This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати томонидан турли конфессия вакиллари иштирокида тайёрланган "Ўзбекистон - бағрикенг диёр" номли тарғибот ролиги.
✅Ушбу тарғибот ролиги "Ўзбекистон 24", "Маданият ва маърифат", "Нурафшон", "Ўзбекистон", "Дунё бўйлаб" телеканаллари орқали намойиш этилмоқда.
Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter I Facebook

РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Охирги вақтда ижтимоий тармоқларда баъзи мутаассиб шахслар, айрим ҳолларда эса диний соҳа вакиллари томонидан ҳам Ўзбекистоннинг дин соҳасидаги ягона давлат сиёсатини нотўғри тушуниш ва баҳолаш, янгиликларни ўз манфаатларига мослаб талқин қилиш, воқеликни бўрттириб кўрсатиш, инсонлар фикрида нохолис муносабатни шакллантиришга бўлган уринишлар кузатилмоқда.
Батафсил: https://bit.ly/3sJRW9Z
religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter I Facebook
Охирги вақтда ижтимоий тармоқларда баъзи мутаассиб шахслар, айрим ҳолларда эса диний соҳа вакиллари томонидан ҳам Ўзбекистоннинг дин соҳасидаги ягона давлат сиёсатини нотўғри тушуниш ва баҳолаш, янгиликларни ўз манфаатларига мослаб талқин қилиш, воқеликни бўрттириб кўрсатиш, инсонлар фикрида нохолис муносабатни шакллантиришга бўлган уринишлар кузатилмоқда.
Батафсил: https://bit.ly/3sJRW9Z
religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | «Жаҳолатга қарши маърифат» мавзуидаги маърифий тадбир
#16fev #uzbekiston24
religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter I Facebook
#16fev #uzbekiston24
religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter I Facebook
⚡️Учрашув: ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
🇺🇿🇺🇸2022 йил 19 февраль куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси С.Тошбоев ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Д.Розенблюм ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
📍Мулоқотда, дастлаб, мамлакатимизда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, шунингдек, Ўзбекистон тараққиётининг янги даврида муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан барча соҳалар қатори, диний-маърифий жабҳада, хусусан, дин ва эътиқод эркинлиги йўналишида турли дин вакиллари учун кўплаб янгиликлар, қулайликлар яратиб келинаётгани ҳақида фикр юритилди.
✅Шунингдек, диний бағрикенглик борасида Ўзбекистоннинг илғор ташаббуслари халқаро ҳамжамият томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланаётгани таъкидланиб, 2018 йил декабрда БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида муҳтарам Президентимиз таклиф этган “Маърифат ва диний бағрикенглик” махсус резолюциясининг қабул қилингани бунинг яққол исботи сифатида қайд этилди.
❇️Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг ушбу ташаббуси дунёда тинчлик-осойишталикни сақлаш, диний бағрикенгликни таъминлашда нақадар катта аҳамиятга эга экани – бугунги мураккаб даврда яққол намоён бўлаётганига ҳам алоҳида урғу берилди.
❗️Учрашувда виждон эркинлигини таъминлаш, диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасида АҚШ билан ҳамкорлик ўзининг ижобий натижаларини бераётгани, мамлакатларимиз ўртасида ўзаро делегацияларнинг ташрифлари, инсон ҳуқуқлари ва виждон эркинлиги мавзуларида турли тадбирларни биргаликда ўтказилиши, соҳага оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан тажриба алмашиш жуда яхши йўлга қўйилгани ҳам эътироф этилди.
‼️Ўз навбатида, элчи Д.Розенблюм ҳам Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни Америка томони қўллаб-қувватлашини, хусусан, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган эзгу саъй-ҳаракатларни олқишлашини билдирди.
Учрашув дўстона ва самимий руҳда ўтди.
Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
Каналга уланинг: @dinqumita

#TADBIR
Жаҳолатга қарши – маърифат билан курашиш, мавжуд муаммоларга халқ билан мулоқот асносида ечим топиш, инсон қадрини улуғлаш, Дин ишлари бўйича қўмита ва ҳамкор ташкилотлар билан бирга Тошкент шаҳри бўйлаб ўтказилаётган тадбирларни ушбу йўналишдаги амалий фаолиятнинг изчил давоми сифатида баҳолаш мумкин. Олмазор туманида бўлиб ўтган очиқ мулоқотлар бунинг мисолидир. Ушбу лавҳа шу ҳақида.
Манба: "Ўзбекистон 24" телеканали

#Hududlardan_xabarlar
#jaholatga_qarshi_marifat
Наманган давлат университетида маърифий тадбир ташкил этилди
Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз томонидан ёшларни кўллаб-қувватлаш, уларнинг илм-маърифатли, соғлом қилиб тарбиялаш масаласига катта аҳамият қаратилмоқда.
Дин ишлари бўйича қўмита вилоят бошқармаси ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Наманган давлат университети катта мажлислар залида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида ўтказилган тадбирда ҳам ана шулар хусусида сўз борди.
Мулоқот давомида Давлат раҳбари томонидан таълимга берилаётган имкониятлар, ёшларга яратилаётган шароитлар ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш, терроризм ва экстремизмнинг аянчли оқибатлари, бугунги кунда дин ниқоби остида амалга оширилаётган хунрезликларнинг моҳияти каби мавзулар муҳокама этилди.
Тадбирда талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.
Дин ишлари бўйича қўмита
Наманган вилояти бошқармаси

#ҳудудлардан_хабарлар
Жорий йилнинг 22 февраль куни, Хоразм вилояти Хонқа туманидаги умумий ўрта таълим мактабда ўқувчилар ўртасида “Оммавий маданият – маънавиятимиз кушандаси” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари, туман Маънавият ва маърифат маркази, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими туман ФХДЁ бўлими ходимлари иштирок этди.
Маърифий мулоқотда ўқувчи-ёшлар турли мафкуравий таҳдидлар шароитида уларнинг тузоғига илинмаслик чоралари ҳақида тушунчага эга бўлишди.
Шунингдек, шу куни Хазорасп тумани тиббиёт бирлашмасида ҳам шифокорлар иштирокида маърифий учрашув бўлиб ўтди.
Маърифий учрашувлардан кўзланган мақсад — мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини талаба-ёшларга етказиш, уларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш ҳамда турли ёт ғоялардан ҳимоя қилишга қаратилгандир.
Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати
@DinQumita

Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
#инсон_қадри #аҳоли_билан_мулоқот ⚡️ Аҳоли билан мулоқотлар ташкил этилди
📌Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами давлатимиз томонидан алоҳида ҳимояга олингани, уларга муносиб турмуш шароити яратиш борасида қилинаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатларини алоҳида эътироф этиш лозим.
📝Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари вилоятлар бўйлаб халқимиз билан учрашувлар ўтказмоқда.
🗓 Жорий йил 22 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан вилоятдаги муаммоли маҳаллалар аҳолиси билан учрашувлар ташкил қилиниб, маҳаллабай ишлаш тизимини йўлга қўйилди.
✅ Бугун ушбу тадбирлар доирасида мавжуд камчиликларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида шаҳар ва туман бош имом хатиблари иштирокидаги навбатдаги сайёр учрашув ва суҳбатлар ташкил қилинди.
📍Мазкур тартибдаги дастлабки сайёр учрашув Жомбой туманидан бошланди. Аҳоли билан суҳбат давомида мамлакатимиз бўйлаб олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, бугунги доруломон кунларга шукроналик ҳисси билан яшаш каби жиҳатларга тўхталиб ўтилди.
❗️Туманда истиқомат қилаётган ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ва уларнинг фарзандларига ҳам моддий, ҳам маънавий кўмак кўрсатилди.

Халқимиз азал-азалдан қўли очиқ, саховатпеша бўлиб келган. Доимо етим-есирларни бошини силаган, кўнгли ўксик қалбларга ёрдам қўлини чўзган танти халқ. Ана шу эзгу ниятларни амалий ифодаси сифатида Дин ишлари бўйича қўмита раиси С.Тошбоев ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Н.Холиқназаров Қорақалпоғистонга ташрифлари доирасида Нукус шаҳридаги Кўзи ожизлар мактаб-интернатида бўлдилар. Бу ерда таълим олаётган ўқувчи-ёшлар билан самимий суҳбат қилдилар.
Илм даргоҳида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Ташриф сўнгида ўқувчи-ёшларнинг дилларига хушнудлик улашиш мақсадида зарурий ўқув қуроллари ва маиший техника жиҳозлари тақдим этилди.
Шундан сўнг, соҳа раҳбарлари кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар ва якка ёлғиз кекса авлод вакилларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдам кўрсатилди. Улар билан суҳбат давомида ҳукуматимиз томонидан сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар, ногиронлиги бор инсонларга берилаётган эътибор ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида сўз юритилди.
Шунингдек, соҳа раҳбарлари Республика ихтисослаштирилган Онкология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали шифохонасида даволанаётган 16 нафар болалар холидан хабар олиб, уларга моддий ёрдам кўрсатилди. Бундай хайрли ишлардан барчаларининг кўнгли шод бўлди.
Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати
@DinQumita
Илм даргоҳида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Ташриф сўнгида ўқувчи-ёшларнинг дилларига хушнудлик улашиш мақсадида зарурий ўқув қуроллари ва маиший техника жиҳозлари тақдим этилди.
Шундан сўнг, соҳа раҳбарлари кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар ва якка ёлғиз кекса авлод вакилларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдам кўрсатилди. Улар билан суҳбат давомида ҳукуматимиз томонидан сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар, ногиронлиги бор инсонларга берилаётган эътибор ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида сўз юритилди.
Шунингдек, соҳа раҳбарлари Республика ихтисослаштирилган Онкология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали шифохонасида даволанаётган 16 нафар болалар холидан хабар олиб, уларга моддий ёрдам кўрсатилди. Бундай хайрли ишлардан барчаларининг кўнгли шод бўлди.
Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати
@DinQumita
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Юртдошларимизнинг яна бир гуруҳи Умра зиёратидан қайтиб келишди
#24fev #uzbekiston24
religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter I Facebook
#24fev #uzbekiston24
religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter I Facebook
Муҳокамага сабаб бўлаётган ҳолат юзасидан муносабат
2022 йилнинг 14 февраль куни Тошкент шаҳридаги тадбиркор “Ф.Р.”нинг иш жойида ходимлари учун намозхона ташкил этишга шароит яратиб берганлиги сабабли маъмурий жавобгарликка тортилиши ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда. Мазкур ҳолат билан боғлиқ суд қарори Интернет тармоғи фойдаланувчилари, шунингдек, айрим давлат идоралари вакиллари томонидан ҳам қизғин муҳокама қилинмоқда, тадбиркорга тазйиқ ўтказилгани, ибодат қилишга чекловлар белгиланганлиги каби салбий фикрлар тарқатилмоқда.
Батафсил: https://bit.ly/3BMp2u4

Telegraph
Муҳокамага сабаб бўлаётган ҳолат юзасидан муносабат
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига (04.09.2019 йилдаги ПҚ-4436-сон) асосан, Дин ишлари бўйича қўмитанинг янгиланган вазифаларидан бири сифатида жамиятда…