Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
11.2K subscribers
3.48K photos
897 videos
3 files
1.95K links
O‘zbekiston Respublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitasining rasmiy telegram kanali

Web-site: https://taplink.cc/dinqumita

Manzil: Toshkent sh, A.Navoiy-12. 100011

Call center: 71 200 58 88

E-mail: [email protected]
Download Telegram
Юртдошларимиз Маккада катта эҳтиром билан кутиб олинди
⚡️ Юртдошларимиз Маккада катта эҳтиром билан кутиб олинди

Бугун, 7 июнь куни эрта тонгда Маккаи мукаррамага етиб келган зиёратчиларимиз “Ҳаж – 2023” ишчи гуруҳи раҳбари Содиқ Тошбоев, хизмат кўрсатувчи мактабалар (муассасалар) вакиллари ва бошқа масъуллар томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинди.

🔷 Юртдошларимиз муҳташам “Roshidiya” меҳмонхонасига киришлари биланоқ уларга кўрсатилган эҳтиромдан қалблари сурурга тўлди.

🏢 Меҳмонхона фойесида ҳожиларимизни кутиб олиш учун махсус тайёргарлик кўрилган: гиламлар тўшалган, ҳамма зиёратчилар истиқболига ошиққан, кайфият кўтарингки. Аллоҳнинг меҳмонлари узун йўлакдан кириб келар экан, уларга зам-зам суви, хурмо, ширинликлар ва эсдалик совғалари улашилди.

🔵 Том маънода, ҳожиларимиз ижтимоий давлат тамойилининг амалий ифодасини, инсон қадри учун ғоясининг татбиқини муборак заминда ҳам тўлиқ ҳис қилмоқдалар. Макка шаҳрига етиб келган зиёратчиларимиз уларга кўрсатилаётган эҳтиромдан мамнун бўлиб, моҳир ошпазларимиз пиширган лаззатли таомлардан баҳраманд бўлдилар.

Айни пайтда, Таматтуъ ҳажини ният қилган зиёратчиларимиз умра амалининг қолган рукнларини бажаришга ҳозирлик кўрмоқдалар.

🕋 Сафар билан боғлиқ жараёнларни расмий саҳифаларимизда кузатиб боринг.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати


@dinqumita
«Ҳаж-2023» мавсуми: эътироф ва мамнуният
«Ҳаж-2023» мавсуми: эътироф ва мамнуният

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда зиёратчиларимизни муборак Ҳаж сафарига юбориш жараёни давом этмоқда. Бўлажак ҳожиларимиз яратилган шароитлардан мамнун бўлиб, ибодат ва дуоларни қилмоқдалар. Эътиборингизга

🏢 Эътиборингизга Макка шаҳрининг жанубий Азизия минтақасида жойлашган “Ar-Roshidiya” меҳмонхонаси ҳақида қисқа маълумот тақдим этамиз. Ушбу меҳмонхона Ҳарами шарифдан 5,5 километр узоқликда бўлиб, Каъбатуллоҳга 24 соат давомида замонавий автобус қатнови йўлга қўйилган. Бу ҳожиларимизга исталган вақтда ибодатларини Масжидул ҳаромда адо этиш имконини беради.

🔷 Мазкур янги барпо этилган 16 қаватли меҳмонхонанинг фойелари кенг ва ёруғ бўлиб, ҳожиларимизга 40 та замонавий лифт хизмат кўрсатади. Меҳмонхонанинг 2300 дан зиёд тўрт кишилик хонаси 9 300 нафардан ортиқ ҳожини ўз бағрига олади.

🔵 Бир вақтнинг ўзида 5 000 киши овқатланиши мумкин бўлган ошхонада зиёратчиларимизга уч маҳал тансиқ таомлар, сархил мевалар, ширинликлару шарбатлар тортиқ қилинмоқда.

🩺 Меҳмонхонада тиббий марказ ва Ўзбекистон ишчи гуруҳи штаби ташкил этилган бўлиб, шифокор ва масъуллар 24 соат давомида узлуксиз зиёратчилар хизматида бўлмоқда.

📍Ўзбекистонлик зиёратчилар Мадина шаҳридан бирин-кетин Маккаи мукаррамага келиб жойлашаётган “Ar-Roshidiya”дан ташқари “Laba Darna”, “Abraj al-Dana”, “Ruba al-Hijaz” сингари меҳмонхоналар ҳақида ҳам келгусида маълумот берамиз.

🕋 Сафар билан боғлиқ жараёнларни расмий саҳифаларимизда кузатиб боринг.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати


@dinqumita
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#haj_2023
#toshkent_madina

Ахборот 24 | Муқаддас Ҳаж сафарига яна бир гуруҳ юртдошларимиз жўнаб кетди      

@dinqumita
САУДИЯ МАТБУОТИ
ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗГА БЎЛГАН ЭЪТИБОРНИ КЕНГ ЁРИТДИ


🇸🇦 Саудия Арабистонининг етакчи нашрларидан бири, маҳаллий ва халқаро хабарларни кенг ёритадиган "al-hadath.com" Интернет нашри ўзбекистонлик зиёратчиларни кузатишдаги юксак ҳурмат-эҳтиром ҳақида хабар эълон қилди.

🔸Унда бўлғуси ҳожиларимизни кузатиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти ҳамда мутасаддилар Тошкент халқаро аэропортида жам бўлганига алоҳида эътибор қаратилган.

🛫 Шунингдек, хабарда зиёратчиларимиз республикамизнинг 10 та ҳудудий халқаро аэропорти орқали Мадина шаҳрига кузатилишига ҳам катта урғу берилган.

🔹 Таъкидлаш керакки, юртимиздаги инсон қадри учун ғоясининг ҳаётдаги татбиқи ва ижтимоий давлат тамойилининг амалий ифодасини халқаро ҳамжамият ҳам муносиб эътироф этмоқда.

@dinqumita
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#haj_2023
#madina
#hojilar

«Ҳаж-2023» мавсуми: Мадинаи Мунаввараги ибодат жараёнлари ва зиёратчиларимизнинг эътирофи ҳамда дил кечинмалари хусусида махсус лавҳа


Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати


@dinqumita
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#haj_2023
#no_comment
#mehmonxonalar

🌟Макка шаҳрида зиёратчиларимиз истиқомат қилаётган “Аброж Дана”, “Лаба Дарна” ва “Руба ал-Ҳижаз” меҳмонхоналаридан шарҳсиз лавҳа.

🏨 Аввал "Рошидия" меҳмонхонаси ҳақида маълумот берган эдик.


🕋 Сафар билан боғлиқ жараёнларни расмий саҳифаларимизда кузатиб боринг.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

@dinqumita
#haj_2023

O‘zbekistonlik ziyoratchilar uchun barcha sharoit muhayyo etilgan

Allohga shukrki, soʻnggi yillarda mamlakatimizda diniy-maʼrifiy sohada ulkan islohotlar kechmoqda. Xususan, davlatimizning bevosita koʻmagi bilan yurtdoshlarimizning haj ibodatlarini har qachongidan ham yuksak saviyada tashkil etish, ular uchun munosib qulayliklarni yaratib berish borasida tizimli ishlar qilinmoqda.

Bundan atigi olti-yetti yil avval haj kvotasi 5200 tani tashkil etgan boʻlsa, 2019-yilda bu raqam 7200 ta, 2022-yilda esa 12 000 taga yetdi. Joriy yilda mamlakatimiz fuqarolari uchun umumiy haj kvotasi 15 000 etib belgilandi. Albatta, haj kvotasining yildan-yilga oshib borishi ham yurtimizda diniy-maʼrifiy yoʻnalishda amalga oshirilayotgan ishlar koʻlami naqadar kengligidan darak beradi.

Manba: “Yangi O‘zbekiston” gazetasi

Batafsil: https://iiau.uz/oz/news/2310

@dinqumita
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEOLAR
#haj_2023

“Haj-2023”: ziyoratchilar Saudiya Arabistoniga kuzatilmoqda

Manba: O‘zbekiston 24

@dinqumita
САУДИЯНИНГ МАРКАЗИЙ НАШРИ: ЎЗБЕКИСТОНЛИК ҲОЖИЛАР МИННАТДОР

📃 Саудия Aрабистонининг марказий нашри – “Ар-Риёз” газетасида ўзбекистонлик зиёратчиларни тантанали кутиб олиниши, ибодат қилишга қулай шароит яратилгани ва юқори даражада хизмат кўрсатилаётгани ҳақида мақола чоп этилди.

🔹Унда зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи “Тавофа” компанияси раиси Муҳаммад Маажинийнинг сўзлари келтирилган. У мавсумга барча ташкилий ишлар амалга оширилганини қайд этиб, бу йил ҳожилар ибодатларини мукаммал адо этиши учун муносиб шароитларни ҳозирлаш ҳамда зиёратни эмин-эркин адо этишлари учун намунали хизмат кўрсатишга жиддий ҳаракат қилинаётганини алоҳида таъкидлаган.

Ўз навбатида, мақолада ўзбекистонлик ҳожилар кутиб олиш, меҳмонхонага жойлашиш каби йўналишлардаги энг олий даражада  кўрсатилаётган хизматлардан миннатдор экани алоҳида баён этилган.

📍Маълумот ўрнида, “Ар-Риёз” газетаси 52 саҳифали кунлик нашр бўлиб, 150 000 ададда чоп этилади, alriyadh.com веб-сайтидаги маълумотлар ҳам оммабоп ҳисобланади.

@dinqumita