Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
10.9K subscribers
3.47K photos
895 videos
3 files
1.95K links
O‘zbekiston Respublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitasining rasmiy telegram kanali

Web-site: https://taplink.cc/dinqumita

Manzil: Toshkent sh, A.Navoiy-12. 100011

Call center: 71 200 58 88

E-mail: [email protected]
Download Telegram
Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросими бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

На аллее "Шахидлар хотираси" состоялась церемония поминовения жертв репрессий. В ней принял участие Президент Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #marosim #shahidlar #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қатағон қурбонлари ёд этилди

Почтена память жертв репрессий

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии, посвященной 32-й годовщине независимости Республики Узбекистан

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🇺🇿 Байрам муборак, азиз юртдошлар!

Янгиланиш, ривожланиш ва тараққиёт
йўлидан дадил одимлаётган Ўзбекистонимиз жаҳон ҳамжамиятининг эътибори ва юксак эътирофига сазовор бўлмоқда.

Шубҳасиз, мустақиллик йилларида юртимизда инсон манфаатлари, қадр-қиммати тикланиб, миллатларо тотувлик, диний бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва яхши қўшничилик ришталари мустаҳкамланиб бормоқда.

Ўзбекистонимиз ўтган давр мобайнида халқимизнинг тинчлиги ва тотувлигини таъминлаш ҳамда халқимиз фаровонлиги йўлида машаққатли ва залворли йўлни босиб ўтди. Шу билан бирга, ҳали олдимизда улкан ва масъулиятли режалар, улуғвор мақсадлар турибди.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг аҳил жамоаси жонажон халқимизни Мустақиллигимизнинг 32 йиллик шодиёнаси билан самимий табриклайди.

Юртдошларимизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, фаровон ҳаёт тилаймиз. Зеро, бу йилги байрам тадбирлари бош шиори ҳам ўзида ана шу эзгу мақсад ва тилакларни мужассам этган: “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!”

Мустақиллик байрами барчамизга муборак бўлсин!

😐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида шу йилнинг август ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Умра тадбирини ташкил этиш бўйича нотўғри талқинларга муносабат!

🌐Батафсил: https://t.iss.one/DinQumita/3737

😐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Умра тадбирини ташкил этиш бўйича нотўғри талқинларга муносабат!

📁 Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

🌐 Шу кунларда ижтимоий тармоқ саҳифаларида мазкур қарордаги айрим жиҳатлар бўйича шахсий қарашларга асосланган нотўғри талқинлар тарқалмоқда.

Аслида, мазкур қарор асосида эндиликда мамлакатимизда хусусий сектор томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш имконияти яратилаётгани келтирилган.

Унга кўра, туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг “Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилади:

🟢100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш;

🟤“Умра” хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлаш;

🔵“Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлиши;

🔴“Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатмаслик;

🟢“Умра” хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга ошириш.

📆 2023 йил 1 октябрдан “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилади. Баҳолаш тизими Туризм қўмитасининг махсус сайтида эълон қилиб борилади.

📝Қарорда белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади.

❗️ Шу ўринда, муҳим бир жиҳатга эътибор қаратиш лозим: Қарордаги “Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатиш тақиқланиши қатъий белгилаб қўйилган бўлса-да, бироқ мазкур жиҳатни турли ассоциация ва ваколатга эга бўлмаган шахслар томонидан шахсий қарашга асосланган ҳолда нотўғри талқин қилиниши – одамларни чалғитишга сабаб бўлмоқда.

🔴Аслида, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли қарорига мувофиқ “Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатиш таъқиқланади.

❗️ Ўз навбатида, мазкур қарорни шарҳлаш ва шахсий қарашни оммага сингдириш турли ассоциация ва шахсларнинг ваколатига кирмаслигини маълум қиламиз.

😐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM