Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
11.4K subscribers
3.52K photos
907 videos
3 files
1.98K links
O‘zbekiston Respublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitasining rasmiy telegram kanali

Web-site: https://taplink.cc/dinqumita

Manzil: Toshkent sh, A.Navoiy-12. 100011

Call center: 71 200 58 88

E-mail: [email protected]
Download Telegram
#ҳудудлар

Фарғона вилоятида ҳудуддаги бошқарма, ташкилот ва корхоналар ҳамда жамоат ташкилотларида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ишчи-ходимлар ўртасида экстремизм, терроризмнинг салбий оқибатларини кенг тушунтиришга қаратилган “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остидаги тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири “Фарғона Азот” МЧЖда ўтказилди. Тадбирда сўзга чиққанлар хатарли таҳдиддан сақланишни ягона йўли маърифат эканлиги, муқаддас динимизда инсонийликни энг олий намунаси илм-маърифат улашиш, яхшилик қилиш, яратилаётган шароитларга шукроналик ҳисси билан яшаш лозимлиги ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб берилди.

Самимий руҳда ўтган очиқ мулоқот сўнгида иштирокчилар ўз фикр мулоҳазаларини билдириб, халқимиз, хусусан ёшларимизнинг маънавий дунёсини бойитиш йўлида бир тану бир жон бўлиб хизмат қилажакларини таъкидлаб ўтишди.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter I Facebook
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимизнинг ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам дальнейшего повышения потенциала внутреннего и въездного туризма в нашей стране.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари бу йили туризм учун пандемиядан кейин қайта тикланиш даври бошланганини таъкидлади. Жумладан:

- сентябргача бўлган даврда юртимизга келган хорижий туристлар сони 2021 йилга нисбатан 3 бараварга кўпайди ва 3,1 миллион нафарни ташкил этди;

- йил бошидан туризм экспорти ҳажми 926 миллион доллар бўлди (2019 йил давомида 951 миллион доллар бўлган);

- юртимизга келган меҳмонларнинг саёҳати ўртача 4-5 кунгача, сарфлаган маблағи 305 долларгача кўпайди (бу 2019 йилда ўртача 3 кунни ташкил этиб, улар 195 доллар сарфлаган);

Ички саёҳат қилувчилар сони ҳам ўтган йилга нисбатан 3,5 бараварга ўсиб, 7,5 миллион нафарни ташкил қилди.

Туризмда топилган даромаднинг 30 фоизи одамларнинг қўлига иш ҳақи бўлиб бориши, саноатда ва бошқа тармоқларда бу 10 фоиздан ошмаслиги кўрсатиб ўтилди. Туризм соҳасида яратилган битта иш ўрни турдош тармоқларда қўшимча иккита иш ўрни пайдо бўлишига туртки беради.

Буни тушунган вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари тадбиркорлар билан ишлаб, сайёҳлар келадиган жойларни кўпайтираяпти.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент мамлакатимизнинг зиёрат туризми имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Молия вазирлигига Бухорода зиёрат туризми объектлари инфратузилмасини яхшилаш учун маҳаллий бюджетга 40 миллиард сўм ажратиш топширилди.

Туризм вазирлиги олдига зиёрат туризми салоҳияти юқори Индонезия, Малайзия, Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш ва араб давлатларидан Самарқанд, Бухоро ва Тошкентга авиарейсларни кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Мутасаддиларга мамлакатимиздаги 1 минг 200 дан зиёд зиёратгоҳлар имкониятларини тўлиқ ишга солиб, йилига камида 1 миллион сайёҳ жалб қилиш дастурини тасдиқлашга кўрсатма берилди.

Зиёратга келаётган туристларнинг мазҳаби, тариқати, ёндашуви ҳар хиллигини инобатга олиб, қайси дин ёки мазҳаб вакилларига қандай овқатлар таклиф қилишни, меҳмонхона ва ибодат жойларини қандай жиҳозлашни илмий ёндашувларсиз қилиб бўлмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Муқаддас жойлар, авлиё ва пирлар ҳақида маълумот бера оладиган мутахассислар ва гидлар ҳам камлиги айтилди.

Шу муносабат билан Ислом академияси, "Ипак йўли" университетига зиёрат туризми оқими кўп бўлган давлатлар учун илмий асосланган ёндашувларни ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимизнинг ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по мерам дальнейшего увеличения потенциала внутреннего и въездного туризма в стране.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Bosh imom-xatiblar uchun navbatdagi malaka oshirish o‘quvlari boshlandi

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi huzuridagi Malaka oshirish markazida Qoraqalpog‘iston Respublikasi, Toshkent shahri, viloyat, tuman/shahar Bosh imom-xatiblari uchun “Yangi O‘zbekiston Taraqqiyot strategiyasi doirasida din soha xodimlarining oldida turgan vazifalar” yo‘nalishida 36 soatlik malaka oshirish o‘quvlari boshlandi.

Batafsil: https://bit.ly/3R0e6Pm

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter I Facebook
⚡️ЮРТДОШЛАРИМИЗ УМРА ЗИЁРАТИГА ЖЎНАБ КЕТДИ
⚡️ЮРТДОШЛАРИМИЗ УМРА ЗИЁРАТИГА ЖЎНАБ КЕТДИ

✈️ Бугун, 22 сентябрь куни эрта тонгда “Умра – 2022” мавсумининг ҳаж мавсумидан кейинги биринчи гуруҳ зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Зиёратчиларни кузатиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида жам бўлдилар.

🔷Умра сафарига йўл олган юртдошларимизнинг сафарлари бехатар, муборак манзилларда юртимиз, юртдошларимиз ҳақида қиладиган дуолари мустажоб бўлишини, эсон-омон она ватанимизга қайтиб келишларини Яратгандан сўраб қоламиз!

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати


@dinqumita