Bo‘stonliq tumani hokimligi
4.54K subscribers
30.2K photos
3.66K videos
9 files
11.1K links
Bo‘stonliq tumani hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali.

Facebook: facebook.com/bustonliqpress

Instagram: instagram.com/axborot_xizmati

Veb-site: https://bostonliq.uz/

Murojaat uchun: @hokimiyatga_murojatbot
Download Telegram
#Бўстонлиқ_тумани

🔹Бугун 1-сектор штабида Тошкент вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Назаров томонидан туманда фуқаролар ўртасида сайёр қабул ўтказилди.

🔹Сайёр қабулда туман ҳокими Жўрабек Аҳмедов, туман адлия бўлими бошлиғи Хусан Сайпиевлар ҳам иштирок этдилар.

🔹Жараёнда 42 нафар фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари мазмунан кўриб чиқиш учун қабул қилинди.

🔹Эҳтиёжманд ва кам таъминланган фуқароларга жами 10 дона тикув машинаси, ногиронлик аравачаси, эшитиш мосламалари тарқатилди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi
#Бўстонлиқ_тумани

🔹Халқимизда кам таъминланган, эҳтиёжманд ва боқувчисини йўқотганлар, ногиронларга яқиндан ёрдам бериш, кўмак кўрсатиш анъанага айланган.

🔹Ана шундай хайрли ишлардан бири бугун Бўстонлиқ туманида амалга оширилди. Савобталаб ҳомийлар томонидан иккита хонадонга 120 дона шифер етказиб берилди. Хонадон аҳли кўрсатилган бу саховатдан беҳад мамнун бўлдилар.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi
#Бўстонлиқ_тумани

Аҳоли бандлиги таъминланмоқда

🔹Бугун туман ҳокими ташаббуси билан “Бештут” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган янги ташкил этилган “ZARISTA-BO'STONLIQ” масъулияти чекланган жамияти текстиль корхонасида ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

🔹Тадбир давомида фуқаролар корхона фаолияти билан яқиндан танишиб, у ерда ишчилар учун яратилган шароитлар тўғрисида мутасаддилардан маълумот олдилар. Шу куннинг ўзида ишлаш истагини билдирганлар ишга қабул қилиниб, улар билан меҳнат шартномаси тузилди.

🔹Ҳозирги кунда “ZARISTA-BO'STONLIQ” масъулияти чекланган жамияти текстиль корхонасида 70 та бўш иш ўринлари мавжуд бўлиб, ишга жойлашиш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин:

+99899-314-02-23
+99898-143-63-73

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi