Bo‘stonliq tumani hokimligi
4.51K subscribers
29.2K photos
3.58K videos
9 files
10.7K links
Bo‘stonliq tumani hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali.

Facebook: facebook.com/bustonliqpress

Instagram: instagram.com/axborot_xizmati

Veb-site: https://bostonliq.uz/

Murojaat uchun: @hokimiyatga_murojatbot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида пандемия билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.
Юртимизда ушбу вирус билан касалланганлар сони 70 минг нафардан ортгани, тузалганлар сони қарийб 68 минг нафарни ташкил этгани қайд этилди.
Ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ва соғлиқни сақлаш тизими мутасаддиларига қатор вазифалар юклатилди. Хусусан, коронавирусга ихтисослашган шифохоналар фаолиятини ўрганиб, уларни оптимизация қилиш топшириғи берилди.

В начале сегодняшнего видеоселекторного совещания Президент Шавкат Мирзиёев затронул ситуацию с пандемией.
Отмечалось, что на сегодняшний день число выявленных случаев в нашей стране превысило 70 тысяч, выздоровели почти 68 тысяч человек.
На хокимов, руководителей секторов и ответственных лиц системы здравоохранения возложен ряд задач. Поручено, в частности, изучить и оптимизировать деятельность отведенных для коронавируса больниц.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бўстонлиқ туманининг 2020 йил январь-сентябрь ойларида асосий иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида

📌Туманда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар доирсида чора-тадбирларнинг давом эттирилиши барча соҳаларнинг жадал ривожлантириш имконини бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йилнинг январь-сентябрь ойи давомида Бўстонлиқ туманида бажарилган қурилиш пудрат ишлари ҳажми 228,1 млрд сўм миқдорида баҳоланди ва мос равишда ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 100,3 фоизни ташкил этди.

❗️Шунингдек, юридик мақомга эга бўлган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари 1-К shakli ойлик (Ташкилот фаолияти тўғрисида) ҳисоботини ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай тижорат ташкилотлари (кичик корхоналар, микрофирма ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан ташқари), уларнинг алоҳида бўлинмалари ва нотижорат ташкилотлари (Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланган рўйхат бўйича) eStat 3.0 автоматлаштирилган тизими орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишлари лозимлиги юзасидан огоҳлантириб ўтамиз.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi
Суд ҳужжатлари ижро этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Бугунги кун ҳолатига 17 трлн сўмлик ҳужжатлар ижроси таъминланмай тургани қайд этилди. Қарздорликни қисқартириш бўйича мамлакат даражасида алоҳида, вилоят ва туманлар миқёсида алоҳида тизимда иш олиб борилиши белгиланди.
Қарздорлар тўғрисида ягона электрон платформа яратиб, бошқа идоралар базасига интеграция қилиш зарурлиги таъкидланди.

Состоялось видеоселекторное совещание, посвященное мерам по совершенствованию системы исполнения судебных актов.
Отмечалось, что на сегодняшний день не обеспечено исполнение актов, требующих взыскания 17 трлн сумов. Определена организация отдельных механизмов сокращения задолженности – на республиканском, областном и районном уровнях.
Указано на необходимость создания единой электронной платформы по должникам с интеграцией в нее баз данных других ведомств.

#Mirziyoyev #videoselektor #sudhujjatlari #ijro

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Бўстонлиқ_тумани
#Эълон

Бўстонлиқ туман аҳолиси диққатига!

📌Барчамизга маълумки, қишнинг аёзли кунлари яқинлашиб келмоқда. Бу эса ҳар бир хонадон соҳибидан пухта тайёргарликни талаб этади. Айниқса, хонадонларни иситиш айрим ҳудудларда муаммо бўлиши табиий. Шуни ҳисобга олган ҳолда туманда кўмир ёқилғиси захираси яратилган.

💴Бир килограмм кўмирнинг нархи 310 сўмдан сотилмоқда.

📬Манзил: Бўстонлиқ тумани “Хўжакент” МФЙ
☎️ Мурожаат учун тел: 99 815 32 72

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Bayrogim_faxrim

18-noyabr – O’zbekiston Respublikasi Davlat Bayrog’i to’g’risidagi Qonun qabul qilingan kun.

Bo'stonliq tumani hokimligi axborot xizmati

https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН!!!

🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган...

Тинч ва осуда юртимиз рамзи бўлган — БАЙРОҒИМИЗ доимо мусаффо осмонимиз узра ҳилпираб турсин!!!🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿
#Бўстонлиқ_тумани
#CALL_CENTRE

📌Туман ҳокимлиги биносида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда мавжуд бўлган муаммолар ўз вақтида бартараф қилиш мақсадида навбатчилик штаби ташкиллаштирилди.

Ушбу штабнинг асосий вазифаси, аҳолидан келиб тушган мурожаатларни оператив равишда бартараф қилиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.

☎️Мурожаат учун телефон:

Бўстонлиқ тумани марказий штаби: (70-74) 28-353

Уй-жой коммунал хизмат бўлими: (94) 212-67-89
(98) 000-25-11

Сув таъминоти: (70-74) 22-456

Газ таъминоти: (70-74) 21-770

Электр таъминоти: (70-74) 28-610

“Кўмир таъминот” МЧЖ: (99) 815-32-72

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi
#Hududgaz_Toshkent

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Ҳурматли истеъмолчилар!

🔷Об-ҳавонинг кескин совиб кетиши оқибатида магистрал газ қувурларида газ босими пасайганлиги, мавжуд газ тақсимлаш станцияларидан чиқиш босимини бир меъёрда ва етарли босимларда таъминлаб берилмаётганлиги сабабли, Тошкент вилоятининг Бўка, Тошкент, Қуйи Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Пискент, Юқори Чирчиқ, Янгийўл, Оққўрғон, Паркент, Бўстонлиқ, Қибрай, Зангиота туманлари ҳамда Оҳангарон ва Красногорск шаҳарларидаги ҳудудий газ қувурларида вақтинчалик газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда.

❗️Шу сабабли, мазкур туман ва шаҳарлардаги баъзи МФЙларида газ босими пасаяди.

❇️"Hududgaz Toshkent" газ таъминоти филиали тасарруфидаги барча шаҳар ва туман газ таъминоти бўлимлари кучайтирилган иш режимига ўтказилиб, магистрал газ қувурлари орқали етказиб берилаётган табиий газни биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларига йўналтириш ҳамда табиий газ билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш бўйича тизимли ишлар ташкил этилди.

‼️Ҳурматли истеъмолчилар, қуйидаги қоидаларга амал қилайлик:

🔹газ анжомларидан фойдаланиш вақтида уларни қаровсиз қолдирманг, уйдан чиқаётганда, уларни ўчиришни унутманг;
🔹газ анжомларини ўзбошимчалик билан созламанг ва бошқа жойга кўчирманг;
🔹резина шланг орқали уланган газ анжомларидан фойдаланманг;
🔹газ анжомлари жўмраклари (кран)ни очиқ қолдирманг;
🔹мавжуд дудбуронларнинг созлигини "Кўнгилли ўт ўчириш жамияти" томонидан текширтиринг;
🔹газнинг сизиб чиқишини совун кўпиги ёрдамида текширинг (очиқ олов билан эмас);

Агар уйингизда газ ҳидини сезиб қолсангиз:
🔸гугурт, ёритувчи ва бошқа электр жиҳозларини ёқманг, агар электр жиҳозлари ёқилган бўлса, уларни ўчирманг;
🔸ойна ва эшикларни очиб, тезда хонани шамоллатинг;
🔸зудлик билан оила аъзоларингизни ташқарига олиб чиқинг ва "104" ёки (78) 150-31-30 телефон рақамлари орқали авария хизматини чақиринг.

🟢"Hududgaz Toshkent" газ таъминоти филиали газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.

"Hududgaz Toshkent" газ таъминоти филиали матбуот хизмати

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|TelegramHududgaz Toshkent
📢ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН

❗️Журналист ва блогерлар, тадбиркор ҳамда аҳоли вакиллари диққатига!

🎤Бугун соат 11:00да Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ҳудудларда кўп квартирали уйларни ва ижтимоий соҳа объектларини ҳамда иссиқлик, ичимлик сув, электр энергияси, табиий газ таъминоти тизимларини мавсумга тайёрлаш, аҳолига кўмир, суюлтирилган газ етказиб бериш, озиқ-овқат таъминоти захираларини жамлаш борасида қилинаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида матбуот анжумани ташкил этилади.

🌐Вилоятнинг соҳа мутасаддилари иштирокидаги мазкур тадбирда журналист ва блогерлар онлайн тарзида қатнашишлари мумкин.

Савол ва мурожаатлар қуйидаги телеграм мессенжери орқали қабул қилинади;
👉@virtual_murojaat_bot

🧑🏻‍💻ZOOM платформаси орқали боғланиш;
👉https://us04web.zoom.us/j/4266753016?pwd=UHc3VThwTHJmTVU2N1U3YXVPMTArZz09

☎️ +99871 232 80 24

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Чимёнда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

👉 https://kun.uz/40087957

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Ис газидан эҳтиёт бўлинг!

Ис гази табиий газдан ташқари, кўмир ва бошқа органик моддаларнинг чала ёнишидан ҳам пайдо бўлади. Бу газ нафас йўллари орқали организмни, хусусан, марказий асаб тизимини зарарлайди. У гемоглобин билан боғланиб кислородга нисбатан 300 маротаба кучли бирикма – карбоксигемоглобин ҳосил қилади.

Оқибатда гемоглобиннинг тўқималарга кислород ташиш хусусияти кескин пасайиб, гипокцияга, оғир ҳолатларда эса – анокция ва ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда бош қаттиқ оғрийди, айланади. Қусиш, ҳушдан кетиш кузатилади ҳамда нафас олиш секинлашади.

Биринчи ёрдам кўрсатиш учун, аввало, заҳарланган кишини зудлик билан тоза ҳавога олиб чиқиш ва тез ёрдам чақириш зарур. Тез ёрдам етиб келгунча юзаки нафас олишда ёки нафас олиш тўхтаб қолганида сунъий нафас олдириш лозим.

Бемор ҳушида бўлса, тананинг юқори қисми қисиб турувчи кийимлардан бўшатилади, иссиқ чой ва қаҳва ичирилади.

👉 Тошкент хабарлари
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари!

🌨Об-ҳавонинг кескин ўзгаргани, қор ёғиши ва автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлгани сабабли барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини, зарурат бўлмаганда шахсий автомобилларида ҳаракатланмасликларини, транспорт воситаси шиналарини кўздан кечиришларини, тезлик талабларига қатъий амал қилишларини, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишларини, катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олишларини сўраймиз.