Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
11K subscribers
4.28K photos
1.12K videos
4 files
2.39K links
O‘zbekiston Respublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitasining rasmiy telegram kanali

Web-site: https://taplink.cc/dinqumita

Manzil: Toshkent sh, A.Navoiy-12. 100011

Call center: 71 200 58 88

E-mail: [email protected]
Download Telegram
Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Президент маслаҳатчиси этиб тайинланди

Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Камилов Музаффар Муротович Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Шунингдек, у Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори бўлиб қолади.

Президент маслаҳатчиси лавозимини эгаллаб келган Шоазим Шоисламович Миноваров Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари сифатида фаолиятини давом эттиради.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter I Facebook
#ТАЙИНЛОВ

⚡️Дин ишлари бўйича қўмита раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Махсудов Давронбек Рустамович
Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Махсудов Давронбек Рустамович 2004-2012 йиллар - Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ходими, 2012-2018 йиллар - Тошкент ислом университети илмий котиби, магистратура бўлими бошлиғи, Исломшунослик кафедраси мудири, 2018-2020 йиллар - Ўзбекистон халқаро ислом академияси Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO кафедраси мудири ҳамда ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон халқаро ислом академияси биринчи проректори ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.


Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Ўзбекистонлик илк зиёратчилар Умра амалларини адо этиб, юртимизга қайтиб келишди
#2feb #uzbekiston24

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Конфессиялар ишлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
#2feb #uzbekiston24

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter I Facebook
#Умра
#Мадина

ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗ МАДИНАИ МУНАВВАРАДА

Тошкент шаҳридан куни кеча Мадина шаҳрига йўл олган юртдошларимиз Жидда шаҳрига соғ-омон етиб келдилар. Уларни ишчи гуруҳ ва ҳамкор ширкат вакиллари кутиб олиб, махсус автобусларда Мадинаи мунаввара томон йўл олдилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қабрлари жойлашган масжиди Набавийга яқин масофадаги 5 юлдузли "Pull Man Zam Zam" меҳмонхонасида зиёратчиларимиз юқори савияда кутиб олинди. Қулай ва шинам хоналарга жойлашган юртдошларимиз дастлабки ташрифларини муборак равзани зиёрат қилишдан бошладилар.

Улар гуруҳ раҳбарлари бошчилигида белгиланган карантин талабларига қатъий амал қилган ҳолда, тартиб ва интизом билан амалларни адо этдилар.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter I Facebook
🕋 Самарқандлик юртдошларимиз Умра ибодатини адо этдилар
Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
🕋 Самарқандлик юртдошларимиз Умра ибодатини адо этдилар
📌 Самарқандлик зиёратчилар Мадинаи мунавварадаги зиёратларини якунлаб, "PullMan Zam Zam" меҳмонхонасидан эҳромга кирган ҳолларида ташкилий равишда Зулҳулайфа водийсига бориб, у ерда икки ракат намоз ўқиб, Умрани ният қилдилар, сўнгра махсус автобусларда Макка шаҳри томон йўл олдилар.
Байтуллоҳга яқин жойда жойлашган "Hilton" меҳмонхонасида юртдошларимизни ишчи гуруҳ вакиллари кўтаринки кайфиятда кутиб олдилар. Зиёратчиларимиз ўзларига ажратилган кенг ва ёруғ хоналарга жойлашганларидан сўнг, Умра амалини адо этиш учун Масжидул Ҳарамга йўл олдилар. Гуруҳ раҳбарлари бошчилигида тавоф, саъй, соч олдириш каби амалларни бажариб, умра ибодатини тўлиқ адо этдилар.
❗️Эслатиб ўтамиз, зиёратчиларимиз учун "Hilton" меҳмонхонасида барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Тиббиёт ходимлари туну кун хизматда. Озиқ-овқат таъминоти ва қадамжоларга зиёратлар уюштириш билан боғлиқ хизматлар юқори савияда ташкил этилган. Барча фуқароларимиз яратилган имконият ва шароитлардан мамнун ҳолда дуо қилмоқдалар.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter I Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий мажмуаси, Урганч шаҳрида Ал-Хоразмий шаҳарчаси ва Жалолиддин Мангуберди мажмуаси, Қуролли Кучлар Ҳарбий тиббиёт академияси, Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчаси, Бўстонлиқ туманидаги экотуризм зонаси лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.
Президентимиз лойиҳаларни такомиллаштириш ва сифатли қуриш юзасидан кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по строительству ряда объектов.
Представлена информация о проектах возведения комплекса Имама Бухари в Самаркандской области, квартала Аль-Хорезми и комплекса Джалолиддина Мангуберди в городе Ургенче, Военно-медицинской академии Вооруженных Сил, Олимпийского городка в Ташкенте, экотуристической зоны в Бостанлыкском районе.
Даны указания по доработке и качественной реализации проектов.

#Mirziyoyev #taqdimot #qurilish #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ

Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ва жамоаси Навоий вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Мусурманов Ғофур Эшпўлатовичнинг падари бузрукворлари Мусурмонов Эшпўлат отанинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Ҳақ таоло марҳумнинг фарзанду аржумандлари ва барча яқинларига гўзал сабр берсин.

Яратган охиратларини обод қилсин!

Дин ишлари бўйича қўмита жамоаси