Bo‘stonliq tumani hokimligi
4.62K subscribers
29.1K photos
3.55K videos
9 files
10.6K links
Bo‘stonliq tumani hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali.

Facebook: facebook.com/bustonliqpress

Instagram: instagram.com/axborot_xizmati

Veb-site: https://bostonliq.uz/

Murojaat uchun: @hokimiyatga_murojatbot
Download Telegram
#Бўстонлиқ_тумани

Эътибор марказида – аҳоли саломатлиги

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6110-сонли Фармонининг тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан ижроси таъминланмоқда.

Шу муносабат билан бирлашма тиббий ходимларидан иборат 42 нафар тиббий бригадалар ўз фаолияти давомида туманимиз аҳолисини хатловдан ўтказиб, саломатлик гуруҳларига ажратилган ҳолда уларнинг электрон базаси яратилмоқда.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi
Яна бир қулайлик

📌 “Сидқий Хондойлиқий” ҳамда “Кўк тўнли” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудини туман маркази билан боғловчи йўлда жамоат транспорти ҳаракати тўхтаб қолган эди. Фуқаролар бу муаммо ечимини ҳал этиб беришларини сўраб мутасадди идора ва ташкилотларга мурожаат қилишди. Куни кеча эса ушбу маҳаллалар фаоллари иштирокида муаммо ечимига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

🚌Ҳозирги кунда иккита автобус мазкур йўналишда йўловчи ташиш билан шуғулланади. Автобуслар сонини бештагача олиб чиқиш режалаштирилган. Бу қулайлик мактаб ўқувчилари учун жуда ҳам қувонарли бўлади. Шунингдек, туман марказидан қишлоқларга қатнаб ишловчи мутахассисларга ҳам анча енгиллик яратиладиган бўлди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар автобус қатнови йўлга қўйилишида жонбозлик кўрсатганларга ўз миннатдорчилигини билдириб, ноқонуний фаолият юритаётган таксилар фаолиятини назоратга олишни, бошланғич синф ўқувчилари автобусларда бепул ҳаракатланиши учун ҳам тегишли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиши билдирилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_танлов

“Эл-юрт умиди” жамғармаси Ўзбекистоннинг инновацион салоҳиятини ривожлантиришни мақсад қилган креатив фикрлайдиган мутахассислар ўртасида танлов эълон қилади

АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Канада, Япония, Испания, Жанубий Корея
ва бошқа ривожланган мамлакатларнинг энг нуфузли таълим ва тадқиқот, инновация ва амалиёт масканларида таълим олиш ва стажировка ўташ имконияти

▶️Қуйидаги йўналишлари бўйича бакалавриат, магистратура, докторантура ва малака ошириш 2021 йил учун стипендия дастурлари:

математика;
кимё;
биология;
геология фанлари бўйича

📅Ҳужжатлар қабули ягона тартиб ва тенг имконият асосида: 2021 йил 20 январдан 20 февралга қадар (онлайн режимда ва электрон тарзда) қабул қилинади

📅Саралаш босқичи: 20 февралдан 20 мартга қадар

Батафсил маълумотлар: www.eyuf.uz сайтида

‼️Имкониятни қўлдан бой берманг
#Бўстонлиқ_тумани

Навоий даҳосига эҳтиром

📌Бугун туманимиздаги барча таълим муассасаларида буюк мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг қутлуғ 580 йиллиги чексиз эҳтиром билан кенг нишонланди.

📜Тадбирлар давомида ёшлар Алишер Навоий қаламида мансуб ғазаллардан ўқидилар. Ҳаваскорлар ижросида мумтоз наволар жаранг сочди. Фарҳод ва Ширин, Лайли ва Мажнун образлари эса ёш ижодкорлар томонидан саҳна кўринишларида акс этди.

Ўз шеърий ва насрий асарларида юксак умуминсоний ва ватанпарварлик ғояларини тараннум этган мутафаккирнинг маънавий мероси ҳар бир таълим даргоҳида мунтазам ўрганилаётгани тадбирлар давомида алоҳида таъкидланди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
No comment | «Абиблар хиёбони»да Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тантанали маросим
#9feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Олис қишлоқлардаги давлат хизматлари марказлари аҳолининг “оғирини енгил қилмоқда”

▶️Батафсил UzA сайтида

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Бўстонлиқ_тумани

⚡️Туманнинг 2-сектор ҳудудидаги “Хумсон”, “Чинор” ва “Хўжакент” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида электр энергияга талаб ошганлиги сабабли қўшимча янги трансформаторлар ўрнатилиб, аҳолига етказиб бериладиган электр энергияси сифати яхшиланишига эришилди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi