Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
11.3K subscribers
3.49K photos
898 videos
3 files
1.96K links
O‘zbekiston Respublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitasining rasmiy telegram kanali

Web-site: https://taplink.cc/dinqumita

Manzil: Toshkent sh, A.Navoiy-12. 100011

Call center: 71 200 58 88

E-mail: [email protected]
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон:
Дин ва эътиқод эркинлиги

Обновляющийся Узбекистан: Свобода религии и убеждений

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Қурбон ҳайити лавҳаси
#uzbekiston24

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати

👉 https://t.iss.one/DinQumita
Муса Ерниязов вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси – Ўзбекистон Республикаси Сенати Раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязовнинг вафоти муносабати билан Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ва жамоаси таъзия билдиради.
Муса Тажетдинович Ерниязов Ватанимизга беқиёс муҳаббати, садоқати, жонкуярлиги билан алоҳида эҳтиромга лойиқ инсон эди.
У узоқ йиллар давомида қорақалпоқ элининг дарду ташвишлари билан яшаб, аҳолининг турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, уларнинг фаровон келажагини таъминлаш борасида чинакам жонбозлик кўрсатиб, сидқидилдан хизмат қилди.
Аллоҳ таоло марҳумнинг яқинлари, оила аъзолари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, ушбу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

@dinqumita | religions.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Ислом энциклопедияси чоп этилди

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇
religions.uz | Facebook | Telegram | Youtube
​​Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

2020 йил 3 август куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий маърифат маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

📚Ушбу меморандум давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, республиканинг турли вазирлик ва идоралари иштирокида бир қатор йўналишлар бўйича мақсадли лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган.

Ҳамкорлик меморандуми доирасида томонлар одам савдоси, ноқонуний миграция, экстремизм ва терроризм, жиноятчилик ҳамда бошқа салбий оқибатларга олиб келадиган ҳаракатларни олдини олиш борасида аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш, шунингдек, турли ёт оқимларга аъзо бўлиб зиддиятли ҳудудлардан юртимизга қайтарилган ёки қайтиб келган фуқароларни реабилитация ва реинтеграцияси борасидаги дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда аҳолининг турли қатламлари (ёшлар, хотин-қизлар, мигрантлар ва ҳоказо) билан ишлаш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилади.

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

Каналга уланинг👇👇👇
@DinQumita
ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ

Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ва жамоаси Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО” кафедраси мудири Маҳфуза Алимовага турмуш ўртоғи Бахтиёр Алимовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, аҳли оиласи, фарзанду аржумандларига сабр берсин.
Марҳумнинг охиратини обод қилсин!

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

@dinqumita | religions.uz
Корона.jpg
198.9 KB
Коронавирусдан уйида даволанаётган беморлар учун асосий тавсиялар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

🧊 Кўп миқдорда суюқлик ичиш;
🥗 Тўғри ва ўз вақтида овқатланиш;
🧼 Қўлларни тез-тез ювиш;
😴 Кундузи дам олиш ва кечаси 8 соатдан кам ухламаслик;
🏃‍♂️ Кунига 3 марта бадантарбия қилиш;
🙆🏻‍♂️ Нафас машқлари бажариш;
🌡 Тана ҳароратини ўлчаш;
📟 Имкон бўлса, кислород сатурациясини ўлчаш.

Манба:@koronavirusinfouz

Каналга уланинг👇👇👇
@DinQumita
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#COVID19

Пандемия шароитида дафн маросими ўтказишнинг тартиб-қоидаси

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

Каналга уланинг👇👇👇
@DinQumita
Ҳуқуқий мақомга эга конфессия – ўз мулкига эга бўлишга ҳақли

Юртимизда диний соҳада олиб борилаётган сиёсат Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун, шунингдек, бошқа қонун ва қонуности ҳужжатларига асосан олиб борилади. Ўз навбатида, ҳар бир диний ташкилотнинг ҳуқуқий мақомга эга бўлган ҳолда ўз мулкига эга бўлиш ҳуқуқи бўлиб, унинг тўлиқ таъминланиши юқорида кўрсатилган қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилади.

🌐Сўнгги вақтларда баъзи бир хорижий оммавий ахборот воситаларида ҳамда интернет саҳифаларида Тошкент шаҳридаги европа яҳудийлари диний жамоасининг ҳуқуқий мулки ҳисобланган ҳудуднинг гуёки “ноқонуний тортиб олиш бўйича ҳатти-ҳаракатлар” бўлаётганлиги хусусида маълумотлар учрамоқда.

🕍Маълумот учун, Тошкент шаҳар Европа яҳудийлари диний жамоаси Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 1998 йил 29 октябрда 116-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Диний ташкилот Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, 2-Миробод кўчаси, 15-уй манзилида жойлашган. Ибодатхона жойлашган бино 1929 йилда қурилган.

📍Масала шундаки, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йил 11 сентябрдаги 1218-сон қарорига асосан, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси бўйида ҳамда Миробод тумани, Миробод ва Нукус кўчалари кесишуви ёнида жойлашган мавжуд биноларнинг бузилиши ҳисобига ва етказилган зарарни ўрнатилган тартибда қоплаш шарти билан пастки қаватларида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси жойлашган кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун майдони 6,0 гектарли ер майдони “ABSOLUTE BUSINESS TRADE” хусусий корхонасига доимий фойдаланишга берилган.

📚“ABSOLUTE BUSINESS TRADE” хусусий корхонаси 2-Миробод кўчаси, 13, 15 ва 17-уйларни бузиш ҳисобига етказилган зарарни ўрнатилган тартибда қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар Европа яҳудийлари диний жамоаси билан келишувга эришолмаганлиги натижасида жорий йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳар туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд мажлиси жорий йилнинг 5 август санасида бўлиб ўтиши белгиланган.

Шу ўринда, Дин ишлари бўйича қўмита виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ дин ишлари соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишга масъул асосий давлат ташкилоти сифатида Республикамиз ҳудудида расмий фаолият олиб бораётган ҳар бир конфессиянинг ҳақ-ҳуқуқларини қонун доирасида ҳимоя қилишга тайёр эканини билдиради.

❇️Шундан келиб чиқиб, юқоридаги ҳолат ҳам тегишли соҳа мутахассислари иштирокида, тезкорлик билан, ўз вақтида, тўлиқ ўрганиб чиқилди ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан мулкчиликка эгалик қилиш бўйича диний ташкилотнинг ҳақ-ҳуқуқлари сўзсиз таъминланиши учун барча амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилди.

❗️Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикасининг кўп конфессияли давлат эканини инобатга олган ҳолда, қолаверса ҳар қандай конфессия вакилларининг ҳақ-ҳуқуқлари тўлиқ қонун билан ҳимоя қилиниши нуқтаи назаридан, жорий йил 5 август санасида бўлиб ўтадиган суд жараёнида ҳам энг муҳим мезон – қонун устуворлиги тўлиқ таъминланади, деб ишонч билдирамиз.

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати


Каналга уланинг:👇👇👇
@DinQumita
Признательность

🕍Председатель Ташкентской общины бухарских евреев, член Совета по делам конфессий Аркадий Исахаров выразил благодарность за активное участие в разрешении спорного вопроса относительно земельного участка.
«От имени Ташкентской общины бухарских евреев я выражаю глубокую благодарность и признание руководству Комитета по делам религий в оказываемой им непосильной помощи во всех вопросах, связанных с повседневной деятельностью религиозных организаций.

В последнее время нас тревожил вопрос, касающийся владения религиозной организацией земельного участка на территории дома 17
по улице 2-Мирабадская Яккасарайского района города Ташкента. Претензия частной строительной компании на владение данной территорией была абсурдной, т.к. юридически эта территория имеет своего официального владельца - она относится к Всемирному конгрессу бухарских евреев и была передана религиозной организации на пользование. Благодаря усилиям Комитета по делам религий и хокимията г.Ташкент этот вопрос взят на контроль, и в ближайшее время все юридические права на владение этой территорией будут разрешены в установленном законодательством порядке.

📚Данное обстоятельство стало еще одним подтверждением того утверждения, что на территории Республики Узбекистан царит полное понимание во взаимоотношениях между государством и религиозными организациями, и что все права религиозных организаций находятся в ведении действующего законодательства Республики Узбекистан.
❗️Мы верим, что наш родной Узбекистан есть и будет родиной межконфессионального согласия и религиозной толерантности и будет являться примером в этом плане в мировом сообществе».

Каналга уланинг:👇👇👇
@DinQumita
#COVID19

Тиббий
ниқоб тақиш бўйича муҳим эслатма

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

Каналга уланинг👇👇👇
@DinQumita
Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмий баёноти:
синагога биноси бузилмайди

❗️Аввал хабар қилганимиздек, “ABSOLUTE BUSINESS TRADE” хусусий корхонаси 2-Миробод кўчаси, 13, 15 ва 17-уйларни бузиш ҳисобига етказилган зарарни ўрнатилган тартибда қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар Европа яҳудийлари диний жамоаси билан келишувга эришолмаганлиги сабабли Тошкент шаҳар туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилган эди.
Суд мажлиси бугун, 05 август санасида бўлиб ўтди.

🕍Судда томонларнинг фикр-мулоҳазалари тўлиқ тингланди. “ABSOLUTE BUSINESS TRADE” хусусий корхонаси Тошкент шаҳар Европа яҳудийлари диний жамоасига қарашли ер майдонига эгалик қилиш бўйича киритган даъво аризасини қайтариб олди. Шунга кўра, Тошкент шаҳар Европа яҳудийлари диний жамоасига тегишли синагога биноси бузилишига йўл қўйилмасликка эришилди.

✔️Шу ўринда, судда Ўзбекистон Республикаси кўп конфессияли давлат экани, қолаверса ҳар қандай конфессия вакилларининг ҳақ-ҳуқуқлари тўлиқ қонун билан ҳимоя қилиниши, ҳуқуқий жиҳатдан мулкчиликка эгалик қилиш бўйича диний ташкилотнинг ҳақ-ҳуқуқлари сўзсиз таъминланиши, бир сўз билан айтганда, масала қонуний ҳал қилинганини алоҳида қайд этиш лозим.

❇️Эслатиб ўтамиз, Дин ишлари бўйича қўмита республикада дин ишлари соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишга масъул асосий давлат ташкилоти сифатида юртимиз ҳудудида фаолият олиб бораётган ҳар бир конфессиянинг ҳақ-ҳуқуқларини қонун доирасида ҳимоя қилади.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳам тегишли соҳа мутахассислари билан мунтазам равишда мулоқотлар ташкил этилди, воқеълик тўлиқ ўрганиб чиқилиб, синагога биносини сақлаб қолиш бўйича тегишли мутасадди ташкилотлар билан амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилди ҳамда масаланинг қонуний ҳал қилинишига эришилди.

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

Каналга уланинг👇👇👇
@DinQumita
Касательно решения спорного вопроса

🕍Председатель Ташкентской общины бухарских евреев, член Совета по делам конфессий Аркадий Исахаров по итогам вынесенного решения относительно владения земельным участком, принадлежащим Ташкентской еврейской религиозной организации, высказал следующее:

❗️«Узнав итоги судебного слушания, проведенного сегодня в Ташкентском межрайонном экономическом суде, мы с облегчением восприняли информацию о том, что все претензии, предъявляемые к религиозной организации относительно владения земельным участком, аннулированы и истец – частная фирма “ABSOLUTE BUSINESS TRADE” отозвала свое исковое заявление.

📍Этот случай стал первым, и я надеюсь, будет последним случаем, когда в отношении религиозной организации, официально проводящей свою деятельность на территории Республики Узбекистан, было подано заявление в судебные инстанции.

❇️Благодаря тому, что Республика Узбекистан является правовым государством и все права и обязанности всех организаций и простых граждан охраняется законом, восторжествовала правда. Естественно, как и предусмотрено, Комитетом по делам религий, являющимся государственным органом, координирующим взаимоотношение между государством и религиозными организациями, была проявлена религиозной организации всесторонняя юридическая и моральная поддержка.

🤝Сегодня не только ташкентские общины, но и все другие еврейские общины стали свидетелем того, что, действительно, на территории Республики Узбекистан царит полное понимание во взаимоотношениях между государством и религиозными организациями, и что все права религиозных организаций соблюдаются исключительно согласно действующему законодательству Республики Узбекистан.

Именно с этой точки зрения мы можем и должны показать всему цивилизационному миру, что наш родной Узбекистан есть и будет родиной межконфессионального согласия и религиозной толерантности и будет являться примером в этом плане».

👉👉👉@DinQumita
🌐Исломшунослик фанлари бўйича фалсафа докторининг дипломи халқаро миқёсда тан олинди

2020 йил 30 июль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

📕Унда Булғор Ислом академияси томонидан берилган исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори М.Ҳайдаровнинг дипломини тан олиш ва нострификация қилиш (эквивалентлигини қайд этиш) ҳамда уни фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига тенглаштириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

📍Таъкидлаш жоизки, Булғор Ислом академияси МДҲ ва узоқ хорижнинг етакчи ўқув марказлари билан халқаро ҳамкорлик бўйича тизимли иш олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил март ойида юртимиз делегацияси Булғор Ислом академиясига ташриф буюрган эди. Унда илмий-тадқиқот йўналишида ўзаро ҳамкорлик бўйича илғор ташаббуслар илгари сурилиб, Ўзбекистон халқаро ислом академияси билан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.

🤝2019 йилнинг кузида ҳамкорликни янги босқичга кўтариш мақсадида Булғор Ислом академияси ректори Данияр Абдрахманов бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Меҳмонлар Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти, Халқаро Ислом академияси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Самарқанддаги Ҳадис илми мактаби ва Бухородаги Мир Араб мадрасасида бўлиб, катта таассурот билан қайтган эди.

📙Ушбу илмий ҳамкорликнинг ижобий самараси ўлароқ, исломшунос олим М.Ҳайдаров томонидан “Ҳанафийлик мазҳаби ва Ўзбекистон Республикаси оила кодексида никоҳ ва талоқ масалаларининг қиёсий таҳлили” номли араб тилидаги китоби нашр этилди.

📌Муаллиф ўз асарида оилалардаги келишмовчилик ва ажримларнинг олдини олишда шариат ва қонуннинг тутган роли, никоҳ ва талоқ масаласида ўзбошимчаликка йўл қўймаслик, оилада эр ва хотиннинг шаръий ва қонуний ҳуқуқлари, оилавий муносабатларни тартибга солиш каби муаммоларга алоҳида тўхталиб ўтган.


Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

Каналга уланинг👇👇👇
@DinQumita
Исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори М.Ҳайдаровнинг келгусидаги илмий-ижодий фаолиятига муваффақият тилаб қоламиз.
Диний соҳа вакиллари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Айни дамда, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан соҳа вакиллари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.

Йиғилишда диний соҳада хизмат қилаётган ходимларнинг коронавирус пандемияси давридаги фаолияти самарадорлигини янада такомиллаштириш ва долзарб вазифалар муҳокама қилиняпти.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти, хусусан, “Вақф” хайрия жамоат фондига ажратилган пул маблағларининг жойлардаги тақсимотига оид масалалар кўриб чиқилмоқда.

❗️Видеоселектор давом этмоқда. Йиғилиш тафсилотлари ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

Каналга
уланинг👇👇👇
@DinQumita
Видеоселектор: масжидлар фаолиятини йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилди

Аввал хабар берганимиздек, айни дамда, диний соҳа вакиллари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.
Йиғилишда Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов масжидлар фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва ҳозирги ҳолати масаласига алоҳида эътибор қаратди.
Жумладан, у масжидларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан карантин талаблари юмшатилган тақдирда, ҳар бир ҳудуднинг эпидемиологик ҳолатини инобатга олиб, санитария талабларига тўлиқ амал қилган ҳолда масжидлар фаолиятини қайта йўлга қўйишга босқичма-босқич рухсат бериш масаласини кун тартибига қўйди.

Ўз навбатида, Қўмита раиси ҳозирги пайтда республикадаги масжидларнинг мавжуд ҳолати тўлиқ ўрганиб чиқилганини ҳам маълум қилди.

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

Каналга
уланинг👇👇👇
@DinQumita
Ноисломий диний ташкилот давлат рўйхатидан ўтказилди

❗️Юртимиздаги миллатлараро ва конфессиялараро дўстлик ва тотувлик, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, Ватанимизнинг халқаро майдондаги нуфузини янада юксалтиришнинг энг муҳим омилидир. Ана шу жиҳатларни эътиборга олган ҳолда, юртимизда фаолият олиб бораётган барча конфессия вакилларига бир хилда эътибор қаратилиб келинади. Диний конфессияларга тааллуқли бўлган янги диний ташкилотларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши эса мазкур конфессияларга мансуб фуқароларнинг диний эҳтиёжларини ўрганиш асосида амалга оширилиб келинмоқда.

⛪️Жорий йил 7 август куни Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси 4-уй жойлашган «Еттинчи кун христиан адвентистлар черкови» черкови 320-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мамлакатимиз Конституцияси ва қонунларимизда Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари миллати, тили ва динидан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва эркинликларга эга экани мустаҳкамлаб қўйилган бўлиб, уларга ўз миллий маданияти, анъана ва урф-одатларини сақлаш ва ҳар томонлама ривожлантириш учун барча имкониятларнинг таъминланиши белгилаб берилган ҳамда амалга оширилиб келинмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

Каналга
уланинг👇👇👇
@DinQumita