Bo‘stonliq tumani hokimligi
4.56K subscribers
29.1K photos
3.56K videos
9 files
10.7K links
Bo‘stonliq tumani hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali.

Facebook: facebook.com/bustonliqpress

Instagram: instagram.com/axborot_xizmati

Veb-site: https://bostonliq.uz/

Murojaat uchun: @hokimiyatga_murojatbot
Download Telegram
#Bostonliq
#yoshlar_dasturi

📌Ta'lim muassasalarida "Ona allasi dunyo beshigini tebratuvchu sehrdir" shiori ostidagi ma'naviy ma'rifiy tadbirlar tashkil qilinmoqda.

Kuni kecha ushbu tadbir 12-sonli umumta'lim maktabida ma'no va mazmun jihatidan yuqori saviyada tashkil qilindi.

https://t.iss.one/Bustonliq_yoshlari
#Bostonliq_yoshlari
#sport

Tuman hududida har kuni o'tkazilayotgan "Sog'lom hayot uchun 5000 qadam" aksiyalarida Xondoyliq va Burchmullo qishloqlari aholisi ayniqsa yoshlari faollikni qo'ldan boy bermayapti.

📌Eslatib o'tamiz ushbu ertalabki badantarbiya mashg'ulotlari va yurish, yugurish tadbirlari deyarli har kuni har bir hududda tashkil qilinmoqda.

Hurmatli tumandoshlar salomatligingiz uchun sog'lom va jismoniy faol hayotni tanlang!

https://t.iss.one/Bustonliq_yoshlari
#соғлом_ҳаёт
#спорт

Тумандаги барча таълим муассасаларининг спорт заллари туман аҳолиси учун хизмат қилмоқда.

📌Дарс машғулотларидан сўнг кечки спорт тадбирлари ва спорт билан шуғулланувчилар сони ортмоқда.

Эслатиб ўтамиз, спорт билан шуғулланиш истагида бўлсангиз, ўзингиз яшаб турган ҳудудга яқин бўлган таълим муассасаларининг спорт залларидан бепул фойдаланишингиз мумкин.

https://t.iss.one/Bustonliq_yoshlari
Бўстонлиқда Президент қарори ижроси қандай бажарилмоқда?

📍https://uza.uz/posts/194105

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
#Бўстонлиқ_тумани
#соғлом_ҳаёт
#спорт

📌Бугун туман ҳокимлиги марказий майдонида "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" шиори остида оммавий юриш ҳамда эрталабки бадантарбия машқлари ташкил этилди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi
⚡️⚡️Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг
БАЁНОТИ

Сўнгги вақтда жаҳонда, шу жумладан, қўшни давлатларда карантин чекловларининг амал қилиш муддати узайтириб борилаётганлиги, шунингдек янги 2021 йил кириб келаётганлигини инобатга олиб, эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини сақлаб қолиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди. Унга кўра:

▪️ вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларига турли хил корпоратив байрам тадбирлари ташкил этиш тақиқланди;

▪️вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларига корпоратив байрам тадбирларидан тежаб қолинган маблағларни таълим, соғлиқни сақлаш, меҳрибонлик уйлари ва бошқа ижтимоий соҳаларга йўналтириш тавсия этилди;

▪️юқоридаги чеклов ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш объектларида 30 кишидан ошмаган ҳамда санитария-гигиена ва карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда байрам тадбирларини ўтказишга нисбатан татбиқ этилмаслиги белгиланди;

▪️мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари ҳамда олий таълим муассасаларида тарбияланувчилар, ўқувчилар ва талабалар иштирокида ёпиқ биноларда турли байрам тадбирлари ва кечаларини ташкил этиш ва ўтказиш тақиқланди;

▪️фуқароларга янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш тавсия этилди;

▪️янги йил байрами муносабати билан болажонлар учун мўлжалланган “Президент арчаси” байрам тадбирлари фақатгина меҳрибонлик уйлари ва болалар шаҳарчалари тарбияланувчилари учун ўтказилиши белгиланди, бунда тарбияланувчиларнинг биргаликда бир масканда истиқомат қилиши инобатга олинди;

▪️вилоятлар, туманлар марказлари ва шаҳарларда очиқ осмон остида арчалар ўрнатиш тавсия этилсин;

▪️вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмалари янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш учун ходимларга зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўрадилар;

▪️ресторан, кафе, чойхона ва бошқа умумий овқатланиш шохобчаларида карантин чекловларига (мижозларни жойлаштиришда ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобдан фойдаланиш, 30 кишидан ошмаган ҳолда тўй ва оилавий маросимларни ўтказиш, шунингдек, дезинфекция ишларини амалга ошириш) қатъий риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш бўйича масъул идораларга тегишли топшириқ берилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини ҳамда коронавирус инфекциясига қарши курашиш борасидаги хорижий мамлакатлар ижобий тажрибасини инобатга олган ҳолда жамоат жойларида ниқобдан фойдаланиш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш назарда тутилди.

@koronavirusinfouz
20:00:00-21:00:00
RADIO 24
#Бўстонлиқ_тумани

📻Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ XXI сессияси тафсилотлари “O‘zbekiston 24” телерадиоканалининг “Axborot 24” информацион дастуридан жой олди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi
Forwarded from Uzbektourism.uz
Bo‘stonliq tumanining go‘zal manzaralari

Красоты Бостанлыкского района

Landscapes of Bostanlyk district

🇺🇿https://t.iss.one/uzbektourismofficial