Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
11.3K subscribers
4.1K photos
1.09K videos
4 files
2.33K links
O‘zbekiston Respublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitasining rasmiy telegram kanali

Web-site: https://taplink.cc/dinqumita

Manzil: Toshkent sh, A.Navoiy-12. 100011

Call center: 71 200 58 88

E-mail: [email protected]
Download Telegram
“Асосий қонунимизга Ўзбекистон барча давлатлар, энг аввало ўзининг яқин қўшнилари билан тинчликпарвар ва дўстона сиёсат юритиши, унинг ташқи сиёсати инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурмат қилиш, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги принцип ва нормаларига асосланиши ҳақидаги моддани қўшишни таклиф этаман.

Шунингдек, мамлакатимиз ва жаҳонда туб ўзгаришлар юз бераётган ҳозирги шароитда, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг концептуал-ҳуқуқий асосларини янгилаш ва такомиллаштириш алоҳида долзарб аҳамият касб этмоқда.

Шу муносабат билан ҳозирги пайтда кенг омма муҳокамасида бўлиб турган конституцион ислоҳотларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Миллий хавфсизлик концепцияси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепциясини янги таҳрирда ишлаб чиқиш зарур, деб ҳисоблайман.

Мазкур ҳужжатларнинг ўта муҳимлигидан келиб чиқиб, ушбу Концепцияларни ҳам Конституциявий қонун шаклида қабул қилишни таклиф этаман”.
“Албатта, халқимиздан Комиссияга келиб тушган барча муҳим ва долзарб таклифларни бугун Сизлар билан батафсил муҳокама қилиш имкониятига эга эмасмиз. Мен уларнинг айримларига тўхталиб ўтдим, холос.

Комиссия таклифи асосида Парламент томонидан ишлаб чиқилган лойиҳани умумхалқ муҳокамасида кўриб чиқишни ҳамда референдум ўтказиш йўли билан қабул қилишни таклиф этаман.

Тўғри, амалдаги қонунчилигимизга кўра, парламентнинг ўзи ҳам Конституцияга ўзгартиш киритиш ваколатига эга.

Лекин, конституциявий ислоҳотни фуқароларимиз фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида референдум орқали амалга оширсак, бу том маънода халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси ҳақиқий халқ Конституцияси бўлади, деб ўйлайман.

Бу “Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир” деган тамойилга тўла мос келади.

Шунда ҳар бир ватандошимиз “Янги Ўзбекистон Конституцияси – менинг Конституциям” деб юксак ғурур билан айта олади."
Президент халқимизга мурожаат қилди:

Азиз юртдошлар, бугун нотинч дунёда, ўта таҳликали замонда яшаяпмиз. Мамлакатимиз тараққиётида ғоят масъулиятли даврни бошдан кечирмоқдамиз.

Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадида бошлаган барча ислоҳотларимиз ҳар биримизнинг бугун ва келажакда фаровон ҳаёт кечиришимизни таъминлашга қаратилган.

Ҳар бир юртдошимиз ўз ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, шаъни ва ғурурини улуғлаб, Ватани ва халқига тоғдек таянч бўлиб яшашга қодир, эркин ва азму шижоатли инсонлардир.

Шу боис барчамиз Конституцияга киритиш таклиф этилаётган янги норма ва қоидаларни онгу тафаккуримиз, қалбимиздан ўтказиб, уларга холис ва ҳаққоний муносабатимизни билдиришимиз лозим.

Барчамиз Асосий қонунимизда ўзимизни, оиламизни, маҳалламизнинг орзу-умидларини кўришга интилаётганимиз – бу табиий ва мутлақо тўғри
".
“Ўйлайманки, Конституцияга киритиладиган барча тузатиш ва қўшимчалар мамлакатимизнинг 14 та ҳудудий бирлигидан иборат ягона давлатни, миллати ва элатидан қатъи назар, ягона ва қудратли Ўзбекистон халқини янада жипслаштиради ҳамда улуғвор мақсадлар сари сафарбар этади.

Шу боис барча азиз ватандошларимизни конституциявий ислоҳот жараёнида янада фаол қатнашишга чақираман.

Ҳеч қачон унутмайлик, бу жараёндаги иштирокимиз билан ўзимиз, оиламиз, фарзандларимиз мана шу муқаддас заминда янада эркин ва фаровон яшаши учун мустаҳкам пойдевор яратамиз.

Қадрли ватандошларим!

Сизларни ишонтириб айтмоқчиман, давлатимиз янгиланаётган Конституциямиз моддаларини ҳаётда тўла қарор топтириш учун барча куч ва воситаларни сафарбар этади.

Бу янгиликлар аниқ қонун ва кодекслар, амалий дастурлар ва режалар билан ҳаётимизда албатта ўз аксини топади. Ҳар бир конституциявий норма ижросини таъминлаш бўйича аниқ ижтимоий, иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий чора-тадбирлар кўрилади".
Биз ишлашга – иши, яшашга – уйи бўлган, фуқаролари тинч ва эркин, ҳаётдан мамнун, дастурхони тўкин, оиласи бахтиёр ва фаровон яшайдиган давлат қуришни мақсад қилганмиз.

Биз ана шундай буюк ишлар арафасида турибмиз. Кучли иқтисодиёт барпо этиб, дунёда муносиб ўрнимизни эгаллашимиз, халқимизга юксак шароитлар яратиш учун ҳам жуда кўп ишларни биргаликда амалга оширишимиз керак.

Бетакрор юртимизда барқарор жамиятни ва бардавом тараққиётни таъминлаш – барчамизнинг бош мақсадимиздир!

Мен бутун халқимизни ана шу буюк мақсадга эришишда ўзаро бирдамликка ва ҳамжиҳатликка чақираман.

Халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг ёрқин ифодаси бўладиган янгиланаётган Конституциямизга таяниб, Янги Ўзбекистонни албатта биргаликда барпо этамиз.

Орадан йиллар, асрлар ўтади,
лекин ғоят мураккаб шароитда бундай улкан ислоҳотларни амалга оширишга муносиб ҳисса қўшган инсонларни келгуси авлодлар ҳеч қачон унутмайди.

Ана шундай буюк бахт ва шараф барчамизга ёр бўлсин!”, деди Президент сўзининг якунида.
✍️ Президент Шавкат Мирзиёевнинг Конституцияга ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидан муҳим иқтибослар

@DinQumita
#haj_2022
#makka
#foto

Макка шаҳридаги энг осмонўпар «Аброжул Ҳидоя» меҳмонхонаси юртимиз зиёратчиларини кутиб олишга тайёр!

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

"Ҳаж-2022" мавсуми билан боғлиқ жараёнларни каналимизда кузатиб боринг👇👇👇

Каналга уланиш: @dinqumita
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#haj_2022
#makka
#video

Макка шаҳридаги энг осмонўпар «Аброжул Ҳидоя» меҳмонхонаси юртимиз зиёратчиларини кутиб олишга тайёр!

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

"Ҳаж-2022" мавсуми билан боғлиқ жараёнларни каналимизда кузатиб боринг👇👇👇

Каналга уланиш: @dinqumita
Дастлабки гуруҳ зиёратчиларимиз Макка шаҳрига етиб келдилар
⚡️Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 18 июнь куни “Ҳаж-2022” мавсумининг дастлабки ишчи гуруҳи аъзолари, ошпазлар, шифокорлар, гуруҳ раҳбарлари ва бўлажак ҳожилардан иборат бир гуруҳ юртдошларимиз Саудия Арабистонига жўнаб кетишган эди.

Юртдошларимиз Мадина шаҳрида энг номдор, 5 юлдузли «Замзам Пулман» ҳамда "Краун Плаза" меҳмонхонасига жойлашдилар. Меҳмонхонада барча шарт -шароитлар муҳайё қилинган. Юртдошларимизга моҳир ошпазларимиз томонидан тансиқ таомлар тортиқ этилмоқда.

❇️Мадина сафари давомида ҳожиларимиз шаҳардаги муборак жойларга зиёратга олиб чиқилиб, мазкур қадамжолар тарихи билан таништирилди.

❗️Бугун, 20 июнь куни Мадина шаҳрида бўлиб турган дастлабки гуруҳ зиёратчиларимиз Макка сари йўл олдилар. Улар Маккадаги энг осмонўпар «Аброжул Ҳидоя» меҳмонхонасида катта тантана билан кутиб олиндилар.

💠Пойларига атиргул барглари сочилди, мушканбар билан хушбўйландилар, зам зам суви билан чанқоқлари қондирилди. Ҳожиларимизга эҳтиром сифатида турли совғалар улашилиб, ширинликлар тортиқ қилинди.

📋Юртдошларимизнинг Саудия Арабистонига келиши давом этмоқда.

📍«Ҳаж-2022 мавсуми» билан боғлиқ хабар ва янгиликларни “Telegram” каналимизда кузатиб боринг.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#haj_2022
#uzairways

“Uzbekistan Airways” АЖ томонидан «Ҳаж-2022» мавсумига кўрилган тайёргарлик ҳақида ахборот берилди

⚡️«Ҳаж-2022 мавсуми» билан боғлиқ хабар ва янгиликларни “Telegram” каналимизда кузатиб боринг.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#haj_2022
#madina
#video

«Ҳаж 2022» мавсуми: Ўзбекистонлик зиёратчилар ҳақида Мадина шаҳридан «Ахборот 24» дастури учун махсус лавҳа

⚡️«Ҳаж-2022 мавсуми» билан боғлиқ хабар ва янгиликларни “Telegram” каналимизда (@dinqumita) кузатиб боринг.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати