Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
11.5K subscribers
3.56K photos
928 videos
3 files
2.01K links
O‘zbekiston Respublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitasining rasmiy telegram kanali

Web-site: https://taplink.cc/dinqumita

Manzil: Toshkent sh, A.Navoiy-12. 100011

Call center: 71 200 58 88

E-mail: [email protected]
Download Telegram
#Жаҳолатга_қарши_маърифат

Тошкент шаҳри бўйлаб “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида хотин-қизлар иштирокидаги тарғибот-ташвиқот тадбирлари давом этмоқда.

Мазкур тадбирларда мутахассислар томонидан хотин-қизларнинг бугунги кунда жамиятимизда тутган ўрни, ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш, ислом динининг эзгулик моҳияти, азалий қадриятларимизнинг инсонпарварлик жиҳатлари тўғрисидаги масалаларга атрофлича тўхталиб ўтилмоқда.

Ушбу учрашувларда фуқаролар ҳам фаол иштирок этган ҳолда ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар олишмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

📍https://uza.uz/posts/506379

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Ўзбекистон халқига Ҳалқлар дўстлиги куни муносабати билан байрам табриги

Қадрли ватандошлар!

Сиз, азизларни, бутун Ўзбекистон халқини 30 июль – Халқлар дўстлиги куни билан чин қалбимдан самимий табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Кўпмиллатли халқимиз – бизнинг энг катта бойлигимиз, юртимиздаги миллатлар ва конфессиялараро ҳамжиҳатлик – барча ютуқ ва марраларимизнинг мустаҳкам асосидир.

Табрик тўла матни: https://president.uz/uz/lists/view/6521

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
#Мақола

Янги Ўзбекистонда инсон азиз, унинг қадр-қиммати ҳамма нарсадан баланд

Юртимизда 2016 йилдан бошланган туб ислоҳотларп натижасида ҳаётимизнинг барча жабҳалари қатори Ҳаж маросимини ташкил қилиш тизимида ҳам кескин сифат ўзгаришлари юз берди. Саудия Арабистонининг Ҳаж амалларини бажариш ҳудудларидаги шароитлар тубдан яхшиланди, Ҳажга жўнатиш квоталари уч баравар оширилди ва 2023 йилда у 15 мингга етказилди...

👉БАТАФСИЛ

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕОЛAР

Ислом цивилизацияси маркази: дин, илм ва замонавийлик уйғунлиги

Манба: Ўзбекистон 24

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида шу йилнинг июль ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ЯНГИЛИКЛАР

Қўмондонлик таркиби офицерлари учун малака ошириш ўқувлари бошланди

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўмондонлик таркиби офицерлари учун “Ҳарбий хизматчиларда бузғунчи ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш асослари” йўналишида малака ошириш ўқувлари бошланди.

БАТАФСИЛ: https://religions.uz/news/

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
#ЯНГИЛИКЛАР

⚡️Англашув меморандуми имзоланди

2023 йилнинг 1 август куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси С.Тошбоев ва БААнинг Экстрeмизм ва зўравон экстрeмизмга қарши курашиш бўйича “Ҳидоя” халқаро тадқиқот маркази ижрочи директори Аҳмад Ал-Қосимий ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.

Батафсил: religions.uz

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
#ЯНГИЛИКЛАР ⚡️Англашув меморандуми имзоланди 2023 йилнинг 1 август куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси С.Тошбоев ва БААнинг Экстрeмизм ва зўравон экстрeмизмга қарши курашиш бўйича “Ҳидоя” халқаро тадқиқот маркази ижрочи директори Аҳмад Ал-Қосимий ўртасида…
#ЯНГИЛИКЛАР

⚡️Англашув меморандуми имзоланди

2023 йилнинг 1 август куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси С.Тошбоев ва БААнинг Экстрeмизм ва зўравон экстрeмизмга қарши курашиш бўйича “Ҳидоя” халқаро тадқиқот маркази ижрочи директори Аҳмад Ал-Қосимий ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.

❇️ Дастлаб С.Тошбоев Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада шу кунга қадар амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва соҳа истиқболлари ҳақида сўз юритди. Шунингдек, Ўзбекистон тараққиётининг янги даврида Президентимиз ташаббуси билан барча соҳалар қатори, диний-маърифий жабҳада, хусусан, дин ва эътиқод эркинлиги йўналишида ҳам кўплаб янгиликлар, шароитлар, қулайликлар яратиб берилаётганини айтиб ўтди.

📝 Фуқароларимизнинг виждон эркинлигини таъминлаш, диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, терроризм, экстремизм ва ақидапарастликка қарши кураш борасида БАА билан ҳамкорлик ўзининг ижобий натижаларини беришини айтиб, Дин ишлари бўйича қўмита ва “Ҳидоя” маркази ўртасида ўзаро делегациялар ташрифлари, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишни олдини олиш, виждон эркинлиги ва диний бағрикенглик мавзуларида турли тадбирларни биргаликда ўтказилиши, соҳага оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан тажриба алмашиш ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб қолаётганини урғулади.

🔰 Ўз ўрнида “Ҳидоя” маркази директори Аҳмад Ал-Қосимий бугунги самимий учрашув учун Дин ишлари бўйича қўмита раҳбариятига қолаверса, мутасаддиларга ўзининг самимий миннатдорлигини изҳор қилди. Аҳмад Ал-Қосимий ривожланиб бораётган БАА ва Ўзбекистон муносабатларини юқори баҳолади ҳамда бу соҳада илк бор бўлиб ўтаётган бундай учрашув ўз самарасини беришини билдирди. Шунингдек, у икки томонлама ҳамкорликка оид Англашув меморандумининг имзоланиши икки мамлакат ўртасида диний-маърифий соҳадаги муштарак алоқаларнинг ривожланишига ҳисса қўшишини хусусан, глобаллашув даврида турли ёт ғояларга ҳамкорликда курашиш, тарғибот-ташвиқот ишларини жадаллаштириш ҳамда ижобий натижалар кўрсатишни алоҳида таъкидлади.

📘 Шундан сўнг, томонлар ўртасида икки томонлама ҳамкорликка оид Англашув меморандумини имзолаш тадбири бўлиб ўтди. Тадбир якунида истиқболдаги режалар, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш йўллари ҳамда натижада ижобий кўрсаткичларга эришиш мақсадлари келишиб олинди.

🤝Онлайн учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтди.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
#ЯНГИЛИКЛАР

Малака ошириш тингловчилари учун маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўмондонлик таркиби офицерлари учун “Ҳарбий хизматчиларда бузғунчи ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш асослари” йўналишида малака ошириш ўқувлари давом этмоқда.

Дарс машғулотларидан сўнг тингловчиларнинг бўш вақтларини самарали ўтказиш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

🌐 Батафсил: religions.uz

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
#Жаҳолатга_қарши_маърифат

Юнусобод туманида “Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди

❇️
Тадбирда тинчлик, бағрикенглик, миллатлараро тотувлик, ислом динининг мазмун моҳияти, эзгулик ва инсонийлик фазилатлари, ўзбек миллий қадриятлари ҳамда ёш авлодни миллий қадриятлар, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳақидаги маърузалар тингланди.

✳️ Алоҳида айтиш мумкинки, мазкур йўналишдаги тадбирларнинг хотин-қизлар ўртасида ҳам бўлиб ўтаётгани ва уларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилаётгани ушбу учрашувларнинг аҳамиятини янада оширмоқда.

♻️ Маънавий-маърифий тадбирлар Тошкент шаҳри бўйлаб давом этмоқда.

🌐
Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter