Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
10.9K subscribers
3.46K photos
890 videos
3 files
1.94K links
O‘zbekiston Respublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitasining rasmiy telegram kanali

Web-site: https://taplink.cc/dinqumita

Manzil: Toshkent sh, A.Navoiy-12. 100011

Call center: 71 200 58 88

E-mail: [email protected]
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мажмуаси ва Самарқанд туманидаги Туризм марказида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Шу билан давлатимиз раҳбари Самарқандга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом созидательной работы в комплексе Имама Бухари, а также в Туристическом центре в Самаркандском районе.
На этом глава государства завершил поездку в Самарканд и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand #bunyodkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Аввал хабар берганимиздек, Жидда-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳар куни ҳожиларимиз мамлакатимизга қайтиб келмоқдалар.

17 июль оқшом пайти Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров бошчилигида юртдошларимизнинг навбатдаги гуруҳи она-Ватанга соғ-саломат етиб келдилар.

Эслатиб ўтамиз, зиёратчиларимизнинг юртимизга қайтиб келишлари 4 августга қадар давом этади.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати

@DinQumita
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbekiston - millatlararo totuvlik va diniy bag‘rikenglik yurti
#uzbekistan24

@DinQumita
"Имом Мотуридий" романи тақдимоти бўлиб ўтди

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, уюшма аъзоси, ёзувчи Луқмон Бўрихоннинг "Имом Мотуридий" романи тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилар, мутахассислар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Таъкидлаш керакки, асарда аждодимиз Имом Мотуридий бадиий сиймоси, X аср бошларида кўҳна Самарқанднинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ҳаёти ҳақида маълумот берилади.

Учрашувда сўзга чиққанлар китобнинг бугунги кундаги аҳамияти, тарихимизни ўрганишда муҳим манба экани, айниқса диний бағрикенглик, инсонийлик каби олижаноб ғоялар билан йўғрилган асар бўлгани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Китоб "Адабиёт" нашриётида минг нусхада чоп этилган.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати

@DinQumita
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Ўзбекистонлик зиёратчилар Ҳаж сафаридан қайтмоқда
#20july #uzbekiston24

@DinQumita
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон - миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти
#uzbekistan24

@DinQumita
Бугун Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида "Жаҳолатга қарши маърифат билан курашайлик!" шиори остида тарғибот тадбири ўтди.

Йиғилишда вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, маънавият ва маърифат тизими масъуллари, сектор раҳбарлари ва турли давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари қатнашди.

Мавзу юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлар бўйича қўмитанинг Ахборот хизмати раҳбари Илҳомжон Маърупов иштирок этди.

Тадбирда бугунги глобаллашув даврда халқимиз, хусусан ёшларимизни турли ёт ғоялардан асраб-авайлаш, "оммавий маданият" унсурларидан ҳимоя қилиш, уларда маънавий иммунитетни шакллантириш борасида тушунчалар берилди. Шунингдек, мавзуга доир видеоролик намойиш этилди.

Йиғилиш сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати

@DinQumita
Ҳудудларда маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, шу кунларда Самарқанд вилоятида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари кенг кўламда ўтказилмоқда.

Жумладан, бугун вилоятнинг Оқдарё туманида ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари, таълим фидоийлари, хизмат кўрсатиш ходимлари ва тадбиркорлар иштирокида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро ислом академияси мутахассислари ўз маърузалари билан иштирок этмоқда. Тадбирларда бугунги таҳликали даврда турли бузғунчи кучларга қарши маънавий-маърифий ишларни кучайтириш орқали курашиш кераклиги, ўз навбатида, интернет ресурсларида турли бузғунчи гуруҳлар томонидан тарқатилаётган ғоялардан доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиб яшаш зарурлиги ҳақида сўз борди.

Тадбирларда адашган инсонларнинг аянчли оқибатлари, уларнинг афсус-надоматлари акс этган видеоролик намойиш этилмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати