Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ёшларнинг жисмоний ва маънавий камолотида спортнинг ўрни беқиёс экани барчамизга яхши маълум.
Мана, яқинда Тўдакўлда 327 мингдан зиёд ёшларни қамраб олган шахмат турнирининг финал босқичи бўлиб ўтди.
Келгуси йилда Тўдакўлда дунё стандартларига жавоб берадиган халқаро шахмат мактабини қуриб, фойдаланишга топширамиз.
Бу ерда жаҳоннинг энг машҳур гроссмейстерлари келиб, болаларимизга шахматнинг сир-асрорларини ўргатади.
Шунингдек, республикамиз бўйича маҳаллалар кесимида 631 минг ўғил-қизлар қатнашган волейбол, 671 минг йигитлар иштирок этган футбол ва мини-футбол баҳслари ҳам юқори даражада ташкил қилинди.
Ушбу мусобақалар ёшларнинг спортга қизиқиши жуда юқори эканини кўрсатди.
Биз мамлакатимизда спортни янада оммалаштириш, хусусан, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш ҳақида кўп гапирамиз, қанчадан-қанча ишларни амалга оширганмиз.
Бироқ савол туғилади: шунга яраша биз кутган натижалар бўляптими? Соҳада қандай камчиликларга йўл қўйилмоқда?"

“Ўйлайманки, бу масалага танқидий ёндашиб, зарур чора-тадбирларни амалга ошириш вақти-соати келди.
Жорий йилдан бошлаб 36 та спорт федерацияси, 274 та спорт мактаби ўз ҳудудидаги маҳаллалар, ўрта мактаблар, коллеж ва техникумлар билан ҳамкорликда ишлайди.
Ҳар бир кўча, маҳалла, мактаб, коллеж ва техникумда футбол, баскетбол, волейбол, стол тенниси, велоспорт, югуриш, шахмат-шашка ва бошқа спорт турлари бўйича жамоалар тузилади.
Албатта, бундай ишларни амалга ошириш маҳалладаги ёшлар етакчиларидан катта масъулият ва ташаббускорлик талаб қилади.
Ислоҳотларимиз навқирон авлод ҳаётига янада чуқур кириб бориши учун ёшлар етакчиларига кенгроқ имконият ва ваколатлар берсак, ўйлайманки, сизлар ҳам буни қўллаб-қувватлайсиз.
Бундан буён ҳар йили олийгоҳларнинг сиртқи бўлимига ўқишга қабул қилинган 500 нафар энг фаол ёшлар етакчиларининг контракт тўловлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тўлаб берилади".

"Шунингдек, “Ёш раҳбар кадрлар захираси” шакллантирилиб, унинг 30 фоизи ёшлар етакчилари ҳисобидан тўлдирилади.
Мен ёшлар етакчилари тимсолида бўлажак ҳокимлар ва вазирларни, йирик банк ва компаниялар, давлат ва нодавлат ташкилотлар, сиёсий партиялар лидерларини кўраман!
Қадрли фарзандларим!
Биз “Бетакрор юртимизда барқарор жамиятни ва бардавом тараққиётни таъминлаш – барчамизнинг бош мақсадимиздир!” шиори остида ислоҳотларимизнинг янги даврини бошламоқдамиз.
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ёшлар билан ишлаш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни ислоҳотларимизнинг бош мезонларидан бири сифатида белгиладик.
Шу кунларда Конституциямизни умумхалқ муҳокамасида кўриб чиқиб, уни такомиллаштириш бўйича жуда муҳим сиёсий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Бу борада келиб тушган таклиф ва ташаббусларнинг 70 фоиздан ортиғи айнан ёшларимиз томонидан билдирилгани мени жуда қувонтирди".

"Албатта, янгиланаётган Конституция, бу – сизларнинг Конституциянгиз!
Янгиланаётган Конституциямизда ҳам ёшларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устувор аҳамият касб этади.
Шу муносабат билан сизларга, бутун мамлакатимиз ёшларига мурожаат қилиб айтмоқчиман:
Ҳеч қачон унутманг, сизлар инсон ҳар томонлама эркин, озод ва фаровон яшайдиган, Янги Ўзбекистонни ҳамда Учинчи Ренессанснинг бунёдкорларисиз.
Ана шундай шарафга муносиб бўлиш йўлидаги интилишларингиз ва ҳаётда ўз ўрнингизни топишингиз учун бундан кейин ҳам бор куч ва имкониятларни тўлиқ сафарбар этамиз.
Мен Президент сифатида сизлар ўз олдингизга қўйган режа ва марраларга эришишингиз учун барча шароитларни яратиб беришга тайёр эканимни бугун яна бир бор таъкидламоқчиман.
Бугун сизларнинг ёниб турган кўзларингиз, шодликка тўла гўзал чеҳрангизга қараб, академик шоиримиз Ғафур Ғуломнинг:
Сиз ахир осмонни олмоқ бўлсангиз,
Не учун елкамни тутиб бермайин?
– деган оташин сатрлари ёдимга тушмоқда".

“Мен сиз, азиз фарзандларимдан бир нарсани сўрайман: тинимсиз ўқиб, замонавий билимларни эгаллашдан, кўнглингиздаги эзгу мақсадлар сари ҳаракат қилишдан, ҳеч қачон тўхтаманг!
Қорақалпоғистондан Андижонгача, Сурхондарёдан Тошкентгача – барча ҳудудлардаги ёшларимиз Янги Ўзбекистонни барпо этишдек буюк мақсадимиз йўлида бир тану бир жон бўлиб, дадил олға интилишлари керак.
Мен сизларнинг бу йўлда маррани баланд олиб, ягона куч бўлиб, ҳаракат қилишингизга ишонаман!
Сизлар бунга албатта қодирсиз!
Мен сизларга ишонаман ва сизлар билан фахрланаман, азиз болаларим!
Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни бугунги унутилмас байрамингиз билан яна бир бор табриклайман.
Сизларга мустаҳкам соғлиқ, туганмас куч-ғайрат, улкан ютуқ ва зафарлар тилайман”, деди Президент сўзининг якунида.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Албатта, янгиланаётган Конституция, бу – сизларнинг Конституциянгиз! Ҳеч қачон унутманг, сизлар инсон ҳар томонлама эркин, озод ва фаровон яшайдиган, Янги Ўзбекистонни ҳамда Учинчи Ренессанснинг бунёдкорларисиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Ёшлар куни муносабати билан ўтказилаётган байрам тадбиридаги нутқидан.
Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Ёшлар куни муносабати билан ўтказилаётган байрам тадбиридаги нутқидан.
Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Мен Президент сифатида сизлар ўз олдингизга қўйган режа ва марраларга эришишингиз учун барча шароитларни яратиб беришга тайёр эканимни бугун яна бир бор таъкидламоқчиман.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Ёшлар куни муносабати билан ўтказилаётган байрам тадбиридаги нутқидан.
Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Ёшлар куни муносабати билан ўтказилаётган байрам тадбиридаги нутқидан.
Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
Forwarded from Bo‘stonliq tumani hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани
#Янгиланиш_одимлари
#Менинг_Конституциям
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН КОНСТИТУЦИЯСИ - МЕНИНГ КОНСТИТУЦИЯМ
⚡️Бўстонлиқ туманида жойлашган "Heaven's Garden" дам олиш маскани таъсисчиси Абдурасул Абдукҳалилов Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича ўз муносабатини билдирди.
Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi
Web-site | Telegram | Facebook | Instagram

#муҳокама
#менинг_Конституциям
⚡️“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган мулоқотлар давом этмоқда.
🎥 Батафсил "Nurafshon TV" телеканали лавҳасида

#дарвоқе
⚡️Кундалик ҳаётда электр энергиясини тежашнинг оддий қоидаларига риоя қилиш орқали ҳар биримиз табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга ҳисса қўшамиз.
🔹Энергияни тежашни истайсизми? Бунинг учун сизга керак бўлган барча маълумотлар ҳақида ушбу видеороликда танишишингиз мумкин.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok

#аукцион #ер_участкалари
⚡️ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ ?
📌Бўстонлиқ туманида савдога қўйилган ер участкаларидан бирини сотиб олинг ва ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйинг!
➡️КЎРИШ УЧУН