Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
11.4K subscribers
3.52K photos
907 videos
3 files
1.98K links
O‘zbekiston Respublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitasining rasmiy telegram kanali

Web-site: https://taplink.cc/dinqumita

Manzil: Toshkent sh, A.Navoiy-12. 100011

Call center: 71 200 58 88

E-mail: [email protected]
Download Telegram
⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-аҳлоқининг намунавий қоидалари тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Давлат фуқаролик хизматчилари намунавий қоидалари ҳамда Одоб-аҳлоқ комиссияси тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Низом билан касбий фаолиятга оид, хизмат фаолиятига оид ҳамда хизматдан ташқари одоб-аҳлоқ қоидалари тартибга солинади.

Намунавий қоидаларга мувофиқ, давлат фуқаролик хизматчилари меҳнат фаолияти давомида ва ишдан ташқари вақтда хулқ-атворнинг қуйидаги умумий қоидаларига амал қилиши лозим:

▫️давлат хизматининг обрўсига путур етказиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш;

▫️масъулият, касбига садоқат ва ҳалолликни кундалик шиорга айлантириш;

▫️мураккаб вазифаларни бажаришда ҳамкасбларига кўмаклашиш ва б.

❗️Давлат органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва бошқа ташкилотлар жорий йилнинг 25 октябрь санасига қадар ўз фаолияти хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда одоб-аҳлоқ қоидаларини тасдиқлайди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов строительства ряда объектов.

#Mirziyoyev #taqdimot #sport #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#MALAKA OSHIRISH O‘QUVLARI

Imom-xatib va imom noiblar uchun navbatdagi malaka oshirish o‘quvlari boshlandi

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi huzuridagi Malaka oshirish markazida Toshkent shahar va Toshkent viloyatida faoliyat olib borayotgan imom-xatib va imom noiblar uchun “Yangi O‘zbekistonning taraqqiyot strategiyasini amalga oshirishda diniy-ma’rifiy soha xodimlari oldida turgan dolzarb vazifalar” yo‘nalishidagi navbatdagi malaka oshirish o‘quvlari boshlandi.

Batafsil: https://iiau.uz/oz/news/1777

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring! 🔽

🌐 iiau.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Telegram
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Навбатдаги “Сиёсий маърифат соати” бўлиб ўтди
⚡️Навбатдаги “Сиёсий маърифат соати” бўлиб ўтди

🗒Албатта, “Сиёсий маърифат соати” маҳаллий ҳамда хорижий муҳим ижтимоий-сиёсий жараёнларни қамраб олаётгани билан тобора катта аҳамият касб этиб бормоқда.

Шубҳасиз, маърифий ўқув соатлари вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун мазмунли бўлмоқда.

❇️Бугунги ўқув соати, шубҳасиз, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ходимлари учун ҳам фойдали маълумотларга бой бўлди. Дастлаб, юртимиз ва хорижда рўй берган аҳамиятга молик воқеликлар ҳақида мухтасар маълумот берилди.

🔷Шунингдек, маърузачилар томонидан “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!”, “Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари” каби мавзулар юзасидан батафсил маълумот берилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарорининг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди.

🔶Мазкур ўқув соати материаллари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ижтимоий тармоқ саҳифалари ҳамда ilm.argos.uz малака ошириш платформасида эълон қилинмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати


@dinqumita
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Til_bayrami

Бугун юртимизда Ўзбек тили байрами куни кенг нишонланмоқда.

Тил – миллатнинг фахри ва ғуруридир.

Байрамингиз муборак бўлсин!

@dinqumita
#MAQOLA

Ko‘r-ko‘rona taqlid – johillik

Bismillahir Rohmanir Rohim.
Dunyodagi qadimiy va boy tillardan biri bo‘lgan o‘zbek tili xalqimiz uchun milliy o‘zligimiz va mustaqil davlatchiligimiz timsoli, bebaho ma’naviy boylikdir. Turkiy tillarning katta oilasiga mansub bo‘lgan o‘zbek tilining tarixi xalqimizning ko‘p asrli kechmishi, orzu-intilishlari, dard-u armonlari, zafarlari va g‘alabalari bilan chambarchas bog‘liq.

Nuriddin domla XOLIQNAZAROV,
O‘zbekiston musulmonlari idorasi raisi, muftiy,
O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi faxriy doktori

Manba: “Yangi O‘zbekiston” gazetasi

Batafsil:
https://iiau.uz/oz/news/1791

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring! 🔽

🌐 iiau.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEOLAR

🎞Joriy yilning 1-3-noyabr kunlari Samarqand, Xiva, Buxoro va Toshkentda “O‘zbekistonda 1-Xalqaro ziyorat turizmi haftaligi” o‘tkaziladi

Manba: “O’zbekiston 24” telekanali

@dinqumita
“ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ” МАВЗУСИДАГИ МУЛОҚОТЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
“ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ” МАВЗУСИДАГИ МУЛОҚОТЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

⚡️Бугунги кунда одамлар онгини забт этиш ва бошқаришнинг янги усуллари кўпайиб бормоқда. Интернет ва ижтимоий тармоқларда носоғлом ахборот тарқатилиши натижасида дунёнинг турли нуқталарида беқарорликлар юзага келаётгани сир эмас. Глобал дунёнинг турли таъсир воситалари кўплиги яхши-ю, уларнинг эзгулик йўлида эмас, номақбул ғоялар ташвиқотига ишлатилаётгани барчани бирдек хушёр торттиради, албатта.

Шу маънода Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита масъуллари билан Тошкент давлат юридик университети, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Миллий эстрада санъати институти, Тошкент давлат транспорт университети талабаларининг “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусидаги мулоқоти манфаатли бўлди.

❇️Унда давлат ва дин муносабатлари, ислом динининг асл моҳияти, мутаассибона, радикал, экстремистик ғоялар тўрига илинишнинг аянчли оқибатлари, мазкур жараёнларда Президентимиз томонидан энг юқори минбарлар орқали илгари суриб келинаётган “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш” ғоясининг аҳамияти тобора ортиб бораётгани таъкидланди.

🔹Киночилар уйи биносида ўтказиб келинаётган тадбирларда ҳар куни 2 минга яқин ёшлар иштирок этмоқда. Мазкур тадбир доирасида намойиш этилаётган “Жар ёқасида” ва "Сохта даъволар" видеофильмлари талабаларнинг гиёҳвандлик, мутаассиблик ва террорнинг қанчалик хатар ва хавф манбаи эканлиги тўғрисидаги тасаввурларини аниқ шакллантиришга ёрдам бермоқда.

🔸Шунингдек, тадбирларда Ислом динини ниқоб қилган бузғунчи оқим ва ҳаракатларнинг ғайриисломий фаолиятлари моҳияти аниқ фактлар асосида очиб берилмоқда. Талабаларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилмоқда.

🔵Жамиятимизда барқарор ва соғлом муҳитни таъминлаш мақсадида талаба-ёшлар билан “Жаҳолатга қарши маърифат” рукни остидаги бу каби маърифий учрашувлар Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртлари бўйлаб давом эттирилмоқда.

Дин ишлари бўйича Қўмита
Ахборот хизмати

@dinqumita