Bo‘stonliq tumani hokimligi
4.56K subscribers
29.7K photos
3.61K videos
9 files
10.9K links
Bo‘stonliq tumani hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali.

Facebook: facebook.com/bustonliqpress

Instagram: instagram.com/axborot_xizmati

Veb-site: https://bostonliq.uz/

Murojaat uchun: @hokimiyatga_murojatbot
Download Telegram
#Бўстонлиқ_тумани

Таъмирлаш ишлари давом этмоқда

🔹Айни пайтда Бўстонлиқ туманидаги «Дўстлик» маҳалласида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида қурилиш, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

🔹Хусусан,«Тошкент сув таъминоти» МЧЖ туман бўлими томонида «Дўстлик» МФЙ ҳудудидан ўтган диаметри 426 мм бўлган ичимлик сув қувури мукаммал таъмирланмоқда.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
🔹Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил, 7 мартдаги «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-87-сонли Фармони қабул қилинган эди.

🔹Бугун мазкур Фармоннинг ижросини ўрганиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бўлим бошлиғи Нодира Каримова, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Роҳила Абдуқодировалардан иборат Республика ишчи гуруҳи Бўстонлиқ туманида бўлди.

🔹Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари туманнинг «Толеби», «Бунёдкор», «Ёшлик», «Товоқсой», «Қизилсув», «Чимбойлиқ» ва «Ғазалкент» МФЙларида бўлиб, ушбу маҳаллаларда хотин-қизларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда уларнинг бандлигини таъминлаш, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этилиш, тадбиркорлигини йўлга қўйиш, моддий ҳамда маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ишларининг самарадорлиги ўрганилиб, керакли маслаҳат ва тавсиялар берилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌15-октябрь – жисмоний шахслар учун мол-мулк ва ер солиғини тўлашнинг охирги куни

❗️Солиқ кодексининг 423- ва 440- моддаларига мувофиқ, жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғини 15-апрель ва 15-октябрга қадар тенг улушларда тўлаши лозим.

🔹Мол-мулк ва ер солиғини Soliq мобил иловаси орқали, шунингдек солиқ органи ёки банк бўлимларига борган ҳолда тўлаш мумкин.

📱Soliq мобил иловаси орқали тўловни амалга оширишда:

🔸 иловадан "Солиқларни тўлаш" бўлими танланади;
🔸 очилган ойнага солиқ тўловчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (JShShIR) киритилади;
🔸 жами қарздорлик ва жорий йил учун тўланиши лозим бўлган солиқлар тўғрисидаги маълумотлар шаклланади;
🔸"Давом этиш" тугмаси босилганда иловага бириктирилган банк картасидан белгиланган солиқ суммаси ечилади.

Жисмоний шахслар
my.soliq.uz даги шахсий кабинетга ЭРИ орқали кириб "ЖШларнинг солиштирма далолатномалари" бўлимидан ҳисобланган, тўланган ва мавжуд солиқ қарздорлиги тўғрисидаги маълумотларни олиши мумкин.
#Бўстонлиқ_тумани

🔹Бўстонлиқ тумани ҳокими Ж.Ахмедов ҳудудларда амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирмоқда.

🔹Хусусан, «Сари-Қангли», «Қорамозор» МФЙ ҳудудларида жойлашган умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб, у ерда бажарилган таъмирлаш ишларини ҳамда ўқувчиларга яратилган шароит ва имкониятларни ўрганди.

🔹Шунингдек, «Талпин» маҳалласида бунёд этилаётган 120 ўринга мўлжалланган Давлат мактабгача таълим ташкилотининг қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram