Самарқандда Имом Бухорий меросига бағишланган халқаро анжуман ўтказилади
🗓Эртага, 15 март куни Самарқанд вилоятида “Имом Бухорий меросининг ўзига хос хусусиятлари ва бугунги кундаги тарбиявий аҳамияти” мавзусида халқаро конференция ўтказилади. Унда Ўзбекистон, Афғонистон ва Тожикистондаги диний соҳа раҳбарлари, етук уламолар, мутахассис ва мутасадди вакиллар иштирок этади.
Нуфузли халқаро анжуман қуйидаги мавзуларга бағишланади:
✅ Имом Бухорий меросининг ўзига хос хусусиятлари, афзалликлари;
✅ Имом Бухорий меросининг бугунги кундаги аҳамияти ва миллатлараро тотувликни таъминлашдаги ўрни;
✅ Марказий Осиё давлатларида миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик, яхши қўшничилик ва ҳамжиҳатлик, диний-миллий қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда Ўзбекистонда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ижобий янгиланишлар ва ўзгаришларни тарғиб қилиш.
Ушбу халқаро тадбир тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг.
Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати

Din ishlari bo‘yicha qo‘mita pinned «Самарқандда Имом Бухорий меросига бағишланган халқаро анжуман ўтказилади 🗓Эртага, 15 март куни Самарқанд вилоятида “Имом Бухорий меросининг ўзига хос хусусиятлари ва бугунги кундаги тарбиявий аҳамияти” мавзусида халқаро конференция ўтказилади. Унда Ўзбекистон…»
Тожикистон ва Афғонистоннинг таниқли уламолари халқаро анжуманда қатнашиш учун юртимизга келди
🗓2021 йил 13 март куни Афғонистонлик меҳмонлар Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамроҳлигида Афғонистон делегацияси Термиз шаҳридаги “Ҳайратон” чегара масканида юксак савияда кутиб олинди.
✅Дастлаб, меҳмонлар Имом Термизий мажмуасига ташриф буюрдилар. Бу мўътабар зот мақбараларини зиёрат қилиб, Қуръон тиловат этилди, эзгу ва хайрли дуолар қилинди.
✅Меҳмонлар мажмуа зиёрати доирасида сўнгги йилларда юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ва изчил ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.
✅Шундан сўнг, делегация вакиллари Термиздан Самарқанд шаҳрига етиб келдилар.
Жорий йил 14 март куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси У.Алимов Самарқанд вилояти “Саразм-Жартепа” чегара масканида Тожикистон делегациясини кутиб олдилар.
Айни дамда делегация вакиллари Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилишмоқда.
Тафсилотларни сайт ва саҳифаларимизда кузатиб боринг.
Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Делегация вакиллари муборак қадамжоларни зиёрат қилдилар
Хабар берганимиздек, бугун, 14 март куни Тожикистон ва Афғонистон делегацияси Самарқандда Имом Бухорий меросига бағишланган халқаро анжуманда қатнашиш учун юртимизга ташриф буюрди. Мартабали меҳмонларни мамлакатимиз соҳа раҳбарлари юқори даражада кутиб олдилар.
Батафсил: https://telegra.ph/Delegaciya-vakillari-muborak-қadamzholarni-ziyorat-қildilar-03-14

Telegraph
Делегация вакиллари муборак қадамжоларни зиёрат қилдилар
Хабар берганимиздек, бугун, 14 март куни Тожикистон ва Афғонистон делегацияси Самарқандда Имом Бухорий меросига бағишланган халқаро анжуманда қатнашиш учун юртимизга ташриф буюрди. Мартабали меҳмонларни мамлакатимиз соҳа раҳбарлари юқори даражада кутиб олдилар.…
Конференция меҳмонлари Имом Бухорий қабрини зиёрат қилдилар
🗓Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 15 март куни Самарқандда Ўзбекистон, Тожикистон ва Афғонистдаги диний идоралар раҳбарлари, етук уламолар, мутасадди ва мутахассислар иштирокида “Имом Бухорий меросининг ўзига хос хусусиятлари ва бугунги кундаги тарбиявий аҳамияти” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтади.
🌐Анжуманда қатнашиш мақсадида юртимизга ташриф буюрган қўшни Тожикистон ва Афғонистоннинг диний соҳа мутасаддилари ва исломшунос олимлари 14 март куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Аҳмедов ва Мусулмонлар идораси раиси, муфтий У.Алимов ҳамроҳлигида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактабида бўлди.
🕌Меҳмонлар дастлаб муҳаддислар султони Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.
📍Шундан сўнг халқаро анжуман қатнашчилари Ҳадис илми мактаби фаолияти билан яқиндан танишди. Муассасада талаба ёшлар учун яратилган шарт-шароит кўздан кечирилди. Мисрнинг Ал-азҳар университети профессори Маҳмуд Абдуллоҳ Абдурраҳмон иштирокидаги машғулотлар ва дарс жараёни кузатилди. Талабалар билан мулоқот бўлиб ўтди.
✅ Меҳмонлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди.
Марказ директори муассасанинг ташкил этилиши, мақсад ва вазифалари, ўтган давр мобайнида халқаро ҳамкорлик ва илмий-тадқиқот йўналишида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ҳақида сўзлаб берди.
➖Имом Бухорийнинг бой илмий-маънавий меросини бутун мусулмон олами чуқур ҳурмат қилади ва катта қизиқиш билан ўрганади. Биз халқаро конференцияда афғонистонлик бир гуруҳ диншунос ва исломшунос олимлар билан иштирок этмоқдамиз. Мақсадимиз тожикистонлик ҳамкасблар билан бирга бу борада катта тажрибага эга бўлган Ўзбекистоннинг Имом Бухорий меросини ўрганиш ва тадқиқ этиш йўлида олиб бораётган ишлари билан яқиндан танишиш ва ўзаро тажриба ўртоқлашишдан иборатдир, – деди Афғонистон Ислом Республикаси Иршод, ҳаж ва вақф ишлари вазири Муҳаммад Қосим Ҳалимий.
➖Сафаримиз асносида Самарқанддаги қатор тарихий обидалар ва муқаддас қадамжоларни зиёрат қилдик. Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида юртингизда диний-маърифий йўналишда олиб борилаётган ислоҳотлар юксак самара бераётганига гувоҳ бўлдик. Аллома аждодларга чуқур ҳурмат ва уларнинг меросини ўрганишга алоҳида эътибор таҳсинга лойиқ. Янги замонавий илмий марказлар ташкил этилаётгани жуда қувонарлидир. Бу қўшни ўлкаларни, бутун ислом оламини илм олишга илҳомлантиради. Зеро, Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий каби ислом устунларининг илмий меросида адашганларни тўғри йўлга бошлаш, ёш авлодни соғлом эътиқод асосида тарбиялаш учун муҳим пойдевор мужассам. Бу меросни ўз вақтида ўрганиш ва тарғиб этиш бугунги кунда жуда ҳам долзарбдир.
📍Меҳмонлар ташриф доирасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази музейидаги экспонатлар, шунингдек, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази томонидан ҳадя этилган хаттотлик асарлари намуналарини кўздан кечирди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Имом Бухорий меросини ўрганишга бағишланган халқаро анжумандан
#15mar #uzbekiston24
religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Имом Бухорий меросини ўрганишга бағишланган халқаро анжуманидан лавҳа
#15mar #uzbekiston24
religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter
#15mar #uzbekiston24
religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter
Имом Бухорий мероси – башариятнинг маънавий бойлиги
Самарқандда “Имом Бухорий меросининг ўзига хос хусусиятлари ва бугунги кундаги тарбиявий аҳамияти” мавзусида халқаро анжуман ўтказилди.
Батафсил: https://telegra.ph/Imom-Buhorij-merosiga-baғishlangan-halқaro-anzhuman-ўz-ishini-yakunladi-03-15

Самарқандда “Имом Бухорий меросининг ўзига хос хусусиятлари ва бугунги кундаги тарбиявий аҳамияти” мавзусида халқаро анжуман ўтказилди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Имом Бухорий меросини ўрганиш бўйича халқаро конференция тафсилотлари "Ахборот 24" лавҳасида
#uzbekiston24
religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter
#uzbekiston24
religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter
ИМОМ БУХОРИЙ МЕРОСИ – БАШАРИЯТНИНГ МАЪНАВИЙ БОЙЛИГИ
Самарқандда “Имом Бухорий меросининг ўзига хос хусусиятлари ва бугунги кундаги тарбиявий аҳамияти” мавзусида халқаро анжуман ўтказилди.
Батафсил: https://telegra.ph/IMOM-BUHORIJ-MEROSI--BASHARIYATNING-MANAVIJ-BOJLIGI-03-17
Самарқандда “Имом Бухорий меросининг ўзига хос хусусиятлари ва бугунги кундаги тарбиявий аҳамияти” мавзусида халқаро анжуман ўтказилди.
Батафсил: https://telegra.ph/IMOM-BUHORIJ-MEROSI--BASHARIYATNING-MANAVIJ-BOJLIGI-03-17
Telegraph
ИМОМ БУХОРИЙ МЕРОСИ – БАШАРИЯТНИНГ МАЪНАВИЙ БОЙЛИГИ
Самарқандда “Имом Бухорий меросининг ўзига хос хусусиятлари ва бугунги кундаги тарбиявий аҳамияти” мавзусида халқаро анжуман ўтказилди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси…
Ўзбек ва афғон ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилади
❗️Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Самарқандда ташкил этилган халқаро конференцияга ташриф буюрган Афғонистон делегация вакиллари юртимизда амалий ташриф билан бўлиб турибди.
✅ Жорий йил 17 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва Афғонистон Ислом Республикаси Иршод, ҳаж ва вақф ишлари вазири Муҳаммад Қосим Ҳалимий ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.
❗️ Унда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов Ўзбекистон, Тожикистон ва Афғонистон уламоларининг доимий ҳамкорликда иш тутишлари давлатлар ўртасидаги ижобий алоқалар ҳамда дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, А.Аҳмедов ўз нутқида томонлар ўртасида зиёрат туризми йўналишидаги алоқаларни йўлга қўйиш, мазкур давлатларнинг фатво идоралари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш кабиларга алоҳида урғу берди. Суҳбат давомида замонавий таҳдидлар ва хуружлар, жумладан, экстремизм ва терроризмга қарши курашда мунтазам ҳамкорлик қилиш, халқлар ўртасидаги тинчлик ва барқарорлик йўлида биргаликда ишларни ташкил этиш каби масалалар ҳам қайд этилди.
‼️ Ўз навбатида вазир Муҳаммад Қосим Ҳалимий Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида, шу жумладан, диний жабҳада амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар уни ҳайратга солганини эътироф этди. Тошкент шаҳридаги “Ҳазрати Имом” мажмуасида жойлашган обидалар, хусусан Ислом цивилизацияси марказининг барпо этилиши ҳамда ушбу марказ қурилиши жараёнларига юқори баҳо берди. Меҳмон Самарқандда ташкил этилган халқаро анжуман ҳамда афғон делегациясига кўрсатилган юқори даражадаги меҳмондўстлик учун Ўзбекистон томонига самимий миннатдорлигини изҳор этди. Учрашувда халқаро конференцияда имзоланган баёнот уч мамлакат учун ҳам ижобий самаралар бериши маълум қилинди.
Мулоқот якунида меҳмонларга эсдалик совғалари улашилди.

Ахборот 24 | “Имом Бухорий меросининг ўзига хос хусусиятлари ва бугунги кундаги тарбиявий аҳамияти” мавзусидаги халқаро анжуман иштирокчиларининг Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига ташрифи
#uzbekiston24
religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter
#uzbekiston24
religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter
Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Эксклюзив видеолавҳалар
1. Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи давомида маҳаллаларни кириб кўрди. Кўп қаватли уйларда яшаётган одамлар билан суҳбатда мавжуд муаммолар, аҳолининг талаб ва истакларини сўради.
2. Президент ҳудуддаги муаммоларни бартараф этиш бўйича масъулларга кўрсатма берди.
3. Ташриф давомида давлатимиз раҳбари карантин пайти Президентга хат ёзган бола ва унинг онаси билан ҳам учрашди.
4. «Юртимиз, халқимиз учун ҳеч қачон чарчаманг!» — Маҳаллаларга режалаштирилмаган ташриф давомида фуқаролар Президентга илиқ тилаклар билдиришди.
5. Шавкат Мирзиёев Чирчиқ шаҳридаги маҳаллада ижтимоий ҳимояга муҳтож оила хонадонига кириб, ҳол-аҳвол сўради.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

“Имом Бухорий меросининг ўзига хос хусусиятлари ва бугунги кундаги тарбиявий аҳамияти” мавзусидаги халқаро анжуманнинг якуний баёноти
✅Марказий Осиё давлатлари – Ўзбекистон, Тожикистон ҳамда Афғонистон ўртасида диний-маърифий ҳамкорликни йўлга қўйиш
ва мустаҳкамлаш мақсадида 2021 йил 15 мартда Самарқанд шаҳрида “Имом Бухорий меросининг ўзига хос хусусиятлари
ва бугунги кундаги тарбиявий аҳамияти” мавзусида халқаро конференция ташкил этилди.
Мазкур анжуманда Ўзбекистон, Афғонистон ва Тожикистондан етук уламолар, исломшунос, диншунос олим ва мутахассислар, диний соҳа вакиллари иштирок этди.
Тадбирда минтақамиз мамлакатларида азалдан ўрганиб келинаётган Имом Бухорий илмий меросининг мазмун-моҳиятини батафсил очиб бериш, ушбу мероснинг ўзига хос хусусиятларини баён этиш, афзалликлари ва тарбиявий аҳамиятини кенг ёритиш ҳамда халқларимиз, айниқса, ёш авлодни ёт ғоялардан ҳимоя қилиш ҳамда бузғунчи қарашлардан сақлаш ва миллатараро тотувлик, яхши қўни-қўшничилик, иноқлик фазилатларини тараннум этиш каби масалалар муҳокама этилди.
✅Шунингдек, анжуман доирасида бугунги куннинг долзарб чақириқлари ва таҳдидларига қарши муштарак позицияни эълон қилиш, экстремизм ва терроризм салбий оқибатлари, уларнинг тинчлик ва барқарорликка таҳдиди каби жиҳатлар кўриб чиқилди, Ўзбекистонда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ижобий янгиланишлар ва ўзгаришлар кенг тарғиб қилинди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, тадбир иштирокчилари томонидан қуйидаги тавсиялар билдирилди:
- Имом Бухорийнинг ислом цивилизацияси тараққиётидаги хусусан, ҳадисшунослик илмини ривожлантиришдаги улкан хизматларини инобатга олиб, алломанинг бой илмий меросини ҳамкорликда ўрганиш ва тадқиқ этиш;
- Имом Бухорий қолдирган бебаҳо илмий мероснинг манбаларида келтирилган умуминсоний қадриятларни акс эттирган тавсияларни инобатга олган ҳолда жанг ҳаракатлари ва мусулмонларнинг қатл қилиниши, дин (жиҳод) ниқоби остида қон тўкиш ҳаром ҳисобланади, шу боис тинчликка эришиш учун мулоқотларни давом эттириш;
- Афғонистонда бегуноҳ одамларнинг қурбон бўлишига, ижтимоий-сиёсий вазият ва иқтисодий тараққиётнинг издан чиқишига сабаб бўлаётган уруш ҳаракатларининг муқаддас динига зид эканини урғулаб, Афғонистонда бардавом тинчлик ўрнатиш учун Афғонистон Ислом Республикаси ва Толибон ҳаракати ўртасида музокараларнинг самарали ва натижадор тарзда давом эттириш;
- Имом Бухорийнинг маънавият камолотидаги ўрнини муносиб баҳолаган ҳолда, аллома асарларининг изоҳли нашрларини амалга ошириш, унинг ҳаёти, фаолияти ва маънавий мероси тарбиявий аҳамиятига бағишланган рисолалар яратиш;
- диний уламоларни кенг жалб қилган ҳолда бугунги кун учун муҳим бўлган масалалар, жумладан, дин ва эътиқод эркинлиги, диний ва миллий қадриятлар, ислом динининг тинчликпарвар ва инсонпарвар моҳиятини кенг тушунтириш;
- халқларимиз, айниқса, ёш авлодни ёт ғоялардан ҳимоя қилиш ҳамда бузғунчи қарашлардан сақлашга қаратилган ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш;
- замонавий таҳдидлар ва хуружлар, жумладан, экстремизм
ва терроризмга қарши кураш масалаларида муштарак позицияни эълон қилиш, бу каби иллатларнинг салбий оқибатлари, уларнинг тинчлик ва барқарорликка таҳдиди бўйича ёндашувларни уйғунлаштириш, бу борада ҳамкорликда фатво ва шаръий хулосалар тайёрлаш;
- Ўзбекистоннинг диний-маърифий соҳани ривожлантириш, мутаассиблик ва экстремизмга қарши курашдаги ижобий тажрибасини оммалаштириш зарур.
Юқорида баён этилганларни инобатга олиб, тадбир иштирокчилари келгусида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, диний-маърифий мавзуларга бағишланган анжуманларни ҳамкорликда ўтказиш, ислом динининг “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояларини кенг тарғиб этишга келишиб олдилар.
Самарқанд шаҳри
2021 йил, 15 март

⚡️Президент фармони билан 140 нафар фуқаро афв этилди
Президент Шавкат Мирзиёев “Наврўз” умумхалқ байрами арафасида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
✅ Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 140 нафар фуқаро афв этилди.
✅Афв этилган шахсларнинг 4 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 69 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 8 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 59 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
▶️ Афв этилганларнинг 12 нафарини чет эл фуқароси, 9 нафарини 60 ёшдан ошган шахс, 13 нафарини аёл ҳамда 14 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахс ташкил этади.
Каналга уланиш — @DinQumita