Bo‘stonliq tumani hokimligi
4.56K subscribers
29.5K photos
3.6K videos
9 files
10.9K links
Bo‘stonliq tumani hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali.

Facebook: facebook.com/bustonliqpress

Instagram: instagram.com/axborot_xizmati

Veb-site: https://bostonliq.uz/

Murojaat uchun: @hokimiyatga_murojatbot
Download Telegram
Forwarded from Sherzod Shermatov
Ҳурматли ота-оналар,

Хабарингиз бор, биз 3 та сценарий бўйича ишлаётган эдик: 1) анъанавий мактабни очиш, 2) онлайн мактаб орқали ўқитиш ва 3) аралаш (гибрид) сценарий – ҳам анъанавий ҳам онлайн. Телеграм орқали деярли 1 млн. фойдаланувчи қатнашган сўровномада 70% ота-она бола соғлиғидан хавотирда бўлиб, уйда ўзи онлайн ўқитиши мумкинлиги, 30% эса пандемия шароитида ҳам фарзандини мактабга юборишини билдирган.

Шунинг учун, аҳолини кўпроқ қатламини рози қилишни инобатга олиб, фақат 3-сценарий, яъни ота-оналарнинг ўзларига танлаш ҳуқуқини бериш энг оптимал вариант бўлиб турибди.

Бир томондан,
интернетда баъзи давлатларда мактаблар очилиб, касаллик кўпайиши натижасида қайтадан ёпилгани, болалар ўзи кучли касалланмасада, катталарга қараганда кучлироқ вирус ташувчиси бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалаяпти.

Иккинчи томондан, бу вирусдан яқин орада қутилмаслигимизни, вакцина ишлаб чиқилган тақдирда ҳам уни барча ҳавфсизлик синовларидан ўтказишга ва ишлаб чиқариб бизга етиб келишига анча вақт кетиши ҳам аниқ. Шунга, ушбу вақт даврида фарзандларимиз билим олишдан орқада қолиб кетмасликлари зарур.

Карантин қоидаларининг юмшатилиши касаллик ҳолатларининг ортишига олиб келиши мумкинлиги, уларни даволашга ҳам қўшимча вақт талаб этилиши кераклиги ҳамда ўқиш бошланишидан аввал уларни даволаб, камайтириш муҳимлиги каби факторларни инобатга олиб экспертлар фикридан келиб чиқиб, бу йилги ўқув йилини 14 сентябрь – душанба кунидан бошлаш таклиф сифатида киритилди.

Шунингдек, бир ҳафта олдин синов тариқасида вирус тарқалмаган, ҳавфсиз ҳудудлардаги баъзи кичик мактабларни очиш, ушбу жараёнда барча чораларни тўлиқ ва тўғри амалга оширилишини ўрганиб чиқиш ҳам режалаштирилган. Мактабга ўқувчиларнинг бир вақтда келмаслиги, кираётганда иситмаси ўлчаниши, барча дарслар бир синф хонасида ўтилиши, танаффусда синф ҳавоси шамоллатилиши, ўқувчиларга ижтимоий масофани сақлашни тушунтириш каби қатор талаблар ишлаб чиқилиб, жойлардаги барча мактабларда ижросини таъминланиш чоралари кўрилиш керак бўлади.

Шу сабабли, бугун-эрта барча мактабларда ота-оналардан сўровномалар ўтказилмоқда. Бизга ҳар бир ота-онанинг фикри муҳим. Илтимос, ушбу сўровномада фаол қатнашинг! Пандемия шароитидан келиб чиқиб, айнан сизнинг фарзандингиз мактаб очилганда мактабга бориб ўқийдими ёки уйдан онлайн ўқийдими деган саволга фақат сиз жавоб бера оласиз! Бизга эса бу сўровномалар барча мактаблар кесимида аниқ, объектив ҳолат бўйича маълумотни йиғишга имкон беради.

Мактаблар қайта очилиши, таълимни аралаш кўринишда ташкил этиш, албатта, мактаб жамоасига қўшимча масъулият ва вазифалар юклайди. Шунинг учун, ушбу жараёнларда, ҳурматли ота-оналаримиздан, педагоглар меҳнатини ҳам қадрлашларини сўраб қоламиз!

Иловадаги Халқ таълими вазирлигининг расмий мурожаатини кенгроқ аҳолига етказишда ёрдамингизни аямайсиз деб умид қиламиз.

Telegram:
t.iss.one/uzedu/8479
Facebook:
www.fb.com/uzedu
#сессия
#Бўстонлиқ

Бўстонлиқ туманига янги ҳоким тайинланди

⚡️Бугун, айни пайтда Бўстонлиқ туманида Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессия кун тартибидан ташкилий масала ўрин олган.

❗️Бўстонлиқ туман ҳокими лавозимига Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Инвестицияларни жалб қилиш ва туризм инфраструтурасини ривожлантириш департаменти бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Жўрабек Илҳомович Аҳмедовнинг номзоди кўрсатилди ва депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

Муҳокамалардан сўнг, Ж.Аҳмедов Бўстонлиқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига Ахмедов Жўрабек Илхомович ҳоким этиб тайинланди.

Ж.Ахмедов бунга қадар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Инвестицияларни жалб қилиш ва туризм инфраструктурасини ривожлантириш департаменти бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган эди.


➡️ @uzauz
​​#Бўстонлиқ_тумани

⚡️Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси давом этмоқда.

📌Кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Рустам Холматов нутқ сўзлади.

❇️Ҳудуддаги мавжуд имкониятлардан етарлича фойдаланилмаётгани, мавжуд имкониятдан фойдаланиш учун ташаббускор раҳбарларнинг ўз вазифасига масъулият билан ёндошмаётганлигига эътибор қаратди.

Айни вақтда режа қилинган бунёдкорлик ишлари натижасида 170 мингга яқин аҳолиси бор туман учун катта қулайликлар бўлиши, 493 минг гектар ери бор туманни иқтисодий кўрсаткичи кам бўлиши яхши ҳолат эмаслигини рақамлар билан таҳлиллар асосида танқид қилди.

❗️Туманга ҳар бир соҳа бўйича энг яхши мутахассисларни жалб этиш лозимлигини таъкидлади.

❇️Президентимиз берган топшириқлари ижросини таъминланлашда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, депутатлари ҳамда 59 та МФЙлар раисларининг ҳам алоҳида ўрни борлигини қайд этиб ўтди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#расман
#Бўстонлиқ

ТАЙИНЛОВ

🔰Саидов Ўктамжон Абдуллаевич
Бўстонлиқ туман прокурори вазифасига тайинланди.

📌Ўктамжон Саидов 1973 йилда Қашқадарё вилояти Касби туманида туғилган. Шу пайтга қадар Сурхондарё вилояти прокурори, Шеробод тумани прокурори, Бош прокуратура бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#расман
#Бўстонлиқ

ТАЙИНЛОВ

🛡Зокиров Зарифжон Нумонович – Бўстонлиқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
вазифасига тайинланди.

📌Зарифжон Зокиров шу вақтга қадар Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси Солиқ маъмуриятчилиги билан ишлаш бўлими бошлиғи ўринбосари, Давлат солиқ қўмитаси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#расман
#Бўстонлиқ

ТАЙИНЛОВ

🔸Шермуҳамедов Шерзод Абдивалиевич – Бўстонлиқ туман ички ишлар бўлими бошлиғи
вазифасига тайинланди.

🔹Шерзод Шермуҳамедов 1977 йилда Тошкент вилояти Қибрай туманида туғилган. Шу пайтга қадар Чирчиқ шаҳар ИИБ бошлиғи, Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили – марказ бошлиғи лавозимларида ишлаган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

О награждении в связи с двадцатидевятилетием независимости Республики Узбекистан группы работников сфер науки, образования, литературы, культуры, искусства и средств массовой информации


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган тиббиёт соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

О награждении в связи с двадцатидевятилетием независимости Республики Узбекистан группы работников медицинской сферы, проявивших самоотверженность в борьбе с пандемией коронавируса


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартиби жорий этилмоқда - Президент фармони

👉 https://kun.uz/29967483

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ

⚡️Бўстонлиқ тумани "Қоранкўл" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 300 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

📽Батафсил юқоридаги видеолавҳада

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Карантинга яна қайтмаслик учун метин интизом билан, қудратли бўлиб чиқишимиз керак

Президент: Чтобы не возвращаться к карантину, мы должны быть сильными и дисциплинированными

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Таълим жараёнларини имкон борича тезроқ ва сифатли тиклаш – юртимиз келажагининг ҳаёт-мамот масаласи

Шавкат Мирзиёев: Скорейшее и качественное возобновление учебного процесса - вопрос, имеющий судьбоносное значение для будущего нашей страны.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Бўстонлиқ
#Туризм

Бўстонлиқ туманининг сайёҳлар манзилига айланишига ҳар биримиз масъулмиз

❗️Президент фармони билан 2022 йил 31 декабрга қадар Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида алоҳида маъмурий-бошқарув тизими жорий қилинади.

🔰Бош вазир ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси бир вақтнинг ўзида “Чорвоқ” эркин туристик зонаси дирекцияси директори лавозимини эгаллайди, шунингдек, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги фаолиятини мувофиқлаштириб боради. Соддароқ қилиб айтганда, Азиз Абдуҳакимов Бўстонлиқ туманида мутлақ ваколатларга эга бўлмоқда.

🏞Юсуфхона қишлоғидаги “Иқтисодчи” дам олиш зонасида жойлашган бўш ер майдонларида сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида 3 қаватли меҳмонхоналар, сайилгоҳлар, аҳоли дам олиш масканларини ташкил этиш бўйича ишлар бошлаб юборилди.

Батафсил ▶️Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Тошкентни меҳнатимиз билан, пешона теримиз билан ўзгартираяпмиз

Президент: Мы меняем Ташкент своим усердным трудом, не покладая рук

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюрди.
Мажмуадаги рамзий қабр ёнида қатағон қурбонлари руҳларига бағишлаб Қуръон тиловат қилинди. Нуронийлар, уламо ва зиёлилар билан мулоқот бўлди.
Коронавирус пандемияси уч юздан зиёд юртдошимизнинг ҳаётига зомин бўлди. Маросимда ушбу инсонлар хотирасига бағишлаб ҳам Қуръон тиловат қилинди. Беморларнинг тезроқ соғайишини сўраб дуо ўқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 31 августа посетил сквер "Шахидлар хотираси".
У символического надгробия прочитаны суры из Корана в память о жертвах репрессий. Состоялась беседа с представителями старшего поколения, религиозной сферы и творческой интеллигенции.
Пандемия коронавируса унесла жизни более трехсот наших соотечественников. В ходе церемонии были прочитаны суры из Корана в память об ушедших от болезни, выражены пожелания скорейшего выздоровления зараженным.

#Mirziyoyev #Mustaqillik #shahidlar #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter