Bo‘stonliq tumani hokimligi
4.56K subscribers
29.2K photos
3.56K videos
9 files
10.7K links
Bo‘stonliq tumani hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali.

Facebook: facebook.com/bustonliqpress

Instagram: instagram.com/axborot_xizmati

Veb-site: https://bostonliq.uz/

Murojaat uchun: @hokimiyatga_murojatbot
Download Telegram
#Бўстонлиқ_тумани

🔹Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Абдижабаров "Қоранқул" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Х.Пахриддинов билан биргаликда аҳоли хонадонлари ва ҳудудда яратилаётган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани

36 нафар фуқаро бандлиги таъминланди

🔹Бўстонлиқ туман ҳокимлиги, туман прокуратураси ташаббуси билан 17-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида туманимизда банд бўлмаган фуқаролар, айниқса ёшларимиз ва хотин-қизларни бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" бўлиб ўтди.

🔹Ярмаркада тумандаги 14 та ташкилот, бирлашма, муассаса ва йирик ишлаб чиқариш корхоналари, шунингдек кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўзларини 500 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.

🔹Меҳнат ярмаркасида банд бўлмаган фуқаролардан 36 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Уч нафар ишсиз ёшлар касб- ҳунарга ўқитиш учун юборилди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
#Бўстонлиқ_тумани

Рангларда ҳаёт нафаси

Чирчиқ шаҳридаги «Кимёгарлар» маданият саройида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими томонидан бўстонлиқлик Бакирбой Ўрмонов, оҳангаронлик Хуршида Алиева, ангренлик Абдураҳим Ўролов ҳамда олмалиқлик Лайло Марсоатоваларнинг ижод намуналари жамланган кўргазма ташкил этилди.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси Иброҳим Валиходжаев, рассомлар Эркин Аралов, Ҳайитбой Султонов, Ашурмат Мамасалиев, шаҳар тарихи музейи директори Миршароб Қаршиевлар қатнашишди.

Кўргазмада намойиш этилган турли жанрдаги асарлар томошабинларни бефарқ қолдирмади. Айниқса, Бўстонлиқ туманининг Қоранкўл қишлоғида истиқомат қилувчи 81 ёшли Бакирбой Ўрмоновнинг Чирчиқ шаҳрининг бунёд этилиши акс эттирилган тасвирлари кўпчиликда қизиқиш уйғотди.

Бакирбой ота 80 ёшида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо бўлди.

– Болалигим ҳозирги «Чорвоқ» ГEСи атрофида ўтган, – дейди рассом. – Табиат манзараларига ана шу гўшада мафтун бўлганман. 10 ёшимдан бери манзараларни ёғли мўйқаламда матога чизиб тасвирлайман. Болалигим уруш даврига тўғри келгани боис кўп қийинчиликларни бошимдан ўтказдим. 24 ёшимда Бенков номидаги Республика рассомлар тайёрлаш мактабига ўқишга кирдим. Ўқиш билан бир вақтда театрда ёрдамчи рассом бўлиб ишладим. Кейинчалик «Чорвоқ» ГEСи қурилишида иштирок этиб, у ердаги жараёнларни қоғозга муҳрладим. Орада 30 йиллар чамаси ижоддан йироқлашдим. Шукрки, ёшим саксонни қоралаб қолганда яна ижод дунёсига қайтдим.

Шунингдек, мазкур саройда «Дунёга аёл кўзи билан назар» деб номланган яна бир кўргазма ташкил этилди.

– Бу икки кўргазма мавзусининг хилма-хиллиги билан ажралиб туради, – дейди Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими раҳбари Фарҳод Назарматов. – Мисол учун иккинчи кўргазмада вилоятимизда истиқомат қилувчи етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган хотин-қизларнинг 100 дан ортиқ асарлари намойиш этилмоқда. Ҳозирда Бадиий ижодкорлар уюшмаси вилоят бўлимининг 60 нафар аъзоси бор. Улардан 11 нафари хотин-қизлар. Мақсадимиз – томошабинларга эстетик завқ, маънавий озуқа бериш, уларни табиат гўзалликларига ошно этиш. Шунинг билан бирга, ёшидан қатъи назар, ҳаваскор рассомлар ва қизиқувчиларнинг истеъдодини юзага чиқариш.

Тадбир сўнгида ижодкорларга диплом ва сертификатлар топширилди. Кўргазма 10 апрелга қадар давом этади.

Нигора Ўролова
Тошкент ҳақиқати

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
#даврменингтақдиримда

🔺Бугун опера йўналишида талайгина халқаро мукофотларни қўлга киритган Гўзал Абдуллаевага бир устози ундан опера хонандаси чиқмаслигини айтганмиди?

"Келажак бунёдкори" медали соҳибаси бўлган қиз дадасининг орзуларини амалга оширолмадими?

Танловларда учраган ноҳақликларни у қандай эслайди?

🔘Бўстонлиқлик машҳур қиз бу кунларга қандай етиб келди
? Унинг хотиралари билан танишинг👇👇

▶️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани

Ихтисослаштирилган синфлар ташкил этилди

🔹Бугун Бўстонлиқ туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 2-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида информатика ва ахборот коммуникацион технологияларга ихтисослаштирилган синфларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари О.А.Пекос, Бўстонлиқ туман ҳокими Ж.Ахмедов, Uzlmpex директори С.Эргашев, IT Park директорининг ўринбосари Ж.Раджабов, туман халқ таълими бўлими мудири Н.Қурбонов ва бошқалар иштирок этди.

🔹Шунингдек, ўқувчилар амалий машғулот орқали қисқа вақт ичида ўрганганларини кўрсатиб беришди. Ўқувчиларни мустақил равишда бажарган ишларини вазир ўринбосари ва туман ҳокими юқори баҳолади.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани
#Яшил_макон

Ҳарбийлар "Яшил макон"га ҳисса қўшди

📌Юрт ободлиги, атроф-муҳитни соф ҳолда сақлашни истаган ҳар бир фуқаро дарахт экиб, боғ яратмоқда. Айниқса, корхона ва ташкилотлар,турли муассаса масъулларини бу жараёндаги хизмати эътирофга лойиқ.

🌳Бугун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси 64099 ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари тумандаги «Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси бошчилигида «Яшил макон» умуммиллий тадбири доирасида манзарали дарахт кўчатлари экишди.

Яхши ниятда қадалган ниҳоллар бир кун келиб ўз самарасини бериши саъй-ҳаракатларимизнинг яққол мисолидир.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
#Бўстонлиқ_тумани
#Яшил_макон

🌳Барча маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида "Яшил макон" умуммиллий тадбири доирасида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram