Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
10.9K subscribers
3.46K photos
894 videos
3 files
1.94K links
O‘zbekiston Respublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitasining rasmiy telegram kanali

Web-site: https://taplink.cc/dinqumita

Manzil: Toshkent sh, A.Navoiy-12. 100011

Call center: 71 200 58 88

E-mail: [email protected]
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бундай хатарли офатга асло бепарво ва енгил қараб бўлмайди

Шавкат Мирзиёев: Совершенно недопустимо пренебрежительное отношение к этой опасной болезни

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24| «Вабо - инсонлар учун бир синов» китоби нашр этилди.

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

Каналга уланинг👇👇👇
@DinQumita
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Интервью 24 | Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг янги жорий этилган карантин тартиб-қоидаларига қатъий амал қилиш бўйича мурожаати

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

religions.uz | @DinQumita
​Халқаро семинар Имом Мотурудий ижодига бағишланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Туркиянинг Мармара университети ҳамкорлигида Имом Мотуридийнинг “Таъвилотул Қуръон” асарининг манбаларига бағишланган онлайн-семинар бўлиб ўтди.
Семинарда марказ илмий ходимлари ва юртимизда диний-маърифий йўналишда фаолият кўрсатаётган ташкилот ва муассасаларнинг ёш олим ва тадқиқотчилари ҳамда таниқли мотуридийшунос олим, Туркиянинг Мармара университети профессори Умар Челик иштирок этди.
Марказ ахборот хизматининг хабар беришича, онлайн мулоқотда “Таъвилотул Қуръон” асарининг аҳли сунна вал жамоа тафсирлари орасида тутган ўрни, мазкур асарнинг Туркия кутубхоналарида сақланаётган нусхалари ва унинг бугунги кундаги аҳамияти мавзуларида фикр алмашилди.
Маълумот учун, 2019 йилда Туркиянинг Мармара университети ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида ўзаро ҳамкорликка доир меморандум имзоланган бўлиб, ушбу келишув доирасида ўтган давр мобайнида қатор истиқболли лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, жорий йилнинг январь ойида Мармара университети Илоҳиёт факультети доктори, профессор Юсуф Шавқий Явуз Имом Мотуридийнинг турк олимлари томонидан таржима қилинган 18 жилдлик “Таъвилотул Қуръон” асарини Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази кутубхона фондига ҳадя қилди. Бундан ташқари, ҳар икки давлат ёш олимларининг ўзаро тажриба алмашиши йўлга қўйилиб, халқаро илмий-амалий семинарларда иштирок этиб келмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозим, давлатимиз Раҳбарининг 2019 йил Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида айни вақтда марказ илмий ходимлари томонидан Имом Мотуридийнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Мазкур онлайн-семинар ана шу жиҳатдан ҳам аҳамиятлидир.

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

religions.uz | @DinQumita
⚡️⚡️РАСМИЙ ХАБАР

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДА “Саудия Арабистони Ҳажга рўйхатдан ўтказишни бошлади” ХАБАРИ ТАРҚАТИЛМОҚДА.

🔹ЭЪТИБОР БЕРИНГ!!! САУДИЯ АРАБИСТОНИ ҲУКУМАТИ ҚАРОРИ БИЛАН БУ ЙИЛГИ ҲАЖ МАВСУМИ ФАҚАТ САУДИЯ АРАБИСТОНИ ФУҚАРОЛАРИ ВА САУДИЯ ИЧИДА ЯШАЁТГАН ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОРЛАРИ УЧУН ЧЕКЛАНГАН МИҚДОРДА ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА.

🔹ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРДАН ЗИЁРАТЧИЛАР БУ ЙИЛ ҚАБУЛ ҚИЛИНМАЙДИ.

❗️❗️❗️САУДИЯ АРАБИСТОНИГА ХАЛҚАРО АВИАРЕЙСЛАР ТЎХТАТИЛГАН.

🔹 ҲАЖ-2020 МАВСУМИГА ОНЛАЙН РЎЙХАТДАН ЎТИШ ФАҚАТ САУДИЯ АҲОЛИСИ ВА САУДИЯДА БЎЛИБ ТУРГАН ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ УЧУН ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА.

❗️❗️❗️ ТУРЛИ ФИРИБГАРЛИК ҲОЛАТЛАРИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ.

❗️ҲАЖ ВА УМРА МАСАЛАСИ БЎЙИЧА ТЕКШИРИЛГАН ВА ИШОНЧЛИ ХАБАРЛАРНИ ДИН ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТА ВА ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТЛАРИДАН ОЛИШИНГИЗ МУМКИН.


Яқинларингизга ҳам улашинг👇👇👇
@DinQumita
#Қабул_2020
#Абитуриентлар_учун!

📣 АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!

🎉 Ҳадис илми мактаби абитуриентларига қўшимча имконият берилмоқда!


🔗 Каналимизга аъзо бўлинг: 👇👇👇
@DinQumita
#Harakatlar_strategiyasi #davlat_dasturi_ijrosi #din #uzbekistan

♻️Ҳаракатлар стратегияси билан 3 йил


Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

Каналга уланинг👇👇👇
@DinQumita
Бугунги видеоселекторда Шавкат Мирзиёев яна бир бор халқимизга мурожаат қилиб, жумладан, шундай деди:

– Ҳар биримиз ўзимиз, оиламиз, фарзандларимизнинг соғлиғи ва тақдири учун аввало ўзимиз масъул эканимизни чуқур англашимиз лозим. Шу муносабат билан халқ вакиллари бўлган депутатларимиздан, ижодкор зиёлиларимиз, ҳурматли журналистларимиз, маҳалла фаолларидан илтимос қиламан: пандемия даврида ҳар бир одамнинг шахсий масъулияти ҳақидаги тарғибот ишларини янада кучайтиришимиз керак.

Биз пандемияни қачон енгамиз? Қачонки, ҳар бир одам ўзидаги бепарволикни енгса, ўзи, оиласи ва фарзандлари, бутун халқимиз ҳаётига масъулият билан қарайдиган бўлса.

Биз шунга қодирмизми? Албатта, қодирмиз. Ишончим комил, бугунги вазиятнинг ўзи тақозо этаётган мана шундай ҳиссиёт ва қарашлар ҳар бир юртдошимизнинг қалби ва онгига чуқур кириб боради. Ва биз бу синовдан, албатта, муносиб ўтамиз, – дея таъкидлади Президент Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланинг👇👇👇
@DinQumita
Forwarded from Times.uz
⚡️Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда. Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари коронавирус билан боғлиқ вазиятга алоҳида тўхталиб ўтди.

«Вазият ҳамон жиддийлигича қолмоқда. Шунинг учун ҳеч қайси ҳудуд раҳбари бизда аҳвол яхши, деб, хотиржамликка берилишга ҳаққи йўқ. Ҳамма жойда камчиликлар бор.

Энг асосий вазифа – уларни вақтида аниқлаб, холис баҳо бериб, тезда тугатиш чорасини кўришдан иборат. Бир ҳақиқатни унутмаслигимиз зарур: касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади, деган гап айнан мана шу коронавирус ҳақида айтилган. Агар биз бу хатарга бепарво, беғам бўлсак, минглаб одамларнинг соғлиғи ва тақдирини хавф остига қўямиз, вазиятимиз янаям оғирлашади. Энг қўрқинчлиси, ўлим сони кескин кўпаяди.

Бу курашда давлат ва хусусий тиббиёт тизими, барча идораларнинг доимо сафарбар ҳолатда бўлиши ва самарали ишлаши, шифокорларнинг фидойилиги, халқимизнинг онглилиги бизнинг асосий қуролимиз бўлиши шарт», — деди Президент.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Имом Бухорий халқаро тадқиқот марказида туркум китобларнинг тақдимотига бағишланган онлайн анжуман

Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати

👉 https://t.iss.one/DinQumita
​​​​​​ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ

Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ва жамоаси диний соҳада узоқ йиллар самарали хизмат қилган Бухоро вилоятининг собиқ бош имом-хатиби Мансур домла Нуруллаевнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Мансур домла Нуруллаев Мир Араб мадрасаси ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида таълим олган, меҳнат фаолияти давомида Бухоро вилояти Когон тумани бош имом-хатиби, “Баҳоуддин Нақшбанд” жоме масжиди имом-хатиби ва Бухоро вилояти бош имом-хатиби вазифаларида фидокорона хизмат қилган.
Ўзининг илмий салоҳиятини ошириш йўлида Татаристон Республикасидаги Булғор Ислом академиясини тамомлаган эди.
Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатга ажру мукофотлар ато этсин.


@dinqumita | religions.uz
Чалғиманг, чалғитманг!

❗️Интернет сайтларида «Аллоҳнинг элчиси» деб, турли сафсаталарни тўқиётган шахснинг гап-сўзлари кўпчилик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, мўмин-мусулмон аҳолининг асосли норозилигига сабаб бўлмоқда.

‼️Шуни қайд этиш лозимки, Ўзбекистон фуқароси (у ким бўлишидан қатъий назар) Конституция ва қонунларга риоя этиши, бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ва қадр-қиммати, диний мансублигини ҳурмат қилишга мажбурдир.

🟢Юртимиз ҳудудида фаолият юритаётган ҳар бир дин вакилининг диний манбалари, қадриятлари, муқаддас туйғулари, улар томонидан эъзозланадиган шахслар ҳурмат қилиниши шарт. Уларга нисбатан ҳақоратли сўз ишлатиш, ёмон муносабатда бўлиш, обрўсизлантириш, сохта даъво ва туҳмат қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон аҳолисининг 90 фоизидан ортиғи Ислом динига эътиқод қилади. Шу нуқтаи-назардан ўзини «Пайғамбар» деб эълон қилган шахснинг даъвоси кенг жамоатчилик орасида салбий руҳдаги, кескин баҳс ва мунозараларга сабаб бўлди, ўз навбатида, мусулмонларга нисбатан ноўрин гап-сўзлар пайдо бўлишига ҳам замин яратди.

Бу эса, одамлар ўртасида турли норозиликлар, ихтилофлар келтириб чиқариши воқеъликда маълумдир. Тарихда эса бу каби ҳаракатлар қандай аянчли якун топгани кўпчиликка маълум.

🔴Дин ишлари бўйича қўмита бугунги мураккаб даврда одамларни диний эътиқодларига тааллуқли бўлган бу каби ножоиз ҳолатни қоралайди ҳамда ижтимоий тармоқларда мазкур масала юзасидан фикр-мулоҳаза билдириш асносида эҳтиросларга берилмасдан, донишмандларча вазмин ва оғир-босиқ бўлиб, бу каби сохта Пайғамбарлар ҳар замонда учраб туриши нуқтаи-назаридан унга ортиқча эътибор бермасликни сўрайди.

📜Зеро, ҳадиси шарифда айтилганидек “Мўмин киши оқил, фаросатли, зийрак ва ҳушёр бўлади”, бу каби шахсларнинг бемаъни ҳаракатларига нисбатан ўзининг қимматли вақтини сарфламайди, фойдали ишлар билан машғул бўлади.
Сўзимиз якунида, одамлар ўртасида салбий баҳс-мунозаралар келтириб чиқарадиган бу каби материалларни тарқатишдан сақланишга чақирамиз.

Бугунги синовли кунларда ҳар турли нарсаларга чалғимасдан бир халқ сифатида бир-биримизни қўллаб-қувватлайлик, бир-биримизни эҳтиёт қилайлик, имкон қадар ёрдам қўлини чўзайлик!

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

Каналга уланинг👇👇👇
@DinQumita
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Студия 24 |
#Видео

"Карантиндан олдин бошқа нархда, карантин пайти эса дориларни қиммат сотаётган аптекачилар ўзгаларнинг молини ботил йўл билан ейувчилар ҳисобланади"

- Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков билан суҳбат
#COVID19

👉 https://t.iss.one/DinQumita
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Студия 24 | Жалолиддин Ҳамроқулов - Тошкент шаҳар «Новза» масжиди имом-хатиби билан суҳбат
#COVID19

👉 https://t.iss.one/DinQumita