Bo‘stonliq tumani hokimligi
4.61K subscribers
29.1K photos
3.55K videos
9 files
10.7K links
Bo‘stonliq tumani hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali.

Facebook: facebook.com/bustonliqpress

Instagram: instagram.com/axborot_xizmati

Veb-site: https://bostonliq.uz/

Murojaat uchun: @hokimiyatga_murojatbot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқдаги “Ёшлик-1” кони ҳамда унинг негизида қурилаётган 3-мис бойитиш фабрикасини кўздан кечирди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом работ на месторождении "Ёшлик-1" в Алмалыке и строительством третьей медно-обогатительной фабрики.

#Mirziyoyev #safar #Olmaliq #kombinat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев "Ёшлик-1" кони ва 3-мис бойитиш фабрикасида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиққа ташриф чоғида металл конструкциялар ишлаб чиқараётган корхона фаолияти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев в ходе визита в Алмалык ознакомился с деятельностью предприятия по производству металлоконструкций

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент вилоятини ривожлантириш вазифалари юзасидан йиғилиш бошланди.

Давлатимиз раҳбари сўнгги етти йилда барча ҳудудлар сингари Тошкент вилоятида ҳам катта ижобий ўзгаришлар бўлганини қайд этди.

Вилоят иқтисодиёти 1,5 баробарга ўсиб, ўтган йили 119 триллион сўмлик қўшилган қиймат яратилди, тадбиркорлар 16 мингтага кўпайиб, 170 минг доимий иш ўрни пайдо бўлди.

Вилоятда 6 миллиард долларлик 826 та янги саноат корхонаси ишга тушди, 5 миллиард долларлик экспорт бўлди.

Шуларнинг натижасида ўтган тўрт йилда 70 минг, бу йилнинг ўзида эса 19 мингта оила камбағалликдан чиқарилди.

Тошкент вилояти ҳудуди 15 минг квадрат километр бўлиб, Андижондан 3,5 баравар кўп. Вилоят туман ва шаҳарлар сони бўйича республикада биринчи ўринда.

Лекин вилоят ўз имкониятларининг ярмини ҳам ишлатмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X
Охирги бир ойнинг ўзида вилоятда қўшимча 13 миллиард доллар инвестиция, 500 минг иш ўрни, бюджетга 3,5 триллион сўм тушум қилиш имкониятлари аниқланди.

Масалан, вилоятда тадбиркорлик қилишга иштиёқ кундан-кун ошаяпти. Пойтахтдаги корхоналар ҳам инфратузилма яқинлиги, ер, мулк солиғи, ишчи кучи арзонлиги учун Тошкент вилоятидан жой қидираяпти.

Шу боис, Тошкент, Қибрай, Зангиота, Юқоричирчиқ, Ўртачирчиқ туманлари, Чирчиқ ва Нурафшон шаҳарлари пойтахт туманлари билан ҳамоҳанг ривожланиши керак, деди Президент.

Мисол учун, Тошкент туманининг Қорасарой ва Хасанбой гузари маҳаллаларида 97 гектарда индустриал технопарк ташкил қилинади.

Бу жойда 350 миллион долларлик юқори қўшилган қийматли лойиҳаларни ташкил қилиш мумкин.

Бундан ташқари, тадбиркорлар жами 107 гектарда экопарк, аквапарк, савдо комплекси, меҳмонхона ва логистика марказларини барпо этмоқчи, яна 100 гектарда 35 минг хонадонли кўп қаватли уйлар қуришга тайёр турибди.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда Тошкент тумани вилоят аҳолисига уй-жой қуриш учун асосий база бўлиши кераклиги қайд этилди.

Шунингдек, Тошкент тумани орқали Қозоғистондан кунига 44 минг одам, жумладан 2-2,5 минг хорижий туристлар ўтиб қайтади.

Мутасаддиларга “Шифобахш сувлар” ҳудудидан яна 5 та санаторий қуриш учун жой топиб, аукционга чиқариш, Шифобахш сувлар кўчасини кенгайтириб, атрофида йирик савдо, спорт ва кўнгилочар марказлар, кўп қаватли уйлар қуриш бўйича мастер режа ишлаб чиқиш топширилди.

Пойтахтдаги корхоналарга вилоятдаги қурилиши тўхтаган объектларга кўчиб ўтишни таклиф қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Анча вақтдан бери сотилмаган 70 та объект пойтахтдаги тадбиркорларга бўлиб-бўлиб тўлашга берилади. Шарти – ишчиларнинг 50 фоизи камбағал оиладан бўлиши керак.

Facebook|Instagram|X
Уч йилда тижорат объектлари пойтахтда 5,7 миллион квадратга кўпайган бўлса, Тошкент вилоятида 1,6 миллионга ошди.

Вилоятда ҳар йили 1 миллион квадрат тижорат жойи ташкил қилиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Йил якунигача 115 та кўп қаватли уй, 39 километр сув ва 29 километр газ тармоғи қурилишини якунлаш вазифаси қўйилди.

Зангиота туманидаги Ибрат ва Улуғбек маҳаллаларига хизмат қилган 2 та оқова сув иншооти эскиргани, Боғзор ва Нуробод маҳаллаларидаги кўп қаватли уйларда иситиш ва оқова тизими муаммоли экани кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга бу 4 та маҳаллада сув, оқова ва иситиш тизимини яхшилаш лойиҳаларини тайёрлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Ангрен, Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари, Пискент ва Оҳангарон туманларининг вилоят саноатидаги улуши 50 фоизни ташкил қилади.

Бу 5 та шаҳар-туман бир-бири билан ёнма-ён жойлашган бўлиб, хом ашё захирасига жуда бой.

Бу ерларда ишлаб чиқаришни кооперация ва кластер асосида ташкил этиш учун мутлақо янги тизим“Саноат учбурчаги” дастурини тайёрлашга қарор қилинди.

Масалан, Олмалиқ комбинатида йилига 600 минг тонна темир таркибига қўшимча компонент – “огарок” ишлаб чиқарилаяпти. Оҳангарон тумани ва шаҳри, Пискентдаги 3 та цемент заводи ишлаб чиқаришда ушбу компонентдан фойдаланаяпти.

Туманлар кооперация қилса, транспорт харажати 20-30 фоизга, таннарх эса 5-10 фоизга камайиши таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
Ўтган йил Ангренда 110 минг тонна қувватли каолин заводи ишга тушгани учун керамика, чинни, санфаянс чиқариш ҳам ривожланаяпти.

“Саноат учбурчаги”га кирувчи туманларда керамогранит, керамик плита ва чинни идиш чиқариш бўйича яна 120 миллион долларлик 7 та лойиҳани жойлаштириш мумкин.

Пискент туманида маҳаллалардаги 500 та хонадонда чиннига бадиий безак беришни йўлга қўйиш мумкин бўлса, Ангрен шаҳрида картон заводи қувватини 1,5 карра ошириб, керамика буюмлари учун қадоқ етказиб беришни ташкил қилса бўлади.

Пискентдан ўтадиган А-373 йўли бўйидаги 488 гектарда Янги Пискент саноат шаҳри қурилмоқда. Бу ерда икки йилда 44 та лойиҳани ишга тушириш мумкин.

40 миллион доллар ҳисобига рудадаги металларни бир-биридан ажратиш учун зарур бўлган ксантогенат ишлаб чиқаришни 2 карра ошириш орқали Олмалиқ комбинатининг бундай маҳсулотга эҳтиёжи тўлиқ қопланади, 20 миллион долларлик экспорт бўлади.

Facebook|Instagram|X
Олмалиқ комбинати йилига 9 триллион сўмлик маҳсулот харид қилмоқда. Бу – комбинат атрофида жойлашган 5 та шаҳар ва туман учун катта имконият.

Шу муносабат билан “Саноат учбурчаги”га кирувчи туман ва шаҳарларда камида 5 тадан корхонани жалб қилиб, кейинги йил комбинат импортини 25 миллион долларга камайтириш имконияти кўрсатиб ўтилди.

Умуман, “Саноат учбурчаги” ҳудудида 1 минг 100 та корхона ишлаяпти. Янги лойиҳалар ҳисобига 2-3 йилда улар 1,5 мингга етади.

Мутасаддиларга кейинги йил бу корхоналар учун Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари ва Оҳангарон туманида 50 миллион долларлик 3 та йирик логистика марказини ташкил қилиш топширилди.

Вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимларига “Саноат учбурчаги” дастури доирасида бир йилда 1,3 миллиард долларлик 230 та лойиҳани ишга тушириш, буни ҳисобига 13 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиб, уларга камбағал оилалардан камида 5 минг кишини ишга жойлаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X
Кеча Зангиота туманида Сингапур билан ҳамкорликда ташкил қилинган эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи "TRT" корхонаcи фаолияти билан танишилди.

Корхонада енгил ва юк ташувчи автомобилларни юриш, трансмиссия ва бошқарув тизимлари учун 1 мингдан ортиқ турдаги эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилади.

Корхонани ўзида техник текширув ва синовларни ўтказиш учун лаборатория ҳам ташкил қилинган, халқаро сифат менежменти сертификати ҳам мавжуд.

Бундай корхоналарни “Ўзавтосаноат”, Навоий ва Олмалиқ комбинатлари билан кооперациясини кучайтириб, импортни қисқартириш бўйича тизимли ишлаш кераклиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
Тошкент вилоятида қишлоқ ерлари Андижондан 1,5 карра кўп. Лекин, етиштириладиган маҳсулот ҳажми бир хил. Вилоятда 1 гектардан ўртача даромад Андижондан 2 карра, Наманган ва Фарғонадан 1,5 баравар, Бухородан 1,3 бараварга кам.

Сўнгги уч йилда вилоятдаги 21 минг гектар ер деҳқончилик учун 51 минг нафар аҳолига берилди. Лекин, йил бошидан бор-йўғи 72 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт бўлди. Бу – ўтган йилгидан кам.

Вилоятдаги самарасиз 2 минг 200 гектар боғ ва токзор ҳисобига йилига 10 миллион доллар экспорт йўқотилаяпти.

Сув тежовчи технология бўйича Тошкент вилояти энг охирги ўринларда.

Бу борада вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича биринчи ўринбосари Б.Алимбеков Тошкент вилояти қишлоқ хўжалигидаги имкониятлардан фойдалана олмагани, тайёр қилиб берилган тизимни ишлата олмагани учун лавозимидан озод этилди.

Facebook|Instagram|X
Яқинда боғдорчилик бўйича янги тизим жорий қилинди.

Оҳангарон ва Бўстонлиқда 1 минг гектардан адир ва тоғ олди ерларида малина ва голубика плантациясини, Паркентда 2 минг гектар ва Оҳангаронда 1 минг гектарда узум ва гилос боғларини ташкил қилиш имкониятлари кўрсатиб ўтилди.

Бунда, 5 минг аҳолини, айниқса камбағал оилалардан бўлганларни даромадли қилиш мумкин.

Мутасаддиларга бир йилда 2,2 минг гектар боғ ва токзорни янгилаш, Ангренда анор шарбатини ишлаб чиқаришни бошлаш, Оҳангарон туманида олхўрини қайта ишлаш қувватини яратиш топширилди.

Умуман, вилоятни боғдорчилик бўйича намунали ҳудудга айлантириб, экспортни 300 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM