Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
10.9K subscribers
3.47K photos
895 videos
3 files
1.95K links
O‘zbekiston Respublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitasining rasmiy telegram kanali

Web-site: https://taplink.cc/dinqumita

Manzil: Toshkent sh, A.Navoiy-12. 100011

Call center: 71 200 58 88

E-mail: [email protected]
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таҳлилнома | Диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар –
Султон Увайс Қараний зиёратгоҳи мажмуасининг очилиши

#uzbekiston24

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на 46-й сессии Совета по правам человека Организации Объединенных Наций

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🕌Масжидлар сони 2084 тага етди

Мамлакатимизда фуқароларнинг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари қатори виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

🕌Ана шундан келиб чиқиб, Фарғона вилояти Адлия бошқармаси томонидан «Ўқчи» масжиди рўйхатдан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди.

📝Маълумот учун, Фарғона вилоятидаги масжидлар сони 200 тага етди.

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter
Убайдулла Уватов - манбашунослик ва ҳадисшунослик дарғаси

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида таниқли шарқшунос олим, тарих фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Убайдулла Уватов таваллуд топган сана муносабати билан ёш тадқиқотчилар республика илмий-амалий анжумани ташкил этилди.

Батафсил: https://telegra.ph/Ubajdulla-Uvatov---manbashunoslik-va-ҳadisshunoslik-darғasi-02-23
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати томонидан турли конфессия вакиллари иштирокида тайёрланган "Ўзбекистон - бағрикенг диёр" номли тарғибот ролиги.

Ушбу тарғибот ролиги "Ўзбекистон 24", "Маданият ва маърифат", "Маҳалла", "Оилавий", "Ўзбекистон", "Севимли", "Узрепорт" телеканаллари орқали намойиш этилмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УБАЙДУЛЛА УВАТОВ ИЛМИЙ МЕРОСИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter
ВОДИЙНИНГ “ОЛТИН ҲАЛҚА”СИ

“Водийнинг олтин ҳалқаси” бўлмиш ушбу кўркам ва замонавий мажмуанинг тантанали очилиши муносабати билан халқаро онлайн илмий анжуман ташкил этилди. Унда Россия, Миср Араб Республикаси, Туркия, Татаристон, Озарбайжон, қўшни Қозоғистон ва Қирғизистондан соҳа мутахассислари ҳамда 100 га яқин маҳаллий исломшунос олимлар иштирок этди.

Батафсил
: https://telegra.ph/VODIJNING-OLTIN-ҲALҚASI-02-26
Хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
70 мингга яқин хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш учун Халқ банки орқали 2 триллион сўм кредитлар йўналтирилиши айтилди.
9 миллион аёлни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан, жумладан, саратон скринингидан ўтказиш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам решения проблем и социальной поддержки женщин.
Отмечалось, что через Народный банк будет направлено 2 триллиона сумов кредитов на привлечение около 70 тысяч женщин к предпринимательству.
Поставлена задача провести углубленные медицинский осмотр, включая онкологический скрининг 9 миллионов женщин.

#Mirziyoyev #videoselektor #xotinqizlar #ijtimoiyhimoya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий тадбирларни мувофиқлаштириш” мавзусида малака ошириш ўқувлари ташкил этилди

🗓Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида 2021 йилнинг 22-27 февраль кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги отинойилар ва ҳудудлардаги тарғибот гуруҳи аъзолари учун “Хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий тадбирларни мувофиқлаштириш” йўналишида 36 соатлик малака ошириш ўқувлари бўлиб ўтди.

📍Ушбу малака ошириш ўқувларида 336 нафар тингловчи иштирок этди. Дарслар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда бўлиб ўтди.

Тингловчилар ўқувлар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 29 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатларининг устувор йўналишлари, Ёт ғоялар таъсирига тушган хотин-қизларни ижтимоий-маънавий соғломлаштириш масалалари, Ёшлар тарбиясида миллий ва диний қадриятларнинг ўрни, Отинойиларнинг жамиятдаги ўрни ва вазифалари, Диний ва миллий маросимларни тўғри ташкил этишда отинойиларнинг ўрни, Қуръон қироати ва тажвид илми, Аёлларга хос фиқҳий масалалар, Мотуридия таълимоти асослари каби мавзулардаги маърузаларни тингладилар.

❗️Машғулотлар интерфаол педагогик технологиялар асосида маъруза ва семинар-тренинглар тарзида ўтказилди.

📚Тингловчиларга малака ошириш ўқувларида иштирок этганликлари ҳақидаги сертификатлар топширилди.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати


religions.uz | @DinQumita
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ташрифи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Рустам Қосимов ҳамроҳлигида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг Академия фаолияти билан танишуви куннинг иккинчи ярмига тўғри келгани боис талабаларнинг тўгарак ва қўшимча машғулотларини кузатишди. Шундан сўнг талаба-ёшлар билан учрашув Академияда фаолият кўрсатаётган кутубхона, “BOOK-CAFE”да асосий дарслардан сўнг қўшимча ноёб адабиётлардан фойдаланиб билим олаётган китобхонлар ўртасида бўлиб ўтди.

Батафсил: https://telegra.ph/Abduқodir-TOSHҚULOV-YUrtimiz-olij-talim-dargoҳlarida-ҳam-zhaҳonga-teng-ilғor-tazhribalar-bor-03-02
Юксак давлат мукофоти муборак бўлсин!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди.

Ушбу Фармонга асосан, бир қатор диний-маърифий соҳа вакиллари юксак давлат мукофоти билан тақдирландилар.

Жумладан,

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси»
фахрий унвони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хотин-қизлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Абдурахимова Фарида Юлдашевна тақдирланди.

Шунингдек,

«Дўстлик» ордени билан:

Досимбетова Тамара Жумабаевна - Қорақалпоғистон Республикаси, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти хотин-қизлар масалалари бўйича қози ёрдамчиси, бош отинойиси.

«Шуҳрат» медали билан:

Карабаева Нафиса Кутпитдиновна  - Тошкент шаҳар Учтепа тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси, бош отинойиси.

Нишанова Ханифахон  Собировна - Тошкент вилояти, Янгийўл тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси, бош отинойиси.

Юнусова Хамидахон Халдаровна - Андижон вилояти, Андижон тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси, бош отинойиси.

Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ва жамоаси юксак давлат мукофоти билан тақдирланган барча соҳа вакилларини самимий қутлайди ва келгусидаги фаолиятларида улкан зафарлар тилайди.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати


religions.uz | @DinQumita