Bo‘stonliq tumani hokimligi
4.61K subscribers
29.1K photos
3.55K videos
9 files
10.7K links
Bo‘stonliq tumani hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali.

Facebook: facebook.com/bustonliqpress

Instagram: instagram.com/axborot_xizmati

Veb-site: https://bostonliq.uz/

Murojaat uchun: @hokimiyatga_murojatbot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бўстонлиқ туманида фаолият юритаётган “Bo'stonliq kartoshkachilik markazi” МЧЖ 2019 йил хосили учун асосий майдонда 1018 гектар ва такрорий майдонга 303 гектар майдонга Супер Элита навлари экилган. Жами режалаштирилган хосил 26420 тн бўлиб кутилаётган хосил 30025 тн ташкил этади. Бугунги кунда 22396 тн Супер Элита навли картошка уруғи ковлаб олинди. Картошкани ковлаш ишларида жами 6 дона Арион-630, 4 дона Беларус МТЗ-82 русумли Қишлоқ хўжалиги техникалари ва 6-тўрдаги 10 дона агрегатлар қатнашди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@Bustonliq_tuman_hokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, 5 млн 575 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, 8 млн 920 минг сўм миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Маст ҳолдаги шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, 5 млн 575 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар ИИББ патруль-пост хизмати бригадаси маъмурий биноси фойдаланишга топширилди.
Президент Шавкат Мирзиёев мева-сабзавотчилик тармоғини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди. Маҳсулот етиштириш ва сотишда кооперация тизимини кенг жорий қилиш, янги боғ ва токзорлар ташкил этиш орқали қайта ишлаш ва экспортни ошириш чора-тадбирлари белгиланди.
2020 йилда 77 минг гектар майдонга озиқ-овқат экинлари, 200 минг гектарда тўқсонбости усулида сабзавотлар экиш бўйича топшириқлар берилди.
www.president.uz/uz/2992
--
Президент Шавкат Мирзиёев провел видеоселекторное совещание по вопросам дальнейшего развития плодоовощной отрасли. Определены меры по широкому внедрению кооперации в заготовке и реализации продукции, увеличению объемов переработки и экспорта путем закладки новых садов и виноградников.
Поручено разместить продовольственные культуры на 77 тысячах гектарах, овощные культуры методом "девяносто дней" на 200 тысячах гектарах площадей в 2020 году.
www.president.uz/ru/2992
#муносабат

4 ноябрдан 5 ноябрга ўтар кечаси ижтимоий тармоқларда пойтахтимиздаги “Абу-Сахий” бозори атрофида уйсиз қолган кекса ёшдаги онахон кўчада ётиб кун кечираётгани ҳақида видеохабар тарқалди.

Мен Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати раҳбари сифатида дарҳол Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси котибият мудири Малика Расуловадан мазкур видеохабардаги воқеанинг ҳақиқатга нечоғли мос эканлигини ўрганишини илтимос қилдим.

Бугуннинг ўзидаёқ Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси тақдири ғоят чигал бу онахон ҳақида аниқланган барча маълумотни қўмита Матбуот хизматига тақдим этди.

Маълум бўлишича, ўзини аввалига Фарғона вилоятидан, исми-шарифини Шамсиева Клара Тажибаевна деб таништирган, Фарғонада қариндошлари, каттагина участкаси бор эканлигини айтган бу аёл аслида Тошкент вилоятининг Паркент туманилик Тожибоева Махмуда Тошканбоевна экан.

Ўрганишлар шуни кўрсатдики, Тожибоева Махмуда Тошканбоевна 2019 йил 8 август куни ҳам Чилонзор тумани маъмурий судининг қарорига биноан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Реабилитация марказига жойлаштирилган, бу муддат тугагач эса, яна бозорларда тиламчилик қилиб, тунлари шу ерларда ётиб юрган экан...

М.Тожибоева дарҳол Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Республика маркази қошидаги Тошкент шаҳар реабилитация қилиш ва мослаштириш марказига жойлаштирилди. Бу ерда аёл чўмилтирилиб, унга янги кийим-бош берилди, овқатлантирилди, психолог ва тиббиёт ходимлари унинг саломатлиги борасида иш олиб боришди.

Бир неча соат давом этган қидирув ишларидан сўнг аёлнинг яқинлари топилиб, уларга М.Тожибоеванинг турган жойи ҳақида маълум қилинди. Кечки соат 20 лар атрофида анчадан буён бозорларда ётиб юрган бу аёл қариндош-уруғлари бағрида Паркент туманига кузатиб қўйилди.

Куюнчак юртдошларимиз туфайли яна бир инсоннинг ҳаёти яхшилик томонга ўзгарди, десак, асло муболаға қилмаймиз. Шундай экан, ён-атрофимизда юз бераётган воқеалар ҳамда инсонлар тақдирига асло бефарқ ва лоқайд бўлмайлик.


https://youtu.be/4TV4N7dJNDg

https://t.iss.one/uzxqqmatbuotkotibi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
Журналист ўзи тайёрлаётган ва тарқатаётган хабарлар ҳамда материалларнинг ҳаққоний бўлиши учун жавобгардир.

Журналист оммавий ахборот воситаларида ҳақиқатга мос келмайдиган материалларни тарқатганлик учун қуйидаги ҳолларда жавобгар бўлмайди:

👉 агар бу маълумотлар расмий хабарлардан, қонун ҳужжатларидан ёки расмий статистика ҳисоботлари маълумотларидан ёхуд ахборот агентликлари ёки давлат органларининг матбуот хизматлари орқали, шунингдек уларнинг расмий веб-сайтларидан олинган бўлса;

👉 агар бу маълумотлар олдиндан ёзиб олинмасдан эфирга бериладиган муаллифлик чиқишларида мавжуд бўлса ёки чиқишларнинг сўзма-сўз такрорланиши (стенография, аудио-, видеоёзуви) бўлса.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Янги Ўзбекистон-янги сайловлар!"
Тошкент вилоятида сайловга тайёргарлик ишлари муҳити
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Muhtaram Prezidentimiz tomonidan ilgari surilgan 5 ta muhum tashabbus ijrosini ta'minlash maqsadida Yoshlar ittifoqi Bo'stonliq tuman Kengashi tomonidan "Kamalak yulduzlari" Respublika bolalar ijodiyoti festivalining tuman saralash bosqichi o'tkazildi. Tanlovda 500 ga yaqin yoshlar o'z iste'dodlarini namoyish qildilar, 18 nafar yoshlar g'olib deb topilib viloyat bosqichiga yo'llanmani qo'lga kiritdilar.

Bo'stonliq tumani hokimligi axborot xizmati

@Bustonliq_tuman_hokimligi
Bo'stonliq tumani hokimligi axborot xizmati

@Bustonliq_tuman_hokimligi
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Бугун "Камалак" Республика сардорлар форуми бўлиб ўтди. Унда миллионлаб ўқувчилар орасидан саралаб олинган, тенгдошларига ўрнак ва етакчи бўлишдек масъулиятли вазифага лойиқ топилган болалар иштирок этди.
Ушбу тадбирда сўзга чиқиб, сардорларни ташаббускор, фидойи, ижодкор бўлишга, қийинчиликлардан қўрқмасдан фақат олға ҳаракат қилишга чақирдим.
Омад ёр бўлсин укажонлар ва сингилжонлар, сизларга муваффақият тилайман!
____

Сегодня состоялся Республиканский форум лидеров "Камалак". Они были отобраны из числа миллионов мальчиков и девочек со всей страны, чтобы взять на себя очень ответственную миссию - быть для сверстников примером во всем и вести их за собой.
Выступив на этом мероприятии, я призвала их быть инициативными, самоотверженными и креативными, не бояться трудностей и всегда идти вперед.
Удачи вам, ребята, и успехов!

www.facebook.com/saida.mirziyoyeva/posts/471470263575319

#Ozbekiston #Vatan #yoshlar #qizlar #bolalar #kelajak #5tatashabbus #SMirziyoyeva
Forwarded from Toshkent viloyati Moliya bosh boshqarmasi | Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
@allamjonov_ki
Интернетда янги "челленж" бошланибди, мен ҳам унда иштирок этишга қарор қилдим.

Яъни, мен 1 йил давомида жамоамиз билан амалга оширган ишларимиз ҳақида атиги 2 дақиқа ичида гапириб беришга ҳаракат қиламан.


#БирЙил2дақиқада
#ҲисоботЧеллендж
Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 391–сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 30 августдаги 155-сонли буйруғи хамда Ўзбекистон Республикасининг “Илк қадам “ давлат ўқув дастури ижросини таъминлаш, мактабгача таълим ташкилотларида юритилаётган иш хужжатларини тартибга солиш, ходимларнинг таълим–тарбия жараёнидаги масъулиятини ошириш хамда Тошкент вилояти Мактабгача таълим бошкармасининг 2019 йил 25 сентябрдаги 74-сонли бўйруғи ижросини таъминлаш максадида давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг иш ҳужжатлари рўйхати, давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимларнинг иш хужжатлари юритилиши бўйича семинар Бўстонлиқ туман МТБ методисти У.Мирзахмедов томонидан ўтказилди.

Bo'stonliq tumani hokimligi axborot xizmati

@Bustonliq_tuman_hokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев МДҲ хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг Тошкентдаги йиғилишида иштирок этадиган делегациялар бошлиқларини қабул қилди.
Махсус хизматлар ўртасидаги яқин ҳамкорликни давом эттириш, шу жумладан тезкор ахборот алмашиш ҳамда терроризм, экстремизм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўйича қўшма тадбирлар ўтказиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.
www.president.uz/uz/2993
--
Президент Шавкат Мирзиёев принял глав делегаций – участников ташкентского заседания Совета руководителей органов безопасности и специальных служб СНГ.
Особое внимание уделено необходимости продолжения тесного взаимодействия между спецслужбами, в том числе оперативного обмена информацией и проведения совместных мероприятий по борьбе с терроризмом, экстремизмом, наркотрафиком и организованной преступностью.
www.president.uz/ru/2993
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Она-Ватанни севадиган, ўз халқига чексиз муҳаббатли инсонгина ҳақиқий пешқадам бўла олади!