Bo‘stonliq tumani hokimligi
4.55K subscribers
29.2K photos
3.57K videos
9 files
10.7K links
Bo‘stonliq tumani hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali.

Facebook: facebook.com/bustonliqpress

Instagram: instagram.com/axborot_xizmati

Veb-site: https://bostonliq.uz/

Murojaat uchun: @hokimiyatga_murojatbot
Download Telegram
#Бўстонлиқ_тумани
#қабул

⚡️Бугун туман ҳокими Ж.Ахмедов жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари томонидан турли мазмундаги мурожаатлар асосида навбатдаги қабули бўлиб ўтди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi
#тезкорлик_давр_талаби

📣📣📣Диққат! Эълон!

✍️Тошкент вилоятида аҳолидан банк-молия, халқ таълими, тиббиёт ҳамда коммунал соҳага оид йўналишларни ўз ичига қамраб олган мурожаатларни қабул қилувчи «Вилоят штаби» фаолият юритмоқда.

🔎Мазкур штаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17-сентябрдаги 576-сон қарорига асосан, вилоятдаги иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

📊Унда Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Б. Мелиев вилоят комиссияси раиси , вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Ш. Маннопов комиссия раисининг ўринбосари этиб тайинланган.
⚡️Агарда сизда коммунал масалалар бўйича муаммолар юзага келса,
☎️ 95 145 20 56
📞 95 514 20 56
тел рақамларига сим қоқиб, бемалол мурожаат йўллашингиз мумкин.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
⚡️Тошкент вилоятидаги гигант корхоналарнинг давлат улуши ва бошқарув кенгаши аъзолари очиқланди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 08.10.2021 йил кунидаги 4/5/33-1324-сонли кўрсатмаси ва Гидрометеорология хизмати марказининг 2021 йил 8 октябрь куни тақдим этган 380-01/3 81-сон ахборот хабарномасига асосан, жорий йилнинг 9-11 октябрь кунлари Каспий денгиз орқали (Москва области) устида ҳосил бўлган совуқ ва нам ҳаво оқими республика ҳудудига кириб келиши кўрсатиб ўтилган.

9-10 октябрь кунлари ҳаво ҳарорати пасайиб, кундузи 10-13°Сгача, 10-11 октябрда кечаси 2-5°Сгача илиқ бўлади.

Шимолда 9-10 октябрь кунлари кечаси баъзи жойларда 0-5 С гача совуқ бўлади. 9-10 октябрь кунлари республиканинг айрим жойларида, ёмғир ёғиб, тоғ ва тоғолди ҳудудларнинг айрим жойларида кучли ёмғир ёғиши, қорга айланиши ва кўринишнинг ёмонлашиши мумкин.

9 октябрь куни ва 10-11 октябрь кунлари республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 17-22 м/с (61-79 км/соат)гача кучайиши мумкин.

Кутилаётган кучли шамол, совуқ ва нам ҳаво ҳарорати чорва молларини яйловларда парвариш қилиш ва сақлашда, автотранспорт воситаларининг ҳаракати, алоқа ташкилотлари, коммунал ва энергетика хизматлари фаолиятини
мураккаблаштириши мумкин.

Юқоридагиларни инобатга олган холда, аҳоли томонидан иситиш мосламаларидан тўғри фойдаланишни, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва юзага келганда уларнинг оқибатларини тезкорлик билан бартараф этишни, хавфсизлигини таъминлашда фуқароларни фаолликка чақирамиз.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi
Тошкент вилоятидаги маҳаллалар сони ўзгарди!

Вилоятдаги 1050 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан 41 та МФЙнинг Олий мажлис Сенатининг тегишли қарори асосида Тошкент шаҳрига ўтказилиши натижасида 05.10 ҳолатига кўра маҳалла фуқаролар йиғинлари сони 1009 тани ташкил қилади.
Шундан:
📎1007 нафари маҳалла фуқаролар йиғинлари
📎2 нафари жамоатчилик асосидаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳисобланади.

Туман ва шаҳарлар кесимида:

Ангрен ш - 47
Бекобод ш - 35
Олмалиқ ш - 51
Чирчиқ ш - 44
Оҳангарон ш - 21
Янгийўл ш - 18
Нурафшон ш - 22
Бекобод т - 51
Бўка т - 42
Бўстонлиқ т - 59
Зангиота т - 72
Оққўрғон т - 29
Оҳангарон т - 29
Паркент т - 62
Пискент т - 29
Тошкент т - 68
Қибрай т - 67
Қуйи Чирчиқ т - 37
Ўрта Чирчиқ т - 57
Чиноз т - 55
Юқори Чирчиқ т - 45
Янгийўл т - 69

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Тошкент_вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси:
—Бўка туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиқ ўринбосари.

—Бўка туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ободонлаштириш томорқа ва тадбиркорлик масалалари гуруҳи бош мутахассиси.

—Бўстонлиқ туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими етакчи мутахассиси.

—Олмалиқ шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари.

—Олмалиқ шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари.

🔸Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси:
—Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қибрай тумани бўлими - "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини кўрсатиш шўъбаси бош мутахассиси.

—Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Бекобод шаҳар бўлими - Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўъбаси катта инспектори.

—Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Паркент тумани бўлими - Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўьбаси катта инспектори.

—Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Чирчиқ шаҳар бўлими - Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўъбаси катта инспектори.

🔸Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси:
—Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар 62 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

🔸Тошкент вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси:
—Кадрлар касбий тайёргарлиги мониторинги бўлими етакчи мутахассиси.

🔸Тошкент вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
—Бекобод туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиқ ўринбосари.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 21 октябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
Сўнгги пайтларда сув таъминоти соҳасида айрим фирибгарлик ҳолатлари кузатилмоқда

Гап шундаки, баъзи кимсалар истеъмолчиларга қўнғироқ қилиб ёки хонадонларига бориб, ўзини сув таъминоти ходими дея танишитираётгани ва уларга маълум миқдордаги пул эвазига сув ҳисоблагични қиёслашдан ўтказишни таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар келиб тушмоқда.

❗️“Ўзсувтаъминот” АЖ шуни маълум қиладики, ушбу шахсларнинг акциядорлик жамияти тизимига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Ҳурматли юртдошлар!
Огоҳ бўлинг! Фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг. Сув таъминоти тизими ходими уйингизга келса, иш жойини тасдиқловчи гувоҳонама тақдим этишини талаб қилинг.
Бундай фирибгарлик ҳолатлари бўйича бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиб хабар беришингизни сўраймиз:

📞12-55 - “Ўзсувтаъминот”АЖ ягона cалл марказининг қисқа рақами.

📞+998951705316 - Комплаенс-назорати бўлимининг телефон рақами.

❗️Хабарни яқинларингизга улашинг!

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани

⚡️Ижтимоий тармоқлар орқали “Қўшқўрғон”, “Айдарали” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли томонидан йўлланган видеомурожаатлар кескин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ушбу масала юзасидан туман ҳокимлиги ва мутасадди раҳбарлар томонидан ўз жойида ўрганиш ишлари олиб борилди.

🎥Батафсил "UzReport TV" лавҳасида👆

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани

⚡️Бўстонлиқ туманида “Фазогир” ҳамда “Хўжакент” маҳалла фуқаролар йиғинларининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi
#Saylov_2021
#Bugundan

Mуддатидан олдин овоз бериш бошланди!

2021 йил 14-20 октябрь кунлари соат 9:00 дан 19:00 га қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш ўтказилади.

Тошкент вилояти бўйича 963 та сайлов участкалари ташкил этилган бўлиб, аҳоли учун қулай ҳудудларда бўлишига алоҳида эътибор қаратилди. Бунинг учун сўнгги беш йил ичида жойларда янги қурилган бино ва иншоотлар танланди.

Жойларда жисмоний ҳаракати чекланган сайловчилар имкониятини эътиборга олган ҳолда, биноларга нишаб йўлаклари (пандус) барпо этилди.

Эслатиб ўтамиз, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.


👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани

“Ёшлар дафтари”-имкониятлар дафтари

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани
#5_ташаббус_амалда

🔹 Мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби Бўстонлиқ туманида ҳам "Беш ташаббус амалда" шиори остида маънавий-маърифий ва спорт тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири туман ҳокими ташаббуси билан 26-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилди.

🔹Тадбирда ёшлар қўл меҳнати билан яратилган ижодий ишлари ва тикувчилик, сартарошлик, ҳунармандчилик йўналишларидаги ўз иқтидорларини намойиш қилишди. Компьютер саводхонлиги, рассомлик, рақс ва спортнинг турли йўналишлари бўйича беллашдилар.

🔹Бундан ташқари, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

🔹Шунингдек, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида тадбир иштирокчиларига китобнинг ўқувчилар учун келажакдаги муҳим ўрни хусусида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi
#аукцион #ер_участкалари

⚡️ТАДБИРКОРЛИК УЧУН ҚУЛАЙ ЖОЙ ИЗЛАЯПСИЗМИ?

Тошкент вилоятида савдога қўйилган ер участкаларидан бирини сотиб олинг ва ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйинг!

▫️Ангрен шаҳрида 4 та (кўриш)
▫️Бекобод туманида 33 та (кўриш)
▫️Бекобод шаҳрида 3 та (кўриш)
▫️Бўка туманида 35 та (кўриш)
▫️Бўстонлиқ туманида 7 та (кўриш)
▫️Зангиота туманида 53 та (кўриш)
▫️Қибрай туманида 2 та (кўриш)
▫️Қуйичирчиқ туманида 37 та (кўриш)
▫️Нурафшон шаҳрида 16 та (кўриш)
▫️Оққўрғон туманида 30 та (кўриш)
▫️Олмалиқ шаҳрида 8 та (кўриш)
▫️Оҳангарон шаҳрида 5 та (кўриш)
▫️Оҳангарон туманида 39 та (кўриш)
▫️Паркент туманида 24 та (кўриш)
▫️Пискент туманида 69 та (кўриш)
▫️Тошкент туманида 2 та (кўриш)
▫️Ўртачирчиқ туманида 18 та (кўриш)
▫️Чиноз туманида 29 та (кўриш)
▫️Чирчиқ шаҳрида 7 та (кўриш)
▫️Юқорчирчиқ тумани 5 та (кўриш)
▫️Янгийўл туманида 77 та (кўриш)
▫️Янгийўл шаҳрида 3 та (кўриш)

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Бўстонлиқ_тумани

🔹Бугун 1-сектор штабида Тошкент вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Назаров томонидан туманда фуқаролар ўртасида сайёр қабул ўтказилди.

🔹Сайёр қабулда туман ҳокими Жўрабек Аҳмедов, туман адлия бўлими бошлиғи Хусан Сайпиевлар ҳам иштирок этдилар.

🔹Жараёнда 42 нафар фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари мазмунан кўриб чиқиш учун қабул қилинди.

🔹Эҳтиёжманд ва кам таъминланган фуқароларга жами 10 дона тикув машинаси, ногиронлик аравачаси, эшитиш мосламалари тарқатилди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi