБАР ВА ЁШЛАР" ОЧИҚ МУЛОҚОТИ 🔰 Жорий йилнинг 23 декабрь куни, Дин ишлари бўйича қўмита раиси С.Тошбоев ва фаол ёшлар учрашуви бўлиб ўтади. 📊 Ушбу тадбирда ёшларнинг диний-маърифий соҳадаги фаолияти, эришаётган ютуқлари ҳамда келгусидаги режалар муҳокама…
"РАҲБАР ВА ЁШЛАР" ОЧИҚ МУЛОҚОТИ БЎЛИБ ЎТДИ

📆 Бугун, 23 декабрь куни, Ўзбекистон халқаро ислом академияси мажлислар залида Дин ишлари бўйича қўмита раиси С.Тошбоев ва фаол ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

❇️ Ушбу тадбирда ёшларнинг диний-маърифий соҳадаги фаолияти, эришаётган ютуқлари ҳамда келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

"Академия биносига кирар эканман, ўқитувчилар, талабалар, умумий жараёнларни кузатиб, беихтиёр, талабалик йилларим, устозларим, дарс жараёнлари, барча барчаси хотирамда қайта гавдаланди. Бугунги учрашув сабаб – ўзим ҳам яна бир бор талабалик йилларимга қайтдим. Менга ёшлик хотираларимни, талабалик йилларимдаги соғинчни тортиқ этганингиз учун сизларга катта раҳмат айтаман!" - деди С.Тошбоев.


📌 Очиқ мулоқотда Қўмита раиси томонидан диний-маърифий соҳадаги ёшларнинг таълим ва тараққиётга интилишини қўллаб-қувватлаш, кенг фикр ва дунёқарашга эга кадрлар сифатида камол топишини таъминлаш мақсадида қуйидаги ташаббуслар илгари сурилди:

1️⃣ Мамлакатимиздаги мавжуд зиёрат туризми салоҳиятидан унумли фойдаланган ҳолда, соҳадаги аълочи ва фаол талабаларни 2024 йил ноябрь ойида “Халқаро Зиёрат туризми ҳафталиги” доирасида ўтказиладиган тадбирларда Самарқанд ва Бухоро вилоятларига зиёрат турлари уюштирилади.

2️⃣ 2023/2024 ўқув йили якунига қадар Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларининг Ахборот-ресурс марказига Дин ишлари бўйича қўмита раиси номидан мутахассислик, диний-маърифий ва бадиий китоблар жамланмаси тақдим этиб борилади.

3️⃣ Республикада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёт оқимларнинг ғоявий негизларини ўрганиш ҳамда уларга қарши курашишнинг илмий-маърифий асосларини ишлаб чиқиш каби долзарб йўналишларда илмий-тадқиқот олиб бораётган ёш тадқиқотчилар 2024 йилдан бошлаб “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони билан тақдирланади!

Тадбирда йил давомида тарғибот ишларида фаол иштирок этиб келган, таълим жараёнларида ўзининг иқтидорини намоён қилган ҳамда жамоат тадбирларида фаол бўлган бир гуруҳ ёшлар Қўмита раисининг ташаккурномаси билан тақдирланди.

✳️ Очиқ мулоқот фаол савол-жавоб шаклида бўлиб ўтди. Қўмита раиси топшириғига кўра, ёшлар томонидан берилган савол ва таклифлар асосида махсус "Йўл харита" ишлаб чиқилиши белгиланди.

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
#ФОТОРЕПОРТАЖ

Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ва фаол ёшлар иштирокида бўлиб ўтган "РАҲБАР ВА ЁШЛАР" очиқ мулоқотидан фотолавҳалар

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter