Bo‘stonliq tumani hokimligi
4.56K subscribers
29.2K photos
3.56K videos
9 files
10.7K links
Bo‘stonliq tumani hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali.

Facebook: facebook.com/bustonliqpress

Instagram: instagram.com/axborot_xizmati

Veb-site: https://bostonliq.uz/

Murojaat uchun: @hokimiyatga_murojatbot
Download Telegram
#жамият

⚡️⚡️⚡️

БЎСТОНЛИҚ ЙЎЛЛАРИДА

П/С: Изоҳга ҳожат йўқ!

Суратлар муаллифи: Аброр Эсанов

@haqiqatonline
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани
#Эко_Патрул

⚡️Бугунги кунда Бўстонлиқ туманига дам олиш мақсадида келган меҳмонлар ўзлари билан олиб келган турли буюмлар, озиқ-овқат маҳсулоти қолдиқлари ва елим идишларини табиат қўйнига ташлаб кетиши кузатилмоқда. Туманда бундай ҳолатларни бартараф қилиш мақсадида туман ҳокимлиги ташаббуси билан мунтазам равишда экологик акциялар ўтказиб келинмоқда. Бу галги тадбир "Чорвоқ" туристик-рекреацион зона дирекцияси ҳамда тумандаги мактаб ўқувчилари ҳамроҳлигида "Эко Патрул" лойиҳалари ўтказилди.

🎥 Батафсил "Zo'r TV" телеканали "Bu kun" информацион дастури

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
#Бўстонлиқ_тумани

Одам ўз уйига чиқинди ташламайди

🔹Бўстонлиқ «Ўзбекистон Швейцарияси» номини олган гўзал ва бетакрор маскандир. Унинг пурвиқор тоғлари, шифобахш, зилол сувлари ва мусаффо ҳавосидан баҳраманд бўлиш истагида ҳар йили минглаб сайёҳлар ташриф буюрадилар. Сўнгги йилларда туманда туристик салоҳиятни янада юқорироқ кўтариш мақсадида бир қанча йирик лойиҳалар амалга оширилди. Бу эса экотуризм ривожига салмоқли ҳисса қўшмоқда.

🔹Cайёҳларнинг қанча кўп ташриф буюриши туман ижтимоий-иқтисодий ривожига ҳам муносиб таъсир кўрсатади. Аммо, сайёҳлар қадами етган сўлим масканларнинг оёқости қилиниши, унинг бағридаги манзара ўрнини чиқинди уюмлари қоплай бошлагани албатта ҳар биримизни ўйлантириши табиийдир. Аммо, бугун бу фикрлар ҳақиқатга анча яқин.

🔹Фурсатдан фойдаланиб, тоғ қўйнига сайрга отланган тумандошларимиз ҳамда меҳмонларга мурожаат қилиб қолардик. Атроф-муҳит софлиги маданиятимиз ва маънавиятимизнинг бош кўринишларидан бири саналади. Уйингиз қанчалик саришта бўлса файз-барака киради. Она табиатни ўз уйимиздек асраш – фарзандлик вазифамиздир.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
⚡️Бўстонлиқда маданият кунлари бўлиб ўтди

Кеча Бўстонлиқ туманида маданият кунлари муносабати билан кечки мусиқий дастур бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги ва Тошкент вилояти Маданият бошқармаси, шунингдек, қатор ҳамкор ташкилот ва идоралар билан биргаликда ўтказилган тадбирда таниқли санъаткорлар ва ёш ижрочилар иштирок этдилар.

Ҳудудларда маданият муассасалари томонидан ўзаролик тамойили асосида бошқа ҳудудларга гастроль сафарлари ва маданият кунларини ташкил этиш мақсадида ўтказилган тадбирда дилтортар куй-қўшиқлар янгради, дилбар рақслар ижро этилди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тошпўлат Маткаримов, «Ниҳол» Давлат мукофоти соҳибалари Фотима ва Зуҳра Турсунбоевалар, «Қурама» фольклор ансамьбли ва бир қатор унвонга эга жамоаларнинг чиқишлари мусиқий кечага ўзгача файз-тароват бағишлади.
Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов по улучшению питьевого водоснабжения в Сурхандарьинской, Наманганской и Ташкентской областях.

#Mirziyoyev #taqdimot #ichimliksuvi #loyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ер юзида ҳеч бир қоида қотиб қолган догма эмас. Инчунун, муайян мамлакатларнинг Бош қонуни, яъни Конституцияси – асрлар оша ҳам, бугун ҳам мудом ўзгаришларга юз тутиб турган ва бу ҳаётий эҳтиёж ҳисобланади.