Дилфуза Собирова - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби
882 subscribers
504 photos
322 videos
12 files
553 links
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари — Матбуот котиби

MMTV расмий сайти:
www.uzedu.uz
Murojaat uchun tel.:tel: 71 202 09 09
Download Telegram
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Миллий гвардия матбуот анжумани
#14feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот хизмати томонидан "Мактабгача ва мактаб таълими тизими матбуот котибларини Ахборот билан ишлаш кўникмасини такомиллаштириш, медиасаводхонлик, очиқликни таъминлаш ҳамда ташкилотнинг ПР-стратегиясини ишлаб чиқиш" мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Унда Вазирлик тизимидаги ҳудудий бўлинмалар матбуот котиблари иштирок этишди.

Семинар давомида медиасаводхонлик бўйича маҳорат дарслари ташкил этилиб, матбуот котибларининг йиллик ПР стратегияларини ишлаб чиқишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, барча бошқармаларнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари алоҳида таҳлил қилинди ва тегишли тавсиялар берилди.

Семинар сўнггида барча саволларга батафсил жавоб берилди.

Telegram
Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент жойларда болалар таълими ва тарбиясига эътиборсизлик қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
📣Азиз фуқаролар!

❄️ Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши муносабати билан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги қуйидагиларга эътибор беришингизни сўрайди:

- бино ва кўп квартирали уйларнинг кириш йўлакларидан чиқишда яхламалар мавжудлиги, шунингдек, уйларнинг том ва кириш йўлакларида ҳосил бўлаётган муз бўлаклари (сумалаклар) хавфини инобатга олиб, хушёрликни оширинг ва эҳтиёт бўлинг;

- дарахт ёхуд улардан тушадиган қор уюмларидан транспорт воситаларингизни асраш мақсадида уларни махсус тўхташ учун ажратилган бўш жойларда қолдиринг;

- кўп квартирали уйларнинг кириш йўлаклари эшигидан кириш ва чиқишда ортиқча иссиқлик йўқотилишининг олдини олиш учун эшикларни зич ёпишга эътибор қаратинг;

- аҳоли турар жойларига кираётганда автоуловингиз тезлигини пасайтиринг ва транспортлар орасидаги масофани сақланг, чунки секин ҳаракатланаётганда муз ҳолати ва бошқа автомашиналарга сезгирлик, шунингдек, тўсатдан содир бўлиши мумкин бўлган ҳодисаларга жавоб беришга вақт кўпроқ бўлади;

- кечки ва тунги вақтда имкон қадар ташқарига чиқмасликка ҳаракат қилинг, жамоат транспортидан фойдаланинг, хавфсизлик нуқтаи назаридан шахсий транспорт воситаларидан фойдаланманг;

- фавқулодда вазиятлар ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида газ плиталарини тунги вақтда ёниқ ҳолатда қолдирманг.

📌 Таъкидлаш лозимки, айни пайтда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан кўп квартирали уйларни бошқарувчи ташкилотлар ходимларини кенг жалб қилган ҳолда кўп квартирали уйлар кириш йўлаклари ҳамда унга туташ ҳудудларни қордан тозалаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ Кўзингиз кўрган ҳар бир воқеани реаллик деб билманг. Уни ўрганинг ва текширинг, яъни фактчеккинг қилинг.

🎞Қандай дейсизми?

Видеороликда мутахассис маҳорат дарсида тўлиқ тушунча берган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#RASMIY_MUNOSABAT
❗️Chinozda o‘qituvchi o‘quvchini shafqatsizlarcha do‘pposladimi?


Bir necha kundan beri ijtimoiy tarmoqlarda Toshkent viloyati Chinoz tumanidagi 1-sonli maktabda o‘qituvchi va o‘quvchi o‘rtasida sodir bo‘lgan voqealar ko‘pchilik diqqat markazida bo‘lib turibdi.
Ayni damda mazkur holat bo‘yicha viloyat, tuman huquqtartibot organlari, Maktabgacha va maktab ta’limi boshqarmasi mutassaddilari o‘rganish ishlarini olib bormoqda. Shu bilan birga jurnalistlar dastlabki surishtiruv ishlarini ham amalga oshirmoqda.
"Sevimli" telekanalining "Zamon" informatsion dasturi ijodkorlari bugun holatni atroflicha o‘rgandi. Ijtimoy tamoqlarda tarqalayotgan iddaolar qanchalik o‘rinli yoki yolg‘on ekanligiga dastlabki xulosalar berildi.

Eslatib o‘tamiz, holat ichki ishlar organlari tomonidan to‘liq nazoratga olingan.

🖊Toshkent viloyati maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmasi matbuot xizmati
——————————————————-
Kanalni yaqinlaringiz bilan ulashing
Telegram   |   Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мобил қарамлик: замонамиз касаллигидан фарзандларимизни қандай асраш мумкин?

Болада мобил қарамлик аниқланганда, мутахассислар томонидан қандай коррекцион методлардан фойдаланиш мумкин?
Кўпчилик ўқувчиларимиз коррецион методдаги ўйиннинг ярмига бориб, давом эттиришни исташмайди. Чунки, улар телефонга қарамлик ортидан нималарни йўқотиб боришаётганини яхши тушуна бошлашади.


“Долзарб мавзу”нинг навбатдаги сонида шу ҳақида суҳбатлашдик.

Telegram
Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⌨️ Жорий йил 1 мартдан ommalashtirish.uz платформаси ишга туширилади

АОКАда ўтказилган брифингда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова ўқитувчиларнинг илғор тажрибаси ва фаолияти давомида қўллаб келаётган замонавий методикаларини оммалаштириш тартиби ҳақида маълумот берди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи асосида “Ўқитувчиларнинг илғор тажрибасини оммалаштириш тартиби” тасдиқланди.

Унга кўра мазкур оммалаштириш тартиби умумий ўрта таълим мактаби, Президент, ихтисослаштирилган ва ижод мактаблари, махсус мактаб-интернатлари, меҳрли мактаб ўқитувчиларига татбиқ қилинади ва ихтиёрий ҳисобланади.

Оммалаштириш учун тавсия этилган иш тажрибалар методик қўлланма ёки методик тавсия кўринишда, методик қўлланманинг энг кам ҳажми 24 бет, методик тавсиянинг энг кам ҳажми 10 бетдан иборат бўлиши лозим. Методик қўлланма ёки методик тавсия кўринишида бўлмаган ҳамда ўтган йиллар давомида оммалаштирилган методик ишлар қабул қилинмайди.

Танлаб олинган методик ишлар мактаб, туман (шаҳар), вилоят ва республика миқёсида оммалаштирилади.

Шунингдек, 2024 йилнинг 20 февралидан бошлаб оммалаштиришга оид барча саволлар Ommalashtirishuzbot (https://t.iss.one/ommalashtirishuzbot) орқали қабул қилинади ва барча саволларга жавоб берилади.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Navoiyda maktab o‘quvchilari dars payti sport zalga yig‘ilib, sochi olindi” sarlavhali ma’lumotlar yuzasidan rasmiy munosabat.

Telegram
Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Insta_loyiha2
#Maktab

Яхши тарбия — бу бизнинг бахтли кексалигимиз, ёмон тарбия — ғам-аламларимиз, кўз ёшларимиз ва бутун мамлакат олдидаги айбимиздир.
——————

Видеоролик “Баркамол авлод” болалар мактаби ва Тошкент шаҳридаги 243-мактаб устозлари, ўқувчилари ва мактаб раҳбарияти иштирокида тайёрланди.

Telegram
Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан 103-мактабдаги ҳолат ўрганилмоқда.
Ўрганиш натижаларига кўра ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Telegram
‼️Диққат! Эртага жонли эфир!

Ҳурматли ўқитувчилар, 28 февраль куни соат 11:00 да ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИга бағишланган жонли мулоқот ташкил этилади.

Вазирликнинг facebook sahifasiда
аттестация жараёнларига бағишланган барча саволларингизга мутахассислар жавоб беришади.

Саволларингизни ҳозирдан мазкур havola изоҳида қолдиришингиз мумкин.

Telegram
Twitter
RASMIY MUNOSABAT

Bugun ijtimoiy tarmoqlarda o‘qituvchi boshlang‘ich sinf o‘quvchi qizni kaltaklayotgani aks etgan videolavha tarqatildi. O‘rganish natijasida holat Xonqa tumanidagi 36-sonli umumiy o‘rta ta’lim maktabida sodir bo‘lganligi aniqlandi.

Videolavhada aks etgan holat yuzasidan vakolatli tashkilotlar hamkorligida o‘rganish ishlari olib borilmoqda.

O‘rganish natijalari yuzasidan batafsil ma’lumot berilishini ma’lum qilamiz.

Xorazm viloyati Maktabgacha va maktab ta’limi boshqarmasi Axborot xizmati

Boshqarmaning rasmiy sahifalariga ulanish
Telegram I Youtube I Facebook I Instagram I Web-sayt
1 март - Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллуд топган кун

Салқин саҳарларда, бодом гулида,
Бинафша лабида, ерларда баҳор.
Қушларнинг парвози, елларнинг нози,
Бахмал водийларда, қирларда баҳор…

Telegram
Twitter
#malaka_toifasi

📣📣 Pedagoglar uchun muhim eslatma!

2022-yilda ta’lim tashkilotlarida 15 yillik uzluksiz ish stajiga ega bo‘lganligi uchun navbatdagi-majburiy attestatsiyadan ozod qilingan oliy malaka toifali (bosh o‘qituvchi lavozimidagi) pedagog kadrlar joriy yilgi navbatdagi-majburiy attestatsiyalarga jalb qilinmaydi.

O‘zbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar to‘g‘risida”gi Qonunining 41-bandiga asosan normativ-huquqiy hujjatlar orqaga qaytish kuchiga ega emas va ular amalga kiritilganidan keyin yuzaga kelgan ijtimoiy munosabatlarga nisbatan qo‘llanilishi ko‘rsatib o‘tilgan.

⚡️ Shu munosabat bilan, O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-avgustdagi 425-sonli qarori bilan pedagog kadrlarini attestatsiyadan o‘tkazish tartibi to‘g‘risidagi Nizomga kiritilgan o‘zgartirishlar 2022-yilning 2-avgustiga qadar 15 yil uzluksiz ish stajiga ega bo‘lgan hamda oliy toifaga ega (bunda oliy toifaga ega bo‘lganlik davri muhim emas) bo‘lgan pedagoglarga nisbatan tatbiq etilmasligini hamda mazkur masala bo‘yicha O‘zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligining 2022-yil 12-sentabrdagi 03-03/1-4619-son xati hozirgi kunda ham o‘z kuchida ekanligini ma’lum qilamiz.

❗️ Bu haqida vazirlikning ijtimoiy tarmoq sahifalarida ham o‘z vaqtida rasmiy munosabat berilgan.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 17-sentabrdagi 572-son qarori bilan tasdiqlangan “Maktabgacha, umumiy o‘rta, o‘rta maxsus, professional va maktabdan tashqari ta'lim tashkilotlari pedagog kadrlarini attestatsiyadan o‘tkazish tartibi to‘g‘risida”gi Nizomda navbatdagi majburiy attestatsiyaga jalb etilmaydigan pedagoglar ro‘yxati keltirib o‘tilgan.

Telegram
Twitter
Растопите лёд

Однажды зимой Учитель и ученик прогуливались по берегу реки.

— Учитель! Люди не понимают друг друга. Люди стараются общаться, читают книги, которые повествуют о взаимопонимании и натыкаются на невидимую стену. Почему так? Неужели нельзя этому научить?

— Пойдём со мной — учитель пошёл по льду на середину реки. — Посмотри вниз. Ты видишь здесь что-то?

— Нет. Как я могу увидеть что-то сквозь лёд?

— Там, подо льдом — целый мир, неведомый тебе. Растопи лёд — и он станет водой, дающей жизнь целому миру.
Но пролей сюда готовую воду — она замёрзнет и лишь укрепит царство льда...

Telegram
Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Tashkent City Mall савдо-кўнгилочар маркази фаолияти билан танишди.

Мажмуа кўп функцияли бўлиб, замонавий тижорат ва хизмат турларини қамраб олган. 5 қаватда савдо дўконлари, ресторан ва кафелар, кўнгилочар ўйинлар ва спорт майдонлари жойлашган. Ер остида 2 қаватли автотураргоҳ бор.

Марказда дунёнинг энг олди брендлари шохобчаларини очган. Улар орасида биринчи марта Ўзбекистон бозорига кириб келаётганлари ҳам талайгина.

Улкан майдонда болалар ва катталар учун ёпиқ ўйингоҳлар мавжуд. Шунингдек, 14 та кинотеатр ташкил этилган. Мажмуа бир кунда 60 минг кишига хизмат кўрсатиш қувватига эга. Унда 3 мингдан зиёд киши иш билан таъминланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк