Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
10.9K subscribers
3.47K photos
895 videos
3 files
1.95K links
O‘zbekiston Respublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitasining rasmiy telegram kanali

Web-site: https://taplink.cc/dinqumita

Manzil: Toshkent sh, A.Navoiy-12. 100011

Call center: 71 200 58 88

E-mail: [email protected]
Download Telegram
#haj_2022

Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига жўнаб кетди

✈️ Бугун, 3 май куни эрта тонгда
Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

🔹Ўтган икки йил давомида COVID-19 пандемияси туфайли бутун дунё мўмин-мусулмонлари ҳаж амалларини адо этолмади.

📍Шу йил январь ойидан бошлаб фуқароларимизнинг Умра зиёратига боришлари қайта йўлга қўйилди ва қисқа вақт ичида 35 мингга яқин юртдошимиз умра амалларини бажариш имкониятига эга бўлди.

Саудия Aрабистони Ҳаж ва умра вазирлиги “Ҳаж – 2022” мавсуми бўйича расмий баёнотида, жорий ҳаж тадбирига чет эллик ва маҳаллий ҳожиларга жами 1 миллион киши учун ҳаж ибодатини амалга оширишга рухсат берилади.

📝 Ўзбекистон делегацияси томонидан ушбу сафар давомида “Ҳаж – 2022” мавсумини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни Саудия Aрабистонидаги мутасадди идоралар билан келишиш режалаштирилган.


Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

@dinqumita
Муқаддас Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига жаҳоннинг турли мамлакатлари давлат ва ҳукуматлари, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли сиёсат ва жамоат арбоблари, уламолардан қутловлар келмоқда.
Табрикномаларда Ўзбекистон етакчиси ва кўп миллатли халқига чуқур ҳурмат-эҳтиром изҳор қилинган, тинчлик, бахт-саодат, фаровонлик ва равнақ тилаклари билдирилган.

В связи со священным праздником Рамазан хайит на имя Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева поступают поздравительные послания от глав государств и правительств, руководителей авторитетных международных и региональных организаций, видных политических и общественных деятелей, представителей духовенства разных стран мира.
В поздравительных посланиях выражаются чувства глубокого уважения лидеру и многонациональному народу Узбекистана, искренние пожелания мира, счастья, благополучия и процветания.

#Mirziyoyev #qutlovlar #Ramazonhayiti

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда таниқли уламолар, диншунос олимлар ва хуқуқшунослар иштирокида халқаро форум ўтказилади.

✔️Халқаро анжуманнинг энг асосий натижаси — бу Бухоро декларациясининг қабул қилиниши бўлиб, мазкур ҳужжат муҳим халқаро аҳамиятга эга.

Telegram орқали кузатиб боринг: 👉 @dinqumita
Диний ташкилотлар ўртасида ўзаро ишонч ва ҳурматни мустаҳкамлаш: Ўзбекистон тажрибаси

Ўзбекистон минг йиллар давомида турли-туман дин, маданият ва турмуш тарзига эга бўлган халқларнинг биргаликда яшаши ва ҳамкорлиги маркази бўлиб келмоқда. Ўзбек халқи ўзининг бутун тарихи давомида, ҳамма вақт бошқа халқлар, миллатлар ва динлар вакилларига нисбатан ўзининг хайрихоҳлигини ва ҳурмат билан ёндашувини намоён этиб келган.

Батафсил: https://bit.ly/3kTEY5S

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter I Facebook
#haj_2022

⚡️Ўзбекистон делегацияси "Ҳаж-2022" мавсумида юртдошларимиз учун яратиладиган шароитлар билан танишдилар
Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
#haj_2022 ⚡️Ўзбекистон делегацияси "Ҳаж-2022" мавсумида юртдошларимиз учун яратиладиган шароитлар билан танишдилар
🏢 Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси бўлажак ҳожиларимиз учун Макка ва Мадина шаҳарларида жойлашган замонавий 5 юлдузли меҳмонхоналарни кўздан кечирдилар.

📌 Таъкидлаш керакки, ишчи гуруҳ аъзолари меҳмонхоналарни Масжиди Набавий ва Ҳарами шариф ҳисобланган Байтуллоҳга яқин бўлишига алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Шу ернинг ўзида меҳмонхона мутасадди раҳбарлари билан музокара ўтказиб, хоналар ҳар томонламан қулай, шинам бўлиши ва мана шундай шароитларни ҳозирлаш орқали зиёратчиларимизнинг муборак сафар давомида эмин-эркин ибодат қилишларига шароит яратиш кераклигига диққат қаратилди.

❗️ Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари муборак масканларда ўз ибодатларини адо этаётган зиёратчилар билан учрашдилар. Мулоқотда юртдошларимиз барча шароитлар муҳайё қилингани, айниқса, меҳмонхоналарнинг Икки муқаддас масжидларга яқинлиги, беш маҳал намоз ва зиёратларни адо этишга қулайлиги, меҳмонхонадаги озода, кенг ва шинам хоналар кишининг баҳру дилини очиши, малакали шифокорлар томонидан доимий кузатув олиб борилишини мамнуният ила изҳор қилдилар.

🍽 Ташриф асносида Ҳаж делегацияси юртимиз ҳожиларига таом ва ичимликлар тақдим этиш борасида хизмат кўрсатиши мумкин бўлган мутасадди вакиллар билан учрашиб, ошхоналарни саралаш мақсадида уларнинг фаолияти билан яқиндан танишдилар. Хусусан, улардаги шарт-шароит, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, покизалиги, таом пиширадиган замонавий қозон ва ошхона анжомлари кўздан кечирилди.

Бўлажак ҳожилар учун барча зарур шароитларни ҳозирлаш, зиёратчилар ҳаж амалларини тўлақонли бажариши учун Макка шаҳридаги Мино, Арафот ва Муздалифа водийларидаги жойлар масаласига алоҳида эътибор қаратдилар. Бунда, чодирларнинг сифатли, озода, қулай ва кенг бўлиши, гиламлар тўшалгани, совутиш жиҳозлари билан етарлича таъминлангани, иссиқ-совуқ сув тизимлари, таом тарқатиш бурчаклари ва бошқа шароитлар кўздан кечирилди.

📝 “Умра-2022” йил бошидан бери 35.000 нафар фуқаролар Саудия Арабистонида зиёратларни амалга оширди. Рамазон мавсумида 7 740 нафар зиёратчи умра амалани адо этди.

‼️ Ўзбекистон делегацияси “Ҳаж – 2022” мавсумини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни Саудия Aрабистонидаги мутасадди идоралар билан келишиб, ўз сафарларини якунига етказдилар.


Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#9май

#Аждодлархотирасиабадий

9 май – Хотира ва қадрлаш куни

Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ва жамоаси Ўзбекистон аҳлини Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан самимий қутлайди!

Тинчлик ва фаровон ҳаёт йўлида жонини фидо қилган ватандошларимиз хотираси мангу, ёдлари барҳаёт. Юртимизда ҳамиша тинчлик барқарор бўлсин!


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

@dinqumita
Президент Шавкат Мирзиёев 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюрди.
Ҳарбий оркестр ижросида “Хотирлаш куйи” янгради. Давлатимиз раҳбари “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.
Боғда Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам жам бўлди. Президентимиз улар билан суҳбатлашди.

В связи с 9 мая - Днем памяти и почестей Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев посетил Парк Победы.
Военный оркестр исполнил "Мелодию памяти". Глава государства возложил цветы к мемориальному комплексу "Ода стойкости".
В парке собрались и представители министерств и ведомств системы Вооруженных Сил, государственных и общественных организаций. Президент побеседовал с ними.

#Mirziyoyev #9may #Хotiravaqadrlash #Matonatmadhiyasi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тошкент, Самарқанд ва Бухорода “Декларациялар мулоқоти” халқаро форуми бўлиб ўтади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/370592

Каналга уланиш: @dinqumita
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фахрийларимизнинг Ватанимиз озодлигига, келгуси авлодларнинг бахту-саодатини таъминлашга бағишлаган шарафли ҳаёт йўлини, қанча йиллар, асрлар ўтмасин, халқимиз ҳеч қачон унутмайди.

Большой и славный жизненный путь наших ветеранов во имя свободы Родины, счастья будущих поколений, сколько бы ни прошло лет, веков, наш народ никогда не забудет.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Шарқ алломаларининг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси” мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференция АХБОРОТ ХАТИ

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter I Facebook
Қодиров Баҳодир Рахимович Самарқанд вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter I Facebook
Абдураҳмонов Абдурасул Носиржонович Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, бунга қадар ушбу лавозимда фаолият юритиб келган Қодиров Баҳодир Рахимович Самарқанд вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter I Facebook
Тошкентда “Декларациялар мулоқоти” халқаро форуми ўз ишини бошлади

Анжуман доирасида турли мамлакатлар диншунос олимлари, амалиётчи мутахассисларига жамиятда тинчлик ва тотувликни сақлаб туришнинг муҳим шарти сифатида динлар ва маданиятлар ўртасида самарали мулоқот ўрнатиш соҳасидаги энг яхши халқаро амалиёт, илғор хорижий тажриба намойиш этилади.

Батафсил: https://bit.ly/3leZLBi

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter I Facebook