Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Шунингдек, брендларни жалб қилишга:
- бўялган трикотаж мато ва газлама экспорт қилувчиларга 10 фоизгача миқдорда субсидия берилади;
- хорижий брендлар ва уларга тайёр маҳсулот етказиб бераётган маҳаллий корхоналарнинг буюртмаларига асосан алоҳида авиа-рейслар йўлга қўйилади.
Шу билан бирга, брендлар учун зарур бўлган фурнитураларнинг 90 фоизи импорт қилинмоқда.
Шунинг учун, мутасаддиларга:
- бир ой муддатда фурнитура ва аксессуарлар ишлаб чиқариш дастурини ишлаб чиқиш;
- Андижон, Наманган ва Тошкент вилоятларида йил якунига қадар 4 тадан фурнитура корхоналарини ишга тушириш топширилди.
Президент тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг Аксессуар ва фурнитура ишлаб чиқарувчилар уюшмасини ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Президент экспортчиларни қўллаб-қувватлаш механизмлари янада кенгайтирилишини таъкидлади.
Жумладан, Экспорт агентлиги томонидан:
- экспорт қилувчи корхоналарга 5 миллион долларгача айланма маблағ учун ресурслар уларнинг экспорт ҳажмидан келиб чиқиб ажратилади;
- корхоналарнинг хорижда омборхоналарни ижарага олиш харажатларини қоплаб бериш учун чекланган майдон 100 квадрат метрдан 500 квадрат метрга оширилади.
Экспортёрлар номига очилган аккредитивларни кредит таъминоти сифатида қабул қилишга рухсат берилади. Яъни, корхона экспорт қилган кундан бошлаб ўз хизмат кўрсатувчи банкидан аккредитивнинг 80 фоизи миқдорида кредит олиши мумкин бўлади.
Кластер ва тўқимачилик корхоналарининг молиявий ҳисобот халқаро стандартларига ўтиши қўллаб-қувватланади.
Бундан буён молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш харажатларининг 50 фоизгача қисми Молия вазирлиги томонидан қоплаб берилади.

Йиғилишда тўқимачилик корхоналарини пахта толаси ва ип-калава билан узлуксиз таъминлаш зарурлиги таъкидланди.
Ички бозорда танқислик туфайли пахта толасининг нархи халқаро биржалардан юқори бўлиб, 1 тоннаси 37 миллион сўмгача етмоқда. Оқибатда 22 мингдан зиёд ходим ишлайдиган 59 та ип-йигирув корхонасига ойига 25 минг тонна тола етишмайди.
Шу боис, Комиссия назорати остида:
- Нью-Йорк биржасида пахта толаси нархи кескин ошса, тола маҳаллий биржага 10 фоиз чегирма билан қўйилади;
- кластерлар ўз эҳтиёжидан ортиқ толани ойма-ой мажбурий биржага чиқаради;
- барча ип-калава корхоналари ишлаб чиқарган маҳсулотнинг камида 30 фоизини биржа орқали сотади;
- биржада сотиб олинган ип-калава учун тўловни банк кафолати орқали 3 ойгача бўлиб-бўлиб тўлаш механизми жорий этилади;
- қайта ишлаш қувватларига эга бўлмаган кластерларга имтиёзли кредит 14 ойга берилади (ҳозир – 24 ой).

Соҳа учун солиқ ва божхона маъмурчилиги енгиллаштирилади.
Бунда, ҳудудлар ва саноат тармоқларининг экспорт салоҳиятини ошириш учун божхона ҳудудида қайта ишлаш тизими янада соддалаштирилади. Хусусан:
- тўқимачилик саноатида хом ашёни божхона ҳудудида қайта ишлашни божхона тўловлари бўйича таъминотсиз амалга оширишга рухсат берилади;
- олиб келинган хом ашёдан божхона ҳудудида қайта ишлаб чиқарилган товарни “экспорт” режимида олиб чиқиш мумкин бўлади.
Шунингдек, тўқимачилик саноати учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган совутиш ускунаси, йигирув “бочок”лари каби товарлар учун уч йил муддатга божхона имтиёзлари тақдим этилади.
Шу билан бирга, экспорт контрактлари бўйича келиб тушмаган маблағлар 5 фоиздан ошмаса, улар муддати ўтган қарздорлик сифатида ҳисобга олинмайди.

Йиғилишда тўқимачилик соҳасида мутахассислар тайёрлаш, илм ва изланиш бўйича Тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамда Ўзбекистон-Корея тўқимачилик технопарки яхлит тизим асосида ишлаши белгиланди.
Шунинг учун Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахобов ректор этиб тайинланди.
Институтда янги ўқув йилидан:
- 3 ва 4-курс талабаларини ўқитишда “дуал” таълим тизими жорий қилинади.
Энди, улар ҳафтанинг уч кунида институтда назарий дарслар, қолган уч кунида тўқимачилик технопарки ва корхоналарда амалий ўқув машғулотлар асосида ўқитилади;
- нуфузли хорижий тўқимачилик олийгоҳлари билан ҳамкорликда камида 6 та йўналишда талабалар алмашиш дастури йўлга қўйилади.
Мутасаддиларга элчилар билан бирга йил якунига қадар Туркия, Корея ва Ҳиндистон каби илғор тажрибага эга мамлакатлардан 40 нафар малакали ўқитувчиларни олиб келиш топширилди.
Шу билан бирга, Тўқимачилик технопаркини соҳага янги тажриба ва инновацияни олиб кирадиган марказга айлантириш вазифаси қўйилди.

Президент “тонировка” масаласига тўхталди.
“Ҳар бир ислоҳотимиз, таклиф ва ташаббусларимиз, бу – энг аввало инсон қадри учун.
Шу боис, халқимизга қандай енгилликлар берсак, у биздан рози бўлади, деган савол барча раҳбарларни ҳар куни, ҳар дақиқа ўйлантириши керак.
Ҳар гал жойларга чиққанимда оддий-оддий одамлар билан учрашиб, муаммоларини эшитаман, яна қанча аҳолимизда шундай муаммолар борлиги ҳақида ўйлайман ва унга ечим қидираман.
Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган масалалардан ҳам хабардорман.
Мана, бугунги кунда мамлакатимизда енгил автомашиналар сони 3,5 миллиондан ошди. Ҳайдовчиларимизда ҳам кўплаб эътирозлар тўпланиб қолган.
Шу боис, бугун ҳайдовчилар ва йўловчилар анчадан бери кутган, уларнинг кайфиятини кўтарадиган қарорни имзоладим”, деди Президент.

Президент таъкидлаганидек, 1 июлдан бошлаб:
- автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш тўловлари бекор қилинади, яъни бепул бўлади;
- олд ва орқа ён ойналарни тўлиқ қорайтириш тўловлари 6 баробаргача арзонлаштирилади;
- ишлаб чиқарилганига 10 йилдан кўп бўлмаган енгил машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби бекор бўлади.
Энди, 10 йилдан 15 йилгача бўлган енгил машиналар – икки йилда, 15 йилдан ортиқ бўлганлари эса бир йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилади.
"Бу ҳали бошланиши. Мен Президент маслаҳатчилари, Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларга топшириқ берганман.
Одамларимизни қийнаётган, аҳамиятини йўқотган тартиб ва чекловларни бекор қилиш бўйича Ишчи гуруҳи барча йўналишларда мунтазам ишлаяпти.
Жойлардан тушган асосланган таклифлар ва ечимлар бўйича доимий тарзда халқимизнинг фойдасига хизмат қиладиган қарорлар қабул қилиб борилади”, деди Президент йиғилиш якунида.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани
#Шукуҳ
Фестиваль шукуҳи ёшлар нигоҳида
✨Бўстонлиқ туманида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик» фестивали унутилмас лаҳзаларга бой бўлди.
🔹Куй-қўшиққа йўғирилган концерт дастурида эл ардоғидаги санъаткорларнинг, ёшлар қалбидан жой олган хит тароналари янгради.
🔹Тадбир якунида туманда ўз тенгқурларига ўрнак бўлиб, юқори натижага эришаётганлар ва жорий йилда умумтаълим мактабларини аъло баҳоларга якунлаган ёшлар ва фидокорона фаолияти эътироф этилганлар туман ҳокимлиги томонидан рағбатлантирилди.
Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi
Web-site | Telegram | Facebook | Instagram

Forwarded from Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
❗️Диққат
#Ижтимоий_сўровнома
Айрим тоифадаги давлат хизматчилари мослашувчан иш режимига ўтиши мумкин
Бу борада эса сизнинг фикрингиз муҳим!
Айни кунларда давлат хизматчиларининг иш вақти масаласи тадқиқ қилинмоқда. Хорижий, амалиётда ўзини оқлаган тажрибалар ўрганилмоқда. Ушбу сўровномада ҳам иш режимига оид муҳим саволлар ўрин олган ва у тизимни янада такомиллаштириш, давлат хизмати жозибадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.
Сўровнома аноним характерга эга, унда давлат хизматчилари ва хусусий секторда фаолият юритаётган ходимлар иштирок этиши мумкин.
Иштирок этиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: https://forms.gle/p9GktyQ8Z5YfsnmE8
Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat

#Муҳокама
#Менинг_Конституциям
⚡️Мамлакатимизда Конституциявий ислоҳотлар муҳим босқичга кирди. «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамалари марказида бўлиб турибди.
🔹Бўстонлиқ тумани Мактабгача таълим бўлими шуба мудири Дилноза Эрметова бу борада ўз фикрларини билдирди.
Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi
Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
#Муҳокама
#Менинг_Конституциям
⚡️Мамлакатимизда Конституциявий ислоҳотлар муҳим босқичга кирди. «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамалари марказида бўлиб турибди.
🔹Бўстонлиқ тумани Мактабгача таълим бўлими шуба мудири Дилноза Эрметова бу борада ўз фикрларини билдирди.
Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi
Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
#Бўстонлиқ_тумани
Барча ҳаракатлар инсон қадри учун
🔹Бўстонлиқ туман ҳокимлигида "Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
🔹Мазкур тадбирда 90-"Бўстонлиқ" сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутат Қ.Қосимова, туман ҳокими Ж.Ахмедов, Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаши котибияти мудири Ж.Садиров, туман ҳокимлиги мутасаддилари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар вакиллари иштирок этди.
🔹Очиқ мулоқотда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутат Қ.Қосимова, туман ҳокими Ж.Ахмедовлар кейинги йилларда фуқароларимиз ҳаётида юз берган ўзгариш ва янгиланишлар, Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича тушунчалар беришди.