Bo‘stonliq tumani hokimligi
4.57K subscribers
29.6K photos
3.61K videos
9 files
10.9K links
Bo‘stonliq tumani hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali.

Facebook: facebook.com/bustonliqpress

Instagram: instagram.com/axborot_xizmati

Veb-site: https://bostonliq.uz/

Murojaat uchun: @hokimiyatga_murojatbot
Download Telegram
#Бўстонлиқ_тумани

🔹Бўстонлиқ тумани “Қизил сув” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “ROYAL GARDENS FAMILY RESORT” соғломлаштириш мажмуасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

🔹Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Ж.Бобожонов ва туман ҳокими Ж.Ахмедовлар иштирок этиб, ушбу соғломлаштириш мажмуасини очиб беришди.

🔹Мазкур мажмуанинг умумий қиймати 24 млрд.сўм бўлиб, 40 та янги иш ўринлари яратилди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi
Бўстонлиқ туманидаги “Heaven’s Garden Uzbekistan” меҳмонхонаси ҳовлисида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида оммавий тадбир ўтказилди.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9848

#uzlidep #saylov2021 #bustonliq

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

⚡️Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда "Тошкент" телерадиоканали ҳамкорликда “Маҳаллабай” тизими бўйича олиб борилаётган ишлар натижаларини кенг оммага намойиш этишга қаратилган “Жонли мулоқот” кўрсатувларини давом эттирмоқда.

📌Унда ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар тўртта сектор раҳбари иштирокида таҳлил қилинмоқда.

🎞Кўрсатувнинг навбатдаги сони бугун соат 21:00 да Бўстонлиқ тумани сектор раҳбарлари иштирокида ташкил этилади.

☎️Мавзу юзасидан саволларингизни (71) 214-16-98, 214-16-97 рақамига ҳамда (99) 798-14-02 телеграмм манзилига юборишингиз мумкин.

🎥Демак, 19 август, соат 21.00 да “Жонли мулоқот” кўрсатувини ўтказиб юборманг!

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланди. Айни пайтда давлатимиз раҳбари нутқ сўзламоқда.

– Кейинги йилларда сизлар иқтисодиётимиз ва ислоҳотларимиз таянчига ҳамда локомотивига айландингиз, деб айтишга барча асосларимиз бор. Сиз каби ишнинг кўзини биладиган, ишбилармон юртдошларимиз тимсолида биз чин маънодаги Янги Ўзбекистон бунёдкорларини кўрамиз.

Мамлакатимизда ҳар йили яратилаётган иш ўринларининг 90 фоизи хусусий сектор ҳиссасига тўғри келмоқда. Уларда ҳозирги кунда 5 миллиондан зиёд аҳоли, айниқса, ёшларимиз меҳнат қилмоқдалар. Агар биз иқтисодиётимизни янада юксалтирамиз десак, тадбиркорликни ривожлантириш учун барча имконият ва шароитларни яратиб беришимиз зарур.

Facebook|Instagram|Twitter
#онлайн

Кейинги 3-4 йилда тадбиркор учун кредит ва субсидия олиш, лицензия, кўчмас мулк ва ресурсларга эга бўлиш, экспорт каби масалаларда кўплаб янги-янги имконият ва шароитларни яратдик. Ортиқча текширишлар, нақд пул, валюта ва хомашё бўйича мавжуд чекловлар, тўсиқ ва ғовларнинг кўпига барҳам берилди.

Энг асосийси, эл орасида ва давлат идораларида тадбиркорларга нисбатан муносабат ўзгарди, жамиятда уларнинг обрў ва мавқеи кун сайин тобора ортиб бормоқда. Натижада ички ва ташқи бозорда ўз мустаҳкам ўрнига, нуфузи ва брендига эга бўлган, ҳақиқий тадбиркорларимиз синфи шакллана бошлади, – деди Шавкат Мирзиёев.

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#онлайн

Давлатимиз раҳбари тадбиркор ёшлар ва аёллар сафи кенгайиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

– Мен бугун ушбу залда ва жойлардаги студияларда қатнашаётган юзлаб тадбиркор ёшлар ва опа-сингилларимизни кўриб турганимдан бениҳоят хурсандман.

Биз кейинги 2 йилнинг ўзида, фақатгина хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга 500 миллион доллар маблағ йўналтирдик. Уларни ўз бизнесини бошлаши, жумладан касб ва тадбиркорликни пухта ўрганиши учун барча шарт-шароитлар яратилди.

Сўнгги 5 йилда ёш тадбиркорлар 5 баробар кўпайиб, уларнинг сони 500 мингдан ошди.

Тадбиркор аёллар ва ёшлар сафини янада кенгайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бундан кейин ҳам иқтисодий сиёсатимизнинг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади, – деди Президент.

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#онлайн

Давлатимиз раҳбари шижоатли ва фидойи тадбиркорларнинг айримларини тилга олиб, халқимизга мададкор бўлаётгани учун уларга миннатдорчилик билдирди.

- Биз доимо изланиб, янгиликка интилиб яшайдиган тадбиркор-ларимизни, ўз ишига фидойи ва жонкуяр, ватанпарвар инсонлар деб биламиз ва уларни қадрлаймиз.

Айниқса, мураккаб пандемия давридаги синов ва қийинчиликлар пайтида ҳам, халқимизга мададкор бўлиб, ўз бизнесини нафақат сақлаб қолган, балки янги иш ўринларини яратиб, муҳтожларга кўмак бераётган ҳамда ишлаб чиқариш ва экспортни оширган тадбиркор дўстларимга бугун чин қалбимдан раҳматлар айтаман.

Ана шундай фаол ва фидойи тадбиркорларнинг 100 нафарига чуқур миннатдорчилик рамзи сифатида, биринчи маротаба Ўзбекистон Республикаси Президентининг миннатдорчилик хатини имзоладим.

Фурсатдан фойдаланиб, ана шундай эътирофга сазовор бўлган фидойи, ватанпарвар, саховатпеша ва ғайратли тадбиркор ва ишбилармонларга, такроран чуқур ташаккур билдираман ва чизларнинг сафингиз, бутун мамлакатимиз бўйлаб, кун сайин ошиб боришига астойдил ишонаман, - деди Президент.

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#эътироф

Юксак эътибор ва эътироф ифодаси


⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев 19 август куни «Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркорларнинг бир гуруҳига миннатдорчилик билдириш тўғрисида» фармойиш қабул қилди.

🤝Шундан келиб чиқиб, Президентнинг миннатдорчилик мактублари ҳудудлардаги фаол тадбиркорларга топширилди.

📌Тошкент вилояти бўйича уларнинг рўйхати қуйидагича:

🔹Муратов Саидбек Адилбекович - Тошкент вилоятидаги “Quality device” МЧЖ раҳбари

🔸Назирбеков Рустамбек Равшанбекович - Тошкент вилоятидаги “Navruz international corp” МЧЖ раҳбари

🔹Нурходжаев Алишер Рахматуллаевич - Тошкент вилоятидаги “Argayl” МЧЖ раҳбари

🔸Сабирджанов Одилжон Садижанович - Тошкент вилоятидаги “Master global plyus” МЧЖ раҳбари

🔹Халмурзаев Анвар Нишанович - Тошкент вилоятидаги “Legumes” МЧЖ раҳбари

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#онлайн

⚡️Президент
тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича муҳим йўналишларни айтди

👉Батафсил

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok