Bo‘stonliq tumani hokimligi
4.53K subscribers
29.2K photos
3.57K videos
9 files
10.7K links
Bo‘stonliq tumani hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali.

Facebook: facebook.com/bustonliqpress

Instagram: instagram.com/axborot_xizmati

Veb-site: https://bostonliq.uz/

Murojaat uchun: @hokimiyatga_murojatbot
Download Telegram
#Бўстонлиқ_тумани

🔹Туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 9-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида "Беш ташаббус-беш имконият" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

🔹Болажонлар ушбу тадбирни чиройли рақслар, эртаклардан жонланган саҳна кўринишлари ва жажжи бармоқчалар орқали яратилган ҳунармандчилик намуналари билан безадилар.

🔹Инсон умри давомида оладиган маълумотларнинг 70 фоизини боғча ёшида эгаллайди. Шу боисдан ҳам 9-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари болажонларнинг спортга, санъатга, тил ўрганишга, китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқдалар.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштиришни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди ҳамда ушбу йўналишда амалга ошириш лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси – демократик ислоҳотлар асоси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида демократик ислоҳотлар йўлини қатъий давом эттирамиз” нутқи мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги учун муҳим аҳамият касб этади.

Ўтган йилларга назар солиб, англашимиз мумкинки кенг кўламли ислоҳотларнинг гувоҳи бўлдик. Ҳар бир соҳадаги ўзгариш, татбиқ этилган замонавий амалиётлар, лойиҳалар, инсон фаровонлиги ва унинг қадр-қимматини оширишга қаратилган манзилли чора-тадбирларнинг барчаси амалда бўй кўрсатди. Йиллар давомида турли соҳаларда нафақат фуқароларга қулайлик яратилди балки хизмат кўрсатишнинг соддалаштирилган ва замонавий технологиялар асосида татбиқ этилаётган жиҳатлари оммалашди. Бугун ҳам янгидан-янги креатив ёндашувларни кўриб, юксалишлар тенденциясининг фаол аъзоси сифатида қувонамиз. Давлатимиз раҳбари томонидан келтирилган мисоллар, асосли таклиф ва татбиқ этилиши белгиланган ташаббуслар эса ўтган беш йиллик стратегиянинг манзилли давоми сифатида янада кўплаб ўзгариш ва янгиланишларни ўзида мужассам этади.

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси етти йўналишдан иборат этиб белгиланганлиги эътиборга молик. Президентимиз мазкур рақамни бахт-саодат ва омад келтирадиган, эзгу ниятни рўёбга чиқарадиган ҳосиятли тимсол сифатида баҳолайдилар.

Мазкур ҳужжатда “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил асосий ғоя ва бош мезон сифатида белгиланган ҳамда “инсон – жамият – давлат” деган янги тамойил фаолиятининг асоси ҳисобланади.

Стратегия эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш, адолат ва қонун устуворлиги – халқчил давлат қуриш, миллий иқтисодиётни, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида ривожлантириш, адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, сифатли таълим-тарбия, маънавий ва маърифий соҳалардаги ислоҳотлар, Қуролли Кучларимиз қудратини янада ошириш сингари муҳим масалаларни қамраб олган. Аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва ишсиз фуқароларни давлат ҳисобидан малакали касб-ҳунарга ўқитиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, эҳтиёжманд аҳолини манзилли қўллаб-қувватлаш орқали 2026 йилгача камбағалликни икки баробар қисқартиришни кўзда тутади.

Еттинчи йўналишда ташқи сиёсат масаласига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, яқин қўшнимиз бўлган Афғонистонда тинч ва осойишта ҳаётни тиклаш, бу мамлакатда иқтисодий ва гуманитар инқирозга йўл қўймаслик учун афғон халқига ёрдам кўрсатиш, Афғонистон билан биргаликда йирик транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга ошириш масаласи кўтарилган.

Россия, Хитой, Америка Қўшма Штатлари, Туркия, Ҳиндистон, Покистон, Германия, Франция, Жанубий Корея, Япония, Бирлашган Араб Амирликлари ва дунёнинг барча минтақаларидаги шерикларимиз билан ўзаро манфаатли ва кўпқиррали алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор берамиз. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослашган тузилмалари, Парламентлараро иттифоқ, халқаро молиявий институтлар ва минтақавий ташкилотлар, жумладан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий Кенгаш, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти билан кўп томонлама муносабатларни янги, амалий маъно-мазмун билан бойитамиз.

Биз – дунёга, дунё – бизга очиқ бўлиши керак. Бугунги ҳаёт, бугунги тараққиётнинг талаби ҳам аслида шу. Биз ана шу ҳал қилувчи тамойилни албатта ҳаётимиз қоидасига айлантирамиз, – дейди юртбошимиз.

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси мамлакатимиз ривожининг муҳим фундаментал асосларини ўзида қамраб олган бўлиб, фаолиятимизнинг устувор вазифаларини белгилаб беради. Халқаро ҳамжамиятдаги давлатимиз мавқейи ва обрўсини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий суди судьяси А.Қудратов

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
❗️ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

📣Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят Маданият бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, вилоят Ёзувчилар уюшмаси, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти ҳокими мукофоти учун "Янги Ўзбекистонда янги овозлар" вилоят кўрик-танлови эълон қилинади.

▶️ Танлов йўналишлари:

1. 🪕 Энг яхши миллий мақом ижрочиси;
2. 🎼 Энг яхши фольклор (лапар, ўлан, жиров, оқин, бахшичилик) ижрочилиги;
3. 🎹Миллий эстрада йўналишидаги энг яхши қўшиқ ижрочиси;
4. ✍️ Қўшиқ учун ёзилган энг яхши шеър;
5. 🎼Қўшиқ учун ёзилган энг яхши мусиқа.


🧍‍♂️🧍 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган мақом, миллий эстрада ҳонандалари ва ҳаваскорлари, фольклор жамоалари ва яккахонлари, шоир ва бастакорлар иштирок этишлари мумкин.

Танловга тақдим этиладиган асарларда она-Ватан, баҳор васфи, Наврўз қадриятлари, умуминсоний фазилатлар, меҳр-оқибат, эзгулик ва саҳоват туйғулари тараннум этилиши мақсадга мувофиқдир.

⚠️Танловнинг энг муҳим шарти — тақдим этиладиган асарлар янги тайёрланган ижод намуналаридан иборат бўлиши керак.

🎁Танлов ғолиблари Наврўз байрамига бағишлаб ўтказиладиган оммавий сайил тадбирларида эълон қилинади ва мукофотланади.

🏆Танловда бешта йўналиш бўйича ғолибларни қуйидаги пул мукофотлари кутмоқда:

🥇-ўрин учун 5 миллион сўм;
🥈-ўрин учун 3 миллион сўм;
🥉-ўрин учун 2 миллион сўм.

🎖Шунингдек, ҳар бир йўналиш бўйича биттадан рағбатлантирувчи мукофотлар ҳам таъсис этилган.

Танловга материаллар 2022 йилнинг 15 мартигача (видео, аудио, электрон матн кўринишида) қабул қилинади.

📞Мурожаат учун телефонлар:
99-859-25-11, 97-448-56-57 (мусиқий ва ижрочилик йўналишлари)
99-484-83-34 (шеърият йўналиши)

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани

🔹Бугунги кунда туман адлия бўлими томонидан фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар берилиб, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

🎥 Батафсил "Nurafshon TV" телеканали лавҳасида

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани

🔹Сўнгги вақтларда республикада мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ўрганиш, уларда меҳнат қилаётган педагоглар салоҳиятини ошириб бориш мақсадида турли йўналишларда услубий ишлар ташкил қилинмоқда.

🔹Бугун 14-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида "Устоз-шогирд мактаби" тизимини ривожлантириш ҳамда бу орқали ташкилотлар фаолиятини методик жиҳатдан такомиллаштириш, устоз-шогирд анъаналарини давом эттириш мақсадида тадбир ташкил этилди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
"ЗУККО КИТОБХОН 2022"

⚡️Бўстонлиқ туманида 2022 йилнинг февраль, март, апрель ойлари давомида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги дастури ижросини таъминлаш мақсадида туман ахборот — кутубхона маркази "ЗУККО КИТОБХОН 2022" online кўрик танловини эълон қилади.

📚Танловда 30 ёшгача бўлган барча китобхонлар қатнашишлари мумкин.

📚Танлов 3 босқичдан иборат бўлиб, 1- босқичда китобхонлар @Zukko_kitobxon_online_bot орқали ёки @bakhtiyorovna_1997 га мурожаат қилган ҳолда рўйхатдан ўтадилар ва "Зукко китобхон" гуруҳига аъзо бўладилар. Рўйхатдан ўтиш 1 мартдан 31 мартгача давом этади.

📚2-босқичда "Зукко китобхон" гуруҳида йўлланган саволларга биринчи бўлиб тўғри ва тўлиқ жавоб берган 10 та иштирокчи танлаб олинади. Бу босқич 1 апрелдан 10 апрелгача давом этади.

📚3-босқич ушбу 10 та иштирокчи ўртасида 27-28-29- апрель кунлари online тарзда ўтказилади ва ғолиблар аниқланади. 1-ўринни эгаллаган китобхон "ЗУККО КИТОБХОН 2022" кўрик танлови ғолиби деб эълон қилинади.

🏆Ҳурматли туман ёшлари ўз билимингизни синаб кўринг ва ғалабани қўлга киритинг.

https://t.iss.one/bust_akm

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ҳурматли, "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ истеъмолчилари!

🚰Етказиб берилаётган ичимлик суви ва кўрсатилаётга оқова сув хизматлари учун уйдан чиқмаган ҳолда тўловларни мунтазам амалга оширишингизда қулай, тезкор ва шаффоф бўлган қуйидаги воситалардан фойдаланишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз:
https://cabinet.uzst.uz шахсий кабинети, @uzst_bot телеграм боти орқали;
електрон тўлов тизимлари: "Clik", "Paynet", "Upay", "Payme", "Oson", "Apelsin" ҳамда тўлов инфокиосклари;
тижорат банклари мобил иловалари;
тижорат банк кассалари, шахобчалари ҳамда почта бўлимлари.

📌Ҳурматли истеъмолчилар! Ичимлик суви ва оқова сув хизматлари учун тўловларни амалга ошириш жараёнида сув таъминоти корхонаси назоратчилари томонидан ноқоқнуний пул ундириш ҳолатларига дуч келсангиз "Тошкент сув таъминоти" МЧЖнинг Коррупцияга қарши курашиш комплаенс назорати бўлимининг 99-766-13-46 телефон рақамига ёки "[email protected]" электрон почтаси орқали мурожаат қилинг.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
#эълон

⚡️⚡️⚡️Ҳурматли тадбиркор ва экспортёрлар диққатига!!!

🔺
Ҳозир дунёда бўлаётган мураккаб геосиёсий вазият  жаҳон иқтисодиётига ўзининг салбий таъсирини ўтказмоқда. Бундай шароитда  республикамизнинг иқтисодий барқарорлигини сақлаб қолиш энг аввало  тадбиркорлик субъектларига амалий кўмак кўрсатишни тақозо этади.      

🔺Тошкент вилоятининг экспорт салоҳиятини янада ошириш, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятида  юзага  келаётган  муаммоларни  бевосита  ўрганиш  ва  амалий кўмак бериш мақсадида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев жорий йилнинг 14 март куни соат 10:00 да Тошкент вилояти ҳокимлиги мажлислар залида ҳудудларда фаолият  юритаётган экспортёр тадбиркорлар  билан  мулоқот ўтказади.

🔺Унда соҳадаги мавжуд муаммо ва масалаларга  биргаликда  ечим  изланади, таклиф ва ташаббуслар ўрганилади.

📌Мулоқотга барча тадбиркорларни таклиф этамиз.

Мурожаат учун телефон:
☎️
+998998392722

Тошкент вилояти ҳокимлиги.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok