Bo‘stonliq tumani hokimligi
4.56K subscribers
30.3K photos
3.66K videos
10 files
11.1K links
Bo‘stonliq tumani hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali.

Facebook: facebook.com/bustonliqpress

Instagram: instagram.com/axborot_xizmati

Veb-site: https://bostonliq.uz/

Murojaat uchun: @hokimiyatga_murojatbot
Download Telegram
Forwarded from Yetakchi kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Mahallalarda yoshlar bilan ishlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qarori yuzasidan ma'lumot.

#infografika #qaror

Kuzatib boring:
👉 @mahallayetakchilari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани

🔹Туманимизнинг “Ёшлик”, “Уйенкулсай” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

🎥Батафсил видеолавҳада

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Zamin Foundation
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Biz insonlar hayotini yanada yaxshilash kabi global missiyaga oz bo‘lsada o‘z hissamizni qo‘shishdan benihoya xursandmiz. Har safar natijalarni kuzatar ekanmiz, shuni tushunamizki, biz to‘g‘ri yo‘ldan ketyapmiz.
ТАЙИНЛОВ

🔘Шокирова Оқила Шокировна Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Бўстонлиқ тумани бўлим бошлиғи лавозимига тайинланди.

📌Оқила Шокирова 1991 йилда Бўстонлиқ туманида туғилган. Шу пайтга қадар Ёшлар ишлари агентлиги Бўстонлиқ туман бўлим бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида фаолият юритган.

Lotin yozuvida o’qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент сектор раҳбарларига маҳаллабай ишлаш бўйича кўрсатмалар берди
#аукцион #деҳқон_хўжалиги #ПҚ_20

⚡️ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ

Эндиликда сизда аукцион орқали Тошкент вилояти худудидаги деҳқон хўжалиги ерларини 10 йил муддатга ижарага олиш имконияти мавжуд.

▪️Бекобод туманида 254 та (кўриш)
▪️Бўстонлиқ туманида 4 та (кўриш)
▪️Зангиота туманида 53 та (кўриш)
▪️Қуйи Чирчиқ туманида 7 та (кўриш)
▪️Оққўрғон туманида 11 та (кўриш)
▪️Оҳангарон туманида 109 та (кўриш)
▪️Паркент туманида 37 та (кўриш)
▪️Пискент туманида 27 та (кўриш)
▪️Тошкент туманида 15 та (кўриш)
▪️Ўрта Чирчиқ туманида 239 та (кўриш)
▪️Чиноз туманида 90 та (кўриш)
▪️Юқори Чирчиқ туманида 120 та (кўриш)
▪️Янгийўл туманида 417 та (кўриш)

Каналга уланиш https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#жараён
#ободлик

⚡️Зойир Мирзаев олис тоғли ҳудудда қишлоқ аҳли учун яратилаётган қулайликлар билан танишди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёш_китобхон

📌Республика "Ёш китобхон" танловининг Тошкент вилояти босқичида 10-14 ёшлилар ўртасида бўлиб ўтган беллашувда туманимиз вакили Шодиёр Эрмакбоев 1-ўринни қўлга киритиб, танловнинг республика босқичига йўлланма олди.

🎥Батафсил "Менинг юртим" телеканали "Ҳудуд" информацион дастурида

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
#Бўстонлиқ_тумани

🔹Шу кунларда тумандаги сектор раҳбарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳудудларда бўлиб, аҳолининг турмуш тарзи, яшаш шароитлари билан танишмоқда.

🔹Туман прокурори, 2-сектор раҳбари У.Саидов, туман Кенгаши депутати Ф.Ахмедов "С.Раҳимов" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси билан биргаликда аҳоли хонадонларида бўлди. Мавжуд муаммолар, уларни ҳал этиш йўллари, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
#Бўстонлиқ_тумани

Илк битирувчилар янги туризм объектида иш бошлайди...

Туристик ҳудуд сифатида эътироф этилган туманимизда сўнгги йилларда соҳа ривожи йўлида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар кўлами кенгайиб бормоқда. Йилнинг тўрт фаслида ҳам меҳмонлар қадами узилмайдиган Бўстонлиқда энг сўнгги замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган туризм объектлари қурилаётганлиги сайёҳлар оқимининг ортишига хизмат қилмоқда.

– Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, шу йилнинг март ойида Хўжакент маҳалласи ҳудудида “Чиноркент” масъулияти чекланган жамият томонидан 5 гектар ер майдонида осма дор йўли қуриш режалаштирилган, – деди туман ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ж.Шукуров. – Бугунги кунда биз объектда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлар билан яқиндан танишиш билан бир қаторда қўшимча келишувларни ҳам амалга оширяпмиз.

Қиймати 83.7 млрд сўмни ташкил этадиган ушбу лойиҳа ишга туширилиши билан масканда 120 нафардан зиёд ёшлар учун иш ўринлари яратилади. Шу билан бир қаторда лойиҳа ташаббускори ҳамда Бўстонлиқ туризм ва сервис коллежи маъмурияти ўртасида 2022 йилги илк битирувчилар комплексда иш бошлашлари тўғрисида келишиб олинди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
#Бўстонлиқ_тумани

🔹Аввал хабар берганимиздек, туманимиздаги Информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган 2-сонли умумтаълим мактабининг моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий этиш ва ривожлантириш вазирлиги томонидан замонавий компьютер техникалари топширилган эди.

🔹Бугун эса ушбу 2-сонли ихтисослаштирилган мактаб ходимлари Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабига тажриба ўрганиш мақсадида ташриф буюришди.

🔹Улар мактаб ўқувчилари томонидан АКТ бўйича қилинган ихтиролар, тайёрланган лойиҳалар, робототехника фани бўйича методик қўлланмалар ҳамда мактаб e-class платформаси билан танишдилар.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram