Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
11.4K subscribers
3.52K photos
908 videos
3 files
1.98K links
O‘zbekiston Respublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitasining rasmiy telegram kanali

Web-site: https://taplink.cc/dinqumita

Manzil: Toshkent sh, A.Navoiy-12. 100011

Call center: 71 200 58 88

E-mail: [email protected]
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии, посвященной Дню памяти и почестей

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ Рамазон Ҳайити 13 май кунига белгиланди. Ўзбекистонликлар 4 кун дам олади.

Шавкат Мирзиёев бугун, 10 май куни «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-5110-сонли қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май — пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, мамлакатимизда 2021 йил 13 май Рамазон Ҳайити байрами сифатида нишонланиши белгиланди.

Шунингдек, Президентнинг 10 майдаги ПФ-6222-сонли Фармони асосида 2021 йил 14 май (жума) ҳамда 15 май (шанба) кунлари қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.

Бундан келиб чиқиб, ўзбекистонликлар Рамазон Ҳайити муносабати билан кетма-кет 4 кун дам оладиган бўлишди:

13 май, пайшанба — Рамазон Ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни);
14 май, жума — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
15 май, шанба — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
16 май, якшанба — умумий дам олиш куни.

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар

Ўзбекистондаги диний-маърифий йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг халқаро эътирофи

Манба: O’zbekiston24 телеканали

Яқинларингизга улашинг!
@dinqumita
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Ўзбекистоннинг маънавий-ахлоқий ҳамда диний қадриятларни асрашга қаратилган ташаббуслари халқаро эътирофда
#uzbekiston24

religions.uz | @dinqumita
⚡️ ⚡️ Президент афв эълон қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 100 нафар фуқаролар афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 3 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди,43 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди,10 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 44 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 12 нафарини чет эл фуқаролари,4 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар,6 нафарини аёл ҳамда 52 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Обуна бўлинг 👉 @dinqumita
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Адиблар хиёбонида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўқитувчи ва талабалари иштирокида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбир лавҳаси
#uzbekiston24

religions.uz | @dinqumita
Азиз юртдошлар!

Дин ишлари бўйича қўмита жамоаси барчангизни Рамазон ҳайити билан чин қалбдан муборакбод этади!

Ҳар бирингизнинг хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилаймиз.

Оилаларингизни бахт ва қувонч, фаровонлик ҳеч қачон тарк этмасин!

Муборак ойда қилган эзгу амал ва яхши тилакларингиз ижобат бўлсин!

Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Интервью 24 | Рамазон ҳайити

Усмонхон Алимов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
#uzbekiston24

mtrk.uz | @dinqumita
Рамазон ҳайити муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар етакчилари, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли сиёсат ва жамоат арбоблари, уламолардан самимий қутловлар келмоқда.
Хорижий ҳамкорлар кўп миллатли халқимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаб, Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги интилиши қатъий эканини тасдиқлаганлар.

В связи с праздником Рамазан хайит на имя Президента Шавката Мирзиёева поступают послания с сердечными поздравлениями от лидеров иностранных государств, руководителей авторитетных международных организаций, видных зарубежных политических, общественных деятелей и представителей духовенства.
Зарубежные партнеры искренне желают нашему многонациональному народу мира, благополучия, процветания и прогресса, а также подтверждают приверженность расширению многопланового сотрудничества с Узбекистаном.

#Mirziyoyev #qutlovlar #Ramazonhayiti

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️⚡️⚡️Рамазон ойи якунлари ва ҳайит байрами бўйича брифинг

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов мавзу юзасидан батафсил маълумот берди.
〰️〰️〰️〰️

🧎🏻Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 май куни республика бўйича 2090 та масжиддан
2021 тасида 2 миллион 576 минг
нафар юртдошимиз ҳайит намозини адо этдилар.

🕌Тошкент шаҳрида 106 та масжидда 497 минг ҳамюртларимиз намозда иштирок этдилар. Хусусан,“Ҳазрати Имом” мажмуасига 18 мингдан, “Шайх Зайниддин” масжидига 30 мингдан зиёд ҳамда “Қуддуси Шариф” масжидига 20 мингга яқин намозхон ташриф буюрди.

💰Ҳайит муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига жами 13,4 млрд. сўмга яқин моддий ёрдам кўрсатилди.

🌀“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан
8 мингга яқин эҳтиёжманд оилаларга 543 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам берилди ва бу ишлар давом этмоқда.

✔️Ҳозиргина олинган маълумотга кўра, 2021 йил Рамазон ҳайити бўйича республикадаги масжидларнинг даромад кўрсаткичлари умумий 14 млрд. 674 млн. 185 минг 400 сўмни ташкил этди. Шундан, хайрия ва эҳсонлар
10 млрд. 292 млн. 412 минг 900 сўм, закот ва фитр эса 4 мдрд. 381 млн. 772 минг 500 сўмдан иборат.

▫️Ушбу маблағлар албатта ўрнатилган тартибда ислом дини кўрсатмаларига асосан ўз жойига сарф этилади.

@dinqumita
#Брифинг

Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари:

🕌 Рамазон ойи давомида 2046 та масжидда белгиланган қатъий санитария-гигиена талаблари асосида таровеҳ намозлари ўтказилди. Шундан 1384 тасида хатми Қуръонлар ўқилди.

🖥Республикадаги 30 дан зиёд жомеъ масжидда ўтказилган хатми Қуръон тадбирлари интернет орқали онлайн намойиш этилди.

👮🏻‍♂️Таровеҳ намозлари ўқилаётган масжидларда хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида,Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардиянинг тегишли буйруқлари асосида 7000 нафар масъул ходим жалб этилди.

Шунингдек, фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун 1965 нафар ҳудудий фавқулодда вазиятлар бўлинмалари ходимлари ва 91 та ёнғин-қутқарув авто-экипажларнинг навбатчилиги ташкил этилди.

🧎🏻Ўтказилган таровеҳ намозларида ҳар куни ўртача 600 мингга яқин намозхон қатнашди.

@dinqumita
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита брифинги

#uzbekiston24

religions.uz | @dinqumita
Ўмондан муносабат:Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотлар «Ҳамма нарса инсон учун, унинг келажаги учун» тамойили асосида амалга оширилмоқда

Ўмоннинг «Asdaa Oman» газетасида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид «Маърифат ва диний бағрикенглик янгиланаётган Ўзбекистоннинг маънавий кучидир» сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Батафсил: https://telegra.ph/Ўmondan-munosabatЎzbekistonda-keng-kўlamli-isloҳotlar-Ҳamma-narsa-inson-uchun-uning-kelazhagi-uchun-tamojili-asosida-amalga-oshi-05-13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24

Диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ҳамда Рамазон ҳайитига бағишланган махсус лавҳа

#uzbekiston24

religions.uz | @dinqumita
Президент Шавкат Мирзиёев гематология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлди.
Давлатимиз раҳбари ушбу шифохона учун янги бино барпо этиш, унда Россиянинг Д.Рогачёв номидаги тиббий марказ тажрибаси асосида болалар онкогемотологияси маркази ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берди. У ерда ўзак хужайраларини донордан кўчириб ўтказиш йўлга қўйилади.
Президент шифохонада даволанаётган болалар ва уларнинг оналари билан суҳбатлашди, уларни Рамазон ҳайити билан табриклади.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил научно-практический медицинский центр гематологии.
Глава государства поручил построить новое здание, создать в нем отдельный центр детской онкогематологии с использованием опыта российского медицинского центра имени Д.Рогачёва. В новом центре будут проводиться операции по пересадке стволовых клеток.
Президент побеседовал с лечащимися в центре детьми и их матерями, поздравил с Рамазан хайитом.

#Mirziyoyev #Ramazonhayiti #gematologiya #bolalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter