Bo‘stonliq tumani hokimligi
4.55K subscribers
29.7K photos
3.62K videos
9 files
10.9K links
Bo‘stonliq tumani hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali.

Facebook: facebook.com/bustonliqpress

Instagram: instagram.com/axborot_xizmati

Veb-site: https://bostonliq.uz/

Murojaat uchun: @hokimiyatga_murojatbot
Download Telegram
#Бўстонлиқ_тумани

Ижтимоий ҳимоя кўлами кенгаймоқда

⚡️Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан бугун тумандаги 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор, боқувчисини йўқотганлик нафақасини олувчи, 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи 1337 та оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатила бошланди.

Шуни эслатиб ўтиш керакки, 2021 йил давомида «Темир дафтар» рўйхатида бўлган оилаларга эса эндиги навбатда бир марталик моддий ёрдам тарқатилади.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from UzReport.news
Amirsoyda yangi dor yo‘li va Markaziy Osiyodagi eng baland tog'li restoran majmuasi ochildi

👉 https://uzreport.news/society/toshkent-viloyatida-amirsoy-ekspress-yangi-dor-yo-li-ishga-tushirildi

@uzreport_uz
#Тошкент_вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸Оҳонгарон-Далварзин ирригация тизими бошқармаси:
— Бошқарма бошлиғи ўринбосари.

🔸Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Пискент тумани бўлим бошлиғи ўринбосари.

🔸Тошкент вилояти ҳокимлиги:
— Бўстонлиқ туман ҳокимлиги - Аппарат мудири.

— Бўстонлиқ туман ҳокимлиги -Туризмни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси.

🔸Тошкент вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси:
— Туризм ва спорт инфратузилмасини ривожлантириш бўлими бош мутахассиси.

— Қибрай тумани туризм ва спорт бўлими - спорт бўйича бош мутахассиси.

— Янгийўл тумани туризм ва спорт бўлими - туризм бўйича бош мутахассиси.

🔸Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси:
— Камерал солиқ текширувлари шўъбаси Давлат солиқ инспектори.

— Бўка туман давлат солиқ инспекцияси - Камерал солиқ текширув шўъбаси бошлиғи.

— Бўстонлиқ туман давлат солиқ инспекцияси - солиқ таянч пунктлари фаолиятини ташкиллаштириш бўлими Давлат солиқ катта инспектори.

— Бўстонлиқ туман давлат солиқ инспекцияси - Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими Давлат солиқ катта инспектори (2-секторга масъул) 0, 5 ставка.

— Бўстонлиқ туман давлат солиқ инспекцияси - солиқ таянч пунктлари фаолиятини ташкиллаштириш бўлими Давлат солиқ бош инспектори.

— Ўрта Чирчиқ туман давлат солиқ инспекцияси - Сайёр солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи.

— Ўрта Чирчиқ туман давлат солиқ инспекцияси - Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи ўринбосари.

— Оҳангарон шаҳар давлат солиқ инспекцияси - Камерал солиқ текширувлари шўъбаси Давлат солиқ бош инспектори.

— Оҳангарон туман давлат солиқ инспекцияси - Камерал солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи.

— Оҳангарон туман давлат солиқ инспекцияси - Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси Давлат солиқ бош инспектори.

— Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси - Худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими Давлат солиқ катта инспектори.

— Юқори Чирчиқ туман давлат солиқ инспекцияси - Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими Давлат солиқ бош инспектори.

— Янгийўл шаҳар давлат солиқ инспекцияси - Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими Давлат бош солиқ инспектори.

— Янгийўл туман давлат солиқ инспекцияси - Худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими Давлат катта солиқ инспектори.

— Нурафшон шаҳар давлат солиқ инспекцияси - Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими Давлат солиқ катта инспектори (2-секторга масъул) 0,5 ставка.

— Қуйи Чирчиқ туман давлат солиқ инспекцияси - Ҳисобни юритиш ва бюджет даромадларини прогнозлаштириш бўлими Давлат солиқ бош инспектори.

— Чирчиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси - Солиқ назорат бўлими Сайёр солиқ текширувлари шўъбаси Давлат солиқ катта инспектори.

— Зангиота туман давлат солиқ инспекцияси - Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш Давлат солиқ бош инспектори.

— Зангиота туман давлат солиқ инспекцияси - Сайёр солиқ текширувлари Давлат бош солиқ инспектори.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 23 декабрдан 2022 йил 1 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани
#Диққат

⚡️Шу кунларда ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида аҳолининг иситиш тизимига бўлган талаби кескин ортиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида ёнғин хавфсизлиги соҳаси ходимларининг масъулиятини янада оширади. Аммо ўзини ёнғин хавфсизлиги ходими сифатида таништириб, махсус форма кийган ҳолда аҳолидан пул йиғиб юрган фирибгарларнинг пайдо бўлгани ачинарли ҳол.

❗️Шу сабаб яна бир бора аҳолини огоҳликка чорлаган ҳолда, улардан эҳтиёт бўлинг, фирибгарларга алданиб қолманг!

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
#ижтимоий_эълон

⚡️Тошкент вилояти аҳолиси диққатига!

📌Тошкент вилояти Мактабгача таълим бошқармаси ташаббуси билан жорий йилнинг 28 декабр куни вилоятнинг барча мактабгача таълим ташкилотларида соат 8:00 дан бошлаб “Мен ва менинг оилам” тадбири ўтказилади.

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Uzbekistan GTL заводи ва Шўртан газ-кимё мажмуасини кенгайтириш бўйича лойиҳалар Янги Ўзбекистонда янги саноат даврини яратиш йўлидаги илк йирик қадамларимиздан биридир

Шавкат Мирзиёев: Проекты строительства завода Uzbekistan GTL и расширения Шуртанского газохимического комплекса – это важный этап формирования новой промышленной эпохи Нового Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани

Янги йил шукуҳи

Шу кунларда туманимизда Янги йил шукуҳи кезиб юрибди. Айниқса, байрамни ҳаммадан ҳам кўпроқ болажонлар интиқиб кутадилар.

🎁Туманимизнинг марказий деҳқон бозори ҳудудида ташкил этилган арзонлаштирилган байрам ярмаркалари ота-оналарни хурсанд қилса, қорбобо ва қорқиз иштирокидаги тадбирлар эса болажонларга илиқ кайфият бахш этмоқда.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
#Бўстонлиқ_тумани

⚡️Диққат

⛔️Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги биноси олдида Янги йил байрами тадбирлари ўтказилиши муносабати билан жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 28 декабрь кунидан 2022 йилнинг 5 январь кунига қадар қуйидаги кўчаларда ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ҲАРАКАТИ ВАҚТИНЧА ЧEКЛАНАДИ:

🔹Туман ҳокимлиги биноси олдидан Туркистон кўчасининг Гулзор кўчасига бурилиш жойигача;

🔹Ғазалкент шаҳри Мустақиллик кўчаси “Шох стом” клиникаси олдидан ҳокимият биноси охиригача;

🔹Ғазалкент шаҳри Бўстонлиқ кўчасининг Э.Асанов кўчаси билан туташган жойидан Бўстонлиқ кўчасидаги Ғазалкент почтаси биносига қадар.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани

Шодиёна этади давом...

Мана, ҳадемай Янги йил эшик қоқиб келади. Ўтаётган йилимизнинг қанчалар унутилмас лаҳзаларга бой бўлганлигини ҳис этсак, янги йил бундан-да ёрқин хотиралар билан умр дафтарига битилишини англаймиз. Қишнинг аёзли кунларида кўнгилга илиқлик бахш этувчи бу байрамни ҳар биримиз ўз оила аъзоларимиз даврасида нишонлашга одатланганмиз. Бироқ шодиёна арафасида барча ташкилот ва муассасаларда ҳам айёмга бағишланган тадбирлар бўлиб ўтади.

🌲Ҳар йилги анъанага кўра 28 декабрь кунидан 2022 йилнинг 5 январига қадар соат 11-00 дан 14-00 гача, 18-00 дан 22-30 гача туман ҳокимлиги биноси қаршисида Янги йилга бағишланган театрлаштирилган бадиий чиқишлар намойиш этилади.

Шу муносабат билан туманимиз аҳолиси карантин қоидаларига амал қилган ҳолда тадбирларда маданий ҳордиқ чиқаришлари мумкинлигини маълум қиламиз.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
#Бўстонлиқ_тумани

Мактаб ўқитувчиси олтин медаль соҳиби бўлди

⚡️Бўстонлиқ туманидаги 2-сонли ихтисослашган давлат умумтаълим мактабининг мусиқа маданияти фани ўқитувчиси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси, Республика Ёш олимлар Кенгаши аъзоси, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети магистранти Улуғбек Мирзаҳмедов Қозоғистон Республикасининг Нур-Султан шаҳрида МДҲ давлатлари ёш педагоглари ўртасида бўлиб ўтган «2021 йилнинг энг яхши педагоги» кўрик-танловида иштирок этиб, 1-ўринни қўлга киритди ва олтин медаль соҳиби бўлди.

➡️Батафсил

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
#Бўстонлиқ_тумани

Нархлар асоссиз равишда ошмайди

🔹Бўстонлиқ туман марказий деҳқон бозорида Янги йил байрами арафасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг сунъий ошиб кетиши олдини олиш мақсадида туман ҳокими, сектор раҳбари ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг туман бўлими бошлиғи У.Болтаевлар бошчилигида назорат тадбирлари ташкил этилмоқда.

🔹Мазкур назорат тадбирларида қишлоқ хўжалик ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари захираси ҳам кўздан кечирилди.

🔹Маълумот ўрнида туман аҳолисига қулайликлар яратиш, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида Ғазалкент шаҳридаги марказий деҳқон бозорида ярмарка ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram