Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
11.3K subscribers
3.5K photos
899 videos
3 files
1.96K links
O‘zbekiston Respublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitasining rasmiy telegram kanali

Web-site: https://taplink.cc/dinqumita

Manzil: Toshkent sh, A.Navoiy-12. 100011

Call center: 71 200 58 88

E-mail: [email protected]
Download Telegram
Forwarded from Jizzax.Uz|Rasmiy kanal
Jizzax viloyatida ijtimoiy-diniy vaziyatni sog‘lomlashtirish yuzasidan targ‘ibot tadbiri bo‘lib o‘tdi

Bugun, 2-may kuni Jizzax viloyati musiqali drama teatri binosida Respublika ishchi guruhi tomonidan “Viloyatda ijtimoiy-diniy vaziyatni sog‘lomlashtirish, radikal qarashlarga ta’sirchan choralarni ko‘rish” mavzusida targ‘ibot tadbiri bo‘lib o‘tdi.

Unda viloyat tashkilot xodimlari, o‘quvchi-talabalar va boshqa faollar ishtirok etdi.

Tadbirda O‘zbekiston Din ishlari bo‘yicha qo‘mita vakili Ilhom Ma’rupov so‘zga chiqib, milliy qadriyat va urf-odatlarimizga sodiqlik, avvalo ona Vatanga muhabbat, yurt tinchligi, mamlakatimizda inson manfaati uchun olib borilayotgan keng ko‘lamli bunyodkorlik ishlari, diniy bag‘rikenglik va yoshlarni turli yot g‘oyalar ta’siriga tushib qolish oqibatlari hamda shukronalik tuyg‘ulari haqida o‘z fikrlarini bildirdi.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#hududlardan_xabarlar
#jaholatga_qarshi_marifat
#Jizzax_Zomin

Айни кунларда Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларида «Жаҳолатга қарши маърифат» бош ғояси асосида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

@dinqumita
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#hududlardan_xabarlar
#jaholatga_qarshi_marifat
#Jizzax_shahri

Дин ишлари бўйича қўмита ва соҳа мутахассислари томонидан Юнус Ражабий номидаги Жиззах вилоят мусиқали драма театри, олий таълим муассасалари, мактаб ва маҳаллаларда бўлиб ўтган тадбирлар тафсилоти

@dinqumita
"Ўзбекистон – дунёвий давлат ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Халқимизнинг референдум орқали билдирган хоҳиш-иродаси, қатъий танлови ҳам шу!" - деди Президентимиз.

Бундан буён ҳам миллати, тили, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар ҳар бир фуқаронинг виждон эркинлиги таъминланиши; барча диний конфессиялар эркин фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилиши; мамлакатимизда миллатлар ва конфессиялар ўртасида тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш сиёсати изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Қайд этилганидек жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга ҳеч қачон йўл қўйилмайди.

"Мен Президент сифатида иш бошлаган биринчи кунданоқ “Биз халқимизга хизмат қилгани келганмиз”, “Биз халқни рози қилишимиз керак” деган гапларни доим такрорлайман.

Ислоҳотларни бошлаган пайтда ўзимиз тасаввур ҳам қилмаган жуда кўп муаммо ва синовларга дуч келдик. Уларга эл-юртимиз билан биргаликда ечим топиб, ҳар бир масалани жойида ҳал қилиб бораяпмиз.

Чунки, янгиланган Конституциямизнинг маъно-мазмуни, бош мақсади ҳам халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратиб беришдан иборатдир.

Бу мақсад йўлида қанчалик оғир бўлмасин, зарур маблағларни, керак бўлса, ортиқчаси билан топиб, барча имкониятларни ишга солаяпмиз.

Халқимизнинг ўзи – энг адолатли ҳакам. Мен аминман, бугун юртимиздаги ҳар бир инсон “ҳаётимда ижобий ўзгариш бўлмоқда”, деб айта олади", - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: "Мамлакатимизда миллатлар ва конфессиялар ўртасида тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш сиёсати изчил давом эттирилади"

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаш тўғрисида"ги Фармони

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, суд ва ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан мулоқот қилди. Унда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилиш бўйича шу йил 30 апрелда бўлиб ўтган референдум якунлари ҳақида сўз борди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел встречу с главами палат Олий Мажлиса, политических партий, органов судебной и исполнительной власти, представителями общественности. На ней обсуждены итоги состоявшегося 30 апреля этого года референдума по Конституции Республики Узбекистан в новой редакции.

#Mirziyoyev #uchrashuv #Konstitutsiya #referendum

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашувдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на встрече с членами палат Олий Мажлиса, представителями политических партий и общественности

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Парк Победы и возложил цветы к мемориальному комплексу «Ода стойкости».

#Mirziyoyev #marosim #Xotiravaqadrlashkuni #yodgorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter