Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
11.3K subscribers
3.5K photos
899 videos
3 files
1.96K links
O‘zbekiston Respublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitasining rasmiy telegram kanali

Web-site: https://taplink.cc/dinqumita

Manzil: Toshkent sh, A.Navoiy-12. 100011

Call center: 71 200 58 88

E-mail: [email protected]
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда "Қадринг баланд бўлсин, она тилим" шиори остида Республика танловини эълон қилади.

Батафсил: 👇
https://til.gov.uz/uz/news-and-announcements/news/100

religions.uz | Facebook | Telegram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Ватанимизда ишсиз фуқароларимиз билан қандай ишласак, ташқи миграция билан ҳам худди шундай шуғулланиш керак

Президент: Необходимо заниматься внешней миграцией так же, как работаем с безработными гражданами внутри страны

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугунги видеоселектор бошида давлатимиз раҳбари пандемия билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.
Вазият ижобий томонга ўзгараётгани, лекин шифокорлар тавсияларига, қатъий эҳтиёт чораларига риоя қилинмаса, давлат карантин чекловларини қайтадан татбиқ қилишга мажбур бўлиши қайд этилди.
Пандемия шароитида Мустақиллик байрамини кўпроқ оила даврасида нишонлашни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

В начале сегодняшнего видеоселекторного совещания глава государства затронул положение дел с пандемией.
Отмечено, что ситуация начинает меняться в положительную сторону, однако в случае несоблюдения рекомендаций врачей, мер предосторожности, государство будет вынуждено вновь ввести ограничительные требования.
Рассмотрены вопросы празднования Дня независимости исходя из реалий пандемии, главным образом в семейном кругу.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси бўйича ўтказилган БРИФИНГ

Манба: "Ўзбекистон 24"

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

religions.uz | Facebook | Telegram | Youtube
🕌Масжидлар сони 2072 тага етди

Мамлакатимизда фуқароларнинг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари қатори виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

🕌Ана шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг 20 август куни Сурхондарё вилоят Адлия бошқармаси томонидан «Варроқ Термизий» масжиди рўйхатдан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди.

📝Маълумот учун, Сурхондарё вилоятидаги масжидлар сони 115 тага етди.

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

religions.uz | Facebook | Telegram | Youtube
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳридаги «Ҳазрати Имом» қабристонида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи, давлат ва жамоат арбоби Карим Камолов қабрини зиёрат қилди.
Марҳум ҳақига Қуръон тиловат қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил место погребения исполнявшего обязанности хокима Бухарской области государственного и общественного деятеля Карима Камалова на кладбище "Хазрати Имам" в городе Бухаре.
В честь покойного были прочитаны суры из Корана.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #taziya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ

Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ва жамоаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Даминов Иргаш Иноятовичга волидаи муҳтарамалари Оиша она Шаймонованинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Ҳақ таоло марҳума онахоннинг фарзанду аржумандлари ва барча яқинларига гўзал сабр берсин.
Яратган марҳума онахоннинг охиратларини обод қилсин!

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

@dinqumita | religions.uz
⚡️Мустақиллик куни муносабати билан афв эълон қилинди

Шавкат Мирзиёев Ватанимиз мустақиллиги эълон қилинганининг 29 йиллигини нишонлаш арафасида «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 113 нафар фуқаролар афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 5 нафари асосий жазодан озод этилди, 53 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 15 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 40 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 1 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 2 нафарини чет давлат фуқаролари, 105 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.

Манба: ЎзА

➡️ @DinQumita
Қутлов: юксак давлат мукофоти муборак бўлсин!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони билан халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, юртимиз тараққиёти, тинчлиги ва ижтимоий-маънавий барқарорлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда жамоатчилик ишларидаги кўп йиллик самарали иштироки учун – Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ислом тарихи ва манбашунослиги кафедраси профессори, таниқли арабшунос, шарқшуноc, исломшунос олим Ҳасанов Аҳаджон Аҳмеджонович “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита раҳбарияти ва жамоаси таниқли исломшунос олим Аҳаджон домла Ҳасановни юксак давлат мукофоти билан табриклайди.
Муборак 80 ёшни қаршилаган, ёшларга хос шижоат, ғайрат билан мамлакатимизда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси сифатида, ёш авлодни тинчлик, инсонпарварлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялашда фаоллик кўрсатиб келаётган устоз Аҳаджон домла Ҳасановнинг келгуси ишларида муваффақият тилаймиз.
Юксак давлат мукофоти муборак бўлсин!

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмат

religions.uz | Facebook | Telegram | Youtube
Република махсус комиссиясининг мамлакатимиз аҳолисига мурожаати

Муҳтарам Ватандошлар!

Авваламбор, барчангизни яқинлашиб келаётган энг улуғ, энг азиз байрам – Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги билан чин юракдан самимий табриклаймиз.

Пандемия билан боғлиқ вазият бу йил жойларда катта йиғин ва оммавий сайиллар ўтказишни, шунингдек, боғ ва кўнгилочар майдончаларда концерт дастурлари ташкил этишни, Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида мушакбозликларни чеклашни талаб қилмоқда. Шунинг учун ушбу улуғ санани кўпроқ оила даврасида нишонлашни ташкил этиш мақсадга мувофиқ, деган қарорга келдик.

Корхона ва ташкилотларда ҳам байрам тадбирлари режалаштирилган тақдирда, уларни санитария нормаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш кераклигини алоҳида таъкидламоқчимиз.

Ушбу кунлар биз учун ҳар қачонгидан-да синовли бўлади. Кўрилаётган чоралар қанчалик натижа бериши тез орада аён бўлади.

Шу муносабат билан, ҳар биримиз пандемия шароитида яшаш ва ишлашга, ҳаракатларимизда эпидемилогик талабларга сўзсиз амал қилишга одатланишимиз керак.

👉 Мурожаатнинг батафсил матни

religions.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram