Bo‘stonliq tumani hokimligi
4.63K subscribers
28.9K photos
3.53K videos
9 files
10.6K links
Bo‘stonliq tumani hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali.

Facebook: facebook.com/bustonliqpress

Instagram: instagram.com/axborot_xizmati

Veb-site: https://bostonliq.uz/

Murojaat uchun: @hokimiyatga_murojatbot
Download Telegram
#Бўстонлиқ_тумани

Хизмат кўрсатиш объектлари сони ортмоқда

🔹Туманда аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш, уларга ижтимоий соҳа объектлари кесимида қулайликлар яратиш мақсадида бир қанча амалий ишлар қилинмоқда. Ана шундай хайрли тадбирларнинг навбатдагиси туманнинг «Хўжаобод» ҳамда «Қоронқул» маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида бўй кўрсатмоқда.

🔹Бугун туман ҳокими Ж.Ахмедов ҳамда туман прокурори У.Саидов «Хўжаобод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қад ростлаётган автомобилларга газ қуйиш шохобчасидаги қурилиш ишлари билан яқиндан танишди. Келгусида узлуксиз равишда автомобилларга хизмат кўрсатиши режалаштирилаётган ушбу хизмат кўрсатиш шохобчасида ҳайдовчи ва йўловчилар учун ҳам алоҳида шароитлар яратилиши кўзда тутилган. Шунингдек, «Қоронқул» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Хўжахонтўра» жоме масжидида амалга оширилаётган қайта реконструкция жараёнлари ҳам кўздан кечирилди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi
#Бўстонлиқ_тумани
#Яшил_макон
#Долзарб_40_кунлик

🌳Бўстонлиқ туманидаги 17-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоаси ҳам ўз ҳудудларига турли мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш орқали "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этмоқдалар.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi
#Яшил_макон

Эзгу ташаббус доирасида

🌳Бўстонлиқ – табиатининг мўтадиллиги, ҳавосининг софлиги даражаси билан бошқа ҳудудлардан алоҳида ажралиб туради. Айниқса, бугунги кунда бутун оламда глобал иқлим ўзгаришлари рўй бераётган бир даврда атроф-муҳит ва экологияни софлигича асраш долзарб масалалардан бирига айлангани сир эмас. Шу ва шу каби масалалар ечимини ўзида мужассамлаштирган, экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида ташкил этилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ҳам ўз атрофида табиатга дахлдор бўлган кўплаб фидойиларни бирлаштирмоқда.

🔹Давлат раҳбарининг ташаббуси билан бошланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида туман сектор раҳбарлари бошчилигида тумандаги барча корхона ва ташкилот ходимлари, аҳоли ва МФЙ раислари билан биргаликда туманимизнинг барча ҳудудларида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.

🔹Бугунги кунга қадар ушбу хайрли лойиҳа доирасида туманда 115452 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
#Бўстонлиқ_тумани

Аҳоли мурожаатлари ўз ечимини топмоқда

🔹Бугунги кунда тумани ҳокимлигида ташкил этилган штаб томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилиб келинмоқда.

🔹Штаб аъзолари томонидан ҳар куни фуқароларнинг қабули ўтказилмоқда. Қабул давомида фуқаро Муккарам Нурова ёлғиз она оилавий шароити оғирлиги, ишсизлиги, бир нафар вояга етмаган фарзанди борлиги ҳақида мурожаат қилиб, амалий ёрдам сўраган.

🔹Туман ҳокими Ж. Ахмедов томонидан ушбу фуқарога "Маҳалла" хайрия жамоат фонд қошида ташкил этилган "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан 1 млн сўм пул маблағи ҳамда совға тариқасида газ плитаси ва иситиш анжоми берилди. Шунингдек, ишсиз фуқаронинг бандлиги ҳам таъминланди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi