Bo‘stonliq tumani hokimligi
4.52K subscribers
29.2K photos
3.58K videos
9 files
10.7K links
Bo‘stonliq tumani hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali.

Facebook: facebook.com/bustonliqpress

Instagram: instagram.com/axborot_xizmati

Veb-site: https://bostonliq.uz/

Murojaat uchun: @hokimiyatga_murojatbot
Download Telegram
#Бўстонлиқ_тумани

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-258-сонли қарори асосан, Бўстонлиқ туманидаги эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб қувватлаш мақсадида секторлар кесимида 20 килограммдан ун маҳсулоти етказиб берилмоқда.

🔹Маълумот ўрнида, шу кунга қадар туманда «Темир дафтар» рўйхатига киритилган, бир марталик ёрдам пули олмаган 52 нафар оилаларнинг ҳар бир аъзосига 20 килограммдан жами 3 тонна 940 килограмм ҳамда эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб қувватлаш мақсадида 934 та оилаларнинг ҳар бир аъзоларига 20 килограммдан жами 77 тонна 600 килограмм ун маҳсулотлари тарқатилди.

Бу каби ташаббуслар жойларда давом этмоқда.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
#Бўстонлиқ_тумани

🔹Бўстонлиқ тумани Маънавият ва маърифат кенгаши томонидан, жорий йилнинг 13-14 июнь кунлари туман Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларининг 2021-2022- ўқув йили якуни бўйича ҳисоботлари қабул қилинди.

🔹Унда мактабларда олиб борилган ишлар, эришилган ютуқ ва камчиликларга ҳам тўхтаб ўтилди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
#Бўстонлиқ_тумани

Таъмирлаш жараёнлари давом этмоқда

🔹Хабарингиз бор Бўстонлиқ туманинг 4Р6В «Тошкент шаҳар - Чирчиқ шаҳар – Чимён қўрғони автомобиль йўлидан Семурғ оромгоҳига шохобча» (Сойлиқ-Оқтош йўналиши) автомобиль йўлининг 0-8 км.да жойлашган кўприклари мукаммал таъмирланмоқда.

🔹Бугун туман ҳокими Ж.Ахмедов мазкур таъмирлаш жараёни билан яқиндан танишишди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ #шукуҳ

Ёшлик - шижоат. Ёшлик - муҳаббат. Ёшлик - куч-ғайрат. Ёшлик - ...

"Чорвоқ" оромгоҳида ёшлик байрами бошланди, ёшлар байрами бошланди. Атмосфера супер!😍

Сўзлар ожизлик қилган дамда тасвирлар тилга киради. Видеони кўринг.

Р.S: Асосий тадбирлар эртадан старт олади. Бўстонлиққа келинг, жараёнга ўзингиз гувоҳ.бўлинг!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўстонлиқда тонг

Азим тоғлар ортидан қимтинибгина қуёш мўралади. Борлиқ тииинч. Фақатгина қушлар шивир-шивир қилиб, неларнидир сирлашмоқда.

Деразани очиб, ўпкангни тўлдириб, тоғ ҳавосидан симирасан, солланиб турган кўм-кўк сув кўзингни яшнатади. Дунё гўзал, яшаш бахт эканига имон келтирасан...

Ассалом, янги тонг, ассалом, Бўстонлиқ!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Бўстонлиқ #стол_тенниси_Республика_босқичи

🏓Стол тенниси дунёдаги энг тезкор тўп спорти бўлиб, XIX асрда Англияда бошланган, Аввал бошида китоблар тўпни қайтарувчи сифатида ишлатилган

📁Ушбу фаолиятнинг тобора кенгайиб бораётгани ўйинчоқ компанияларининг ёғоч раcкларни ишлаб чиқишига туртки бўлган. Улар шовқинни кўпайтирдилар ва шунинг учун «пинг понг» деб номланди.

📍Кейинчалик Ж.Жакуэс номли инглиз компанияси товар белгисини рўйхатдан ўтказди ва бу стол тенниси деб юритила бошланди.

⚪️Ҳозирги вақтда дунё бўйича камида тахминан 300 миллион одам стол тенниси билан шуғулланади.

◽️1988 йилда стол тенниси Олимпия спорти турига киритилди.

🇺🇿Айни дамда Бўстонлиқда стол тенниси мусобақаларининг Республика босқичига старт берилди. Барчага омад ёр бўлсин!

Олға, Тошкент вилояти!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Президент раислигида йиғилиш бошланди.

“Ҳозирги кунда тўқимачилик, кончилик, электротехника, кимё ва бошқа саноат тармоқларида, қишлоқ хўжалиги, хизматлар ва сервис, қурилиш, тадбиркорлик соҳаларида катта-катта ўзгаришлар қилаяпмиз.

Мисол учун, 2022 йилнинг ўзида 16 миллиард долларлик 9 мингдан зиёд йирик ва ўрта лойиҳалар ишга туширилиб, уларга 300 мингга яқин малакали ишчилар керак бўлади.

Камбағалликни 2 бараварга қисқартириш бўйича марраларга ҳам одамларга фақат ва фақат замонавий касблар бериш орқали эриша оламиз”, деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

Сўнгги 3 йилда “Ишга марҳамат” мономарказлари ташкил қилиниб, одамларни касбга ўргатиш бошлангани, лекин бу тизим 5-10 фоиз ишсизларни қамраб олиши таъкидланди.

Бу йил республика бўйича 555 минг нафар ёшлар меҳнат бозорига кириб келади.

Уларни замонавий касбларга ўргатиш, муносиб иш билан таъминлаш масалалари барча даражадаги ҳокимлар, олийгоҳ ректорлари, коллеж ва техникум директорларини ҳам ўйлантириши кераклиги кўрсатиб ўтилди.