Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
10.9K subscribers
4.29K photos
1.13K videos
4 files
2.42K links
O‘zbekiston Respublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitasining rasmiy telegram kanali

Web-site: https://taplink.cc/dinqumita

Manzil: Toshkent sh, A.Navoiy-12. 100011

Call center: 71 200 58 88

E-mail: [email protected]
Download Telegram
📃Шу билан бирга, диний мазмундаги материаллар тегишли қонун ҳужжатларига кўра жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ёки ижтимоий мавқеига қараб ёки бошқа ҳолатларга кўра камситиш ёхуд ўзга шахслар маҳсулотларини обрўсизлантириш;
Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузуми, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилиш;
уруш, зўравонлик, терроризм, шунингдек диний экстремизм ва сепаратизм ғояларини тарғиб этиш;
миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи ахборотни тарқатиш;
диний эътиқодни ўзгартиришга даъват қилиш;
диндорларнинг диний туйғуларини ҳақорат қилиш ёки камситиш;
фуқароларни ўз конституциявий мажбуриятларини бажармасликка чақириш;
давлат, жамоат ёки диний ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва мол-мулкига тажовуз қилишга ундаш каби ғоялар акс этган материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрлаш ва тарқатилишига
йўл қўйилмайди.

Ҳурматли фуқаролар!

Кези келганда, сизлардан, шубҳали диний мазмундаги аудио, видео ва бошқа турдаги медиа маҳсулотларни Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ саҳифаларидан юклаб олмаслик ва тарқатмасликни сўраб қоламиз!

Дин ишлари бўйича қўмита

@dinqumita
РАСМИЙ ХАБАРНОМА

⚡️Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхати (2023 йил 17 май ҳолатига кўра)


@dinqumita
👍2
ДИҚҚАТ, ЭСЛАТМА❗️
#bayonot

ФИРИБГАРЛАРГА АЛДАНМАНГ ЁХУД ҲАЖ САФАРИ ТЎҒРИСИДА МУҲИМ ЭСЛАТМА❗️

⚡️ Айни кунларда ижтимоий тармоқларда “Фалон фирма билан ҳаж қилинг!”, “Ҳаж сафари учун саноқли жой қолди!”, “Ҳаж учун ярим нархни тўланг!” каби жимжимадор сарлавҳа остидаги рекламалар кўпаймоқда. Айримлар умра визаси, туристик (зиёрат) виза, бизнес виза билан ҳаж қилишни ваъда қилмоқда, бунинг мутлақо имкони йўқ!

🔺 Ёдингизда тутинг! Саудия Арабистонида Ҳаж амалларини бажариш учун сизда "Ҳаж-2023" визаси бўлиши шарт.
Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ чет эл фуқаролари учун ҳаж ибодатини адо этишнинг асосий шарти ҳаж визасига эга бўлиш ҳисобланади. Қолган барча турдаги визалар (умра, туризм, бизнес, зиёрат ва б.лар) билан ҳаж тадбирини амалга ошириш Саудия қонунчилигига кўра қатъиян тақиқланган ва тегишли тартибда жазоланади.

🟥 Унутманг! Ўзбекистон учун ажратилган ҳаж квотаси фақатгина Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этиладиган Ҳаж сафарига отланган зиёратчиларга ажратилган, шундай экан, айримларнинг Ўзбекистон орқали Ҳаж сафарига жўнатамиз, деган алдовларига учманг! Улар фуқароларимизни бошқа давлатлар орқали ноқонуний тарзда олиб кетишга уринишмоқда. Бу эса, қонуний асосга эга бўлмаган ва ҳаж ташкил этишга ваколати йўқ кимсаларнинг уринишидир. Кези келганда айтиб ўтиш керак-ки, бу каби хатти-ҳаракатлар Саудия Арабистони Подшоҳлиги ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида қатъий чора кўрилишига сабаб бўлади.

📃 Аввал хабар берганимиздек, муборак сафарларга ноқонуний йўллар билан боришга интилиш Саудия Арабистонидан депорт қилиш ва Саудия Арабистонига ҳар қандай виза билан 10 йил муддатга киришни тақиқлаш ҳамда 100.000 саудия риёли (26.000 АҚШ доллари) миқдорида жарима солишга олиб келади.

❇️ Маълумот учун, биргина 2022 йил Ҳаж масумида 500 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси туристик ва бизнес виза орқали Саудия Арабистонига ташриф буюриб, Ҳаж ибодати майдони “Машоир”га кира олмаганлар. Ҳаж мавсуми арафасида зиёрат виза (туристик) олган ҳолда Бирлашган Араб Амирликлари ва Иордания давлатлари орқали келган 1500 нафарга яқин фуқароларимиз эса Саудия Арабистони ҳудудига киритилмаган. Жумладан, 155 нафар фуқароларимиз Подшоҳлик ҳаж қонунчилигини бузганлик учун Саудия Арабистонидан 10 йил муддатга депортация қилинган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керак-ки, юртимизда “Ҳаж” тадбири Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилади. Шунга кўра, ҳаж тадбирини ташкил этиш вазифаси сайёҳлик фирмаси ёки турагентликлар ваколатига кирмайди.

❗️Азиз юртдошлар, огоҳ бўлинг, фирибгарларга алданманг!

Дин ишлари бўйича қўмита

@dinqumita
1
Din ishlari bo‘yicha qo‘mita pinned «#bayonot ФИРИБГАРЛАРГА АЛДАНМАНГ ЁХУД ҲАЖ САФАРИ ТЎҒРИСИДА МУҲИМ ЭСЛАТМА❗️ ⚡️ Айни кунларда ижтимоий тармоқларда “Фалон фирма билан ҳаж қилинг!”, “Ҳаж сафари учун саноқли жой қолди!”, “Ҳаж учун ярим нархни тўланг!” каби жимжимадор сарлавҳа остидаги рекламалар…»
Ҳалима Яқуб мамлакатимиздаги диний конфессия раҳбарлари билан учрашди

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан, Сингапур Президенти Ҳалима Яқуб давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турибди.

Батафсил:

📍https://uza.uz/posts/486029

@dinqumita
#Xabarnoma
#Bayonot

Ҳаж мавсуми 4 июндан бошланади
Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2023 йил 4 июндан бошланади. Мамлакатимиздан Саудия Арабистонига шу йил 2023 йил 4 июндан 19 июнга қадар ҳар куни 4 та авиақатнов амалга оширилади.

Ўтган йилларда зиёратчиларимиз Республикамизнинг 7 та ҳудудий аэропортларидан кузатилган бўлса, бу йил янада қулайлик яратиш мақсадида, ўлкамизнинг 10 та ҳудудий аэропортларидан – Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина йўналишлари бўйича зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади.

🔷 “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика Жамоатчилик кенгаши “Ҳаж – 2023” мавсумига тайёргарлик ишларини турли йўналишларда амалга оширилмоқда. Жумладан,зиёратчиларни гуруҳларга ажратиш, элликбошилар бириктириш, уларнинг малакасини ошириш, шифокорлаш ажратиш, ошпазларни жалб этиш ишлари якунига етказилди.

«Ҳаж-2023» мавсумига тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига жўнаб кетган ва айни пайтда улар томонидан барча ташкилий ва амалий саъй-ҳаракатлар олиб бормоқда.

📝 Тажрибали уламолар томонидан элликбошилар билан зиёратчиларга хизмат кўрсатиш юзасидан сафар олди ўқув машғулотлари ўтилди. Шу кунларда гуруҳ раҳбарлари зиёратчилар билан сафар олди ўқув машғулотларини бошлаб юборди. Ҳаж амалининг фазилати, рукнлари, сафарга тайёргарлик кўришда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақидаги масалалар баён этилмоқда. Шунингдек, ҳаж ибодатининг одоблари ва тартиб-қоидалари ҳам тушунтирилмоқда. Қолаверса,
зиёратчиларга ҳаж рисоласи ҳам тақдим этилди.

🔵 Бундан ташқари, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида ҳаж ибодати ҳақидаги туркум суҳбатлар, тавсиялар, мақолалар, шаръий савол-жавоблар бериб борилмоқда.

«Ҳаж-2023» сафари билан боғлиқ жараёнлар ҳақида расмий саҳифаларимизда маълумот бериб борамиз.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

@dinqumita
Din ishlari bo‘yicha qo‘mita pinned «Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2023 йил 4 июндан бошланади. Мамлакатимиздан Саудия Арабистонига шу йил 2023 йил 4 июндан 19 июнга қадар ҳар куни 4 та авиақатнов амалга оширилади. Ўтган йилларда зиёратчиларимиз Республикамизнинг 7 та ҳудудий аэропортларидан кузатилган…»
“Ҳаж – 2023” ишчи гуруҳи: мавсумга тайёргарлик авжида