Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
11.3K subscribers
4.1K photos
1.08K videos
4 files
2.31K links
O‘zbekiston Respublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitasining rasmiy telegram kanali

Web-site: https://taplink.cc/dinqumita

Manzil: Toshkent sh, A.Navoiy-12. 100011

Call center: 71 200 58 88

E-mail: [email protected]
Download Telegram
Ҳудудларда маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, шу кунларда Самарқанд вилоятида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари кенг кўламда ўтказилмоқда.

Жумладан, бугун вилоятнинг Оқдарё туманида ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари, таълим фидоийлари, хизмат кўрсатиш ходимлари ва тадбиркорлар иштирокида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро ислом академияси мутахассислари ўз маърузалари билан иштирок этмоқда. Тадбирларда бугунги таҳликали даврда турли бузғунчи кучларга қарши маънавий-маърифий ишларни кучайтириш орқали курашиш кераклиги, ўз навбатида, интернет ресурсларида турли бузғунчи гуруҳлар томонидан тарқатилаётган ғоялардан доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиб яшаш зарурлиги ҳақида сўз борди.

Тадбирларда адашган инсонларнинг аянчли оқибатлари, уларнинг афсус-надоматлари акс этган видеоролик намойиш этилмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати
Соҳа раҳбарлари Самарқанд имом-хатиблари билан учрашув ўтказди
Бугун, 27 июль куни Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Президент маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари қатнашди.

Тадбирда сўзга чиққан соҳа раҳбарлари муҳтарам Президентимиз бошчилигида мамлакатимизда барча жабҳаларда бўлаётгани каби диний-маърифий соҳада ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, хусусан, диний қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантириш, табаррук зиёратгоҳ ва қадамжолар, кўҳна масжид ва мадрасаларни обод қилиш, буюк аждодларимизнинг бебаҳо маънавий-маърифий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш борасидаги ишлар халқимиз ва дунё жамоатчилиги томонидан эътироф этилаётгани айтиб ўтилди.

Йиғилиш давомида айни кунларда Самарқанд вилоятида Тошкентдан ташриф буюрган ва вилоятда фаолият юритаётган воиз уламолар олис ва чекка ҳудудлардаги масжидларда маърифий суҳбатлар ўтказилаётгани, шунингдек, аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар ташкил этилаётгани, уларда ҳудуд аҳлини юртимизда бўлаётган ўзгаришлар мазмун-моҳияти ҳақида хабардор қилиш билан бир қаторда, уларнинг дарду ташвишларига кўмаклашиш, фикр-мулоҳазаларини тинглаш ва диний соҳага тегишли муаммоларини жойида ўрганиб, бартараф этиш ҳам кўзда тутилгани баён қилинди.

Шунингдек, тадбирда вилоятдаги масжид ва маҳаллаларда ўтказилаётган суҳбатларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ёшларни ёт ғоялардан асрашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Йиғилиш сўнгида имом-хатиблар фаолиятини янада яхшилаш, аҳолимизнинг диний саводхонлигини ошириш бўйича тавсиялар берилди.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати

@DinQumita
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилоятида ўтказилаётган «Жаҳолатга қарши маърифат» маънавий-маърифий тадбирлар «Ўзбекистон 24» телеканали нигоҳида
#28july #uzbekiston24

@DinQumita
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
no comment | 30 июль - халқлар дўстлиги куни

@Dinqumita
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Очередное заседание Совета по делам конфессий при Комитете по делам религий
#30july #uzbekiston24

@Dinqumita
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги конфессиялар ишлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
#30july #uzbekiston24

@Dinqumita
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Sergeli tumanida joylashgan Toshkent shahridagi kasb-hunarga o‘qitish markazida “Jaholatga qarshi ma'rifat” mavzusida uchrashuv tashkil etildi.

Uchrashuvda markaz xodimlari O‘zbekiston Respublikasining “Vijdon erkinligi va diniy tashkilotlar to‘g‘risida”gi Qonunning mazmun-mohiyati bilan tanishtirildi.

Shuningdek, mamlakatimizda vijdon erkinligi huquqini kafolatlash uchun to‘laqonli huquqiy tizim yaratilganligi, har kimning vijdon erkinligiga bo‘lgan huquqi, dinga bo‘lgan munosabatidan tashqari fuqarolar tengligi haqida yig‘ilganlarga batafsil ma'lumotlar berildi.

Din ishlari bo‘yicha qo‘mita Axborot xizmati

@Dinqumita
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Тошкент шаҳар Учтепа туманида "Жаҳолатга қарши маърифат" ғояси асосида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

✔️Тадбир давомида аҳолининг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтиришга, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш ҳақида фикрлар билдирилди.

🔸Шунингдек, тинчлик ва осойишталик энг олий неъмат эканлиги, мамлакатимизнинг барқарор тараққиётига, қадрият ва урф-одатларини ҳурмат қилиш ва асрашга ҳар бир инсон ҳисса қўшиши ҳақида сўз юритилди.

📺 Тадбир сўнгида мавзуга оид видеоролик намойиш этилди.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати

@Dinqumita
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Vazirlar Mahkamasining Maʼnaviyat va davlat tilini rivojlantirish masalalari departamentining ijtimoiy tarmoqdagi rasmiy kanali orqali siz o'zbek tili bilan bog'liq yurtimizda va xorijda yuz berayotgan eng so'nggi yangiliklarni kuzatib borishingiz mumkin!

Kanalimizga obuna bo'ling!

Bizning manzil:
Veb-sahifa | Telegram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Diyor yangiliklari | Hadis ilmi maktabida kirish imtihonlari bo‘lib o‘tdi
#3avgust #samarqandmtrk

@Dinqumita
Давлат хизмати чинакам халқни рози қиладиган тизимга айлангани йўқ – Президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимиз ҳаёти учун ғоят муҳим масала - давлат хизматини ислоҳ қилиш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Бугунги мавзу 30 йилдан бери кейинга сурилиб келаётган масалалар ечимига қаратилган.

Гап 35 миллион аҳолимизнинг ҳаётини енгил қиладиган, кайфиятига бевосита таъсир кўрсатадигандавлат хизматини ислоҳ қилиш ҳамда бошқарувда натижадорлик ва сифатни ошириш ҳақида бораяпти”, деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

Таъкидланганидек, бу соҳада 118 минг киши меҳнат қилмоқда. Сўнгги йилларда давлат хизматчилари халққа анча яқинлашди, “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизими йўлга қўйилди.

Ходимларга самарали ишлашлари учун муносиб шароитлар яратилди.

Натижада, давлат хизматида 40 ёшгача бўлган ходимлар улуши 61 фоизга етди (илгари 37 фоиз бўлган).

“Лекин, ҳали давлат хизмати чинакам халқни рози қиладиган тизимга айлангани йўқ”, деди Президент.

Мисол учун, ўтган йили Халқ қабулхоналарига вазирлик ва ҳокимликлар ходимларининг билимсизлиги ва масъулиятсизлиги ҳақида 25 мингта, уларнинг мулоқот маданияти етишмаслиги билан боғлиқ 7 мингта шикоят келиб тушди.

Энг кўп шикоятлар Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими вазирликлари, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари фаолияти билан боғлиқ.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк