Bo‘stonliq tumani hokimligi
4.55K subscribers
29.7K photos
3.61K videos
9 files
10.9K links
Bo‘stonliq tumani hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali.

Facebook: facebook.com/bustonliqpress

Instagram: instagram.com/axborot_xizmati

Veb-site: https://bostonliq.uz/

Murojaat uchun: @hokimiyatga_murojatbot
Download Telegram
ШҲТни 2040 йилгача Ривожлантириш стратегиясини тайёрлашга киришиш мумкинлиги, ушбу дастуруламал ҳужжат кўп қиррали ҳамкорликнинг барча йўналишларини қамраб олиши, ШҲТни узоқ муддатли ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб бериши лозимлиги таъкидланди.

Президентимиз, аввало, иқтисодиёт, савдо ва инвестиция соҳасидаги ҳамкорликнинг амалий таъсирчанлигини ошириш ғоят муҳим эканини қайд этди.

Ўзбекистон ШҲТ мамлакатлари иқтисодиётларининг бир-бирини ўзаро тўлдириб боришдаги афзалликларини ҳисобга олган ҳолда, мавжуд салоҳиятни максимал даражада оширишдан манфаатдор. Шу муносабат билан ШҲТнинг янги иқтисодий мулоқотини бошлаш асосида саноат ва технологик ҳамкорликнинг умумий маконини шакллантириш таклиф этилди.

Мамлакатларимиз ўртасида кенг кўламли иқтисодий ҳамкорликни таъминлаш ва амалий ҳамжиҳатликнинг аниқ натижаларига эришиш мақсадида Ўзбекистонда ШҲТ минтақаларининг бизнес шериклиги ҳафталигини ўтказиш таклифи илгари сурилди.

Ўзбекистон саноат кооперациясини чуқурлаштириш ва ўзаро савдони рағбатлантириш мақсадида ШҲТ мамлакатлари Махсус иқтисодий зоналари альянсини тузиш тарафдори.

Ҳар йили ШҲТ йирик савдо ярмаркасини ўтказиш, унинг асосида ягона электрон платформа яратиш таклиф этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президентимиз иштирокчиларнинг эътиборини мамлакатларимиз қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг йирик ишлаб чиқарувчилари, экспорт ва импорт қилувчилари бўлишига қарамасдан, ШҲТ майдончасида озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари бўйича ҳали жиддий ҳамжиҳатлик йўлга қўйилмаганига қаратди.

Давлатларимиз салоҳияти ички бозорларни бошоқли экинлар, чорвачилик ва мева-сабзавот маҳсулотлари, асосий озиқ-овқат турлари ҳамда зарур ўғитлар билан мунтазам таъминлаш имконини беради. Бундан ташқари, биз ушбу муаммони глобал даражада ҳал қилишга ҳисса қўшишимиз керак”, деди у.

Шу муносабат билан Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг умумий тамойиллари ва ёндашувларини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва қайта ишлаш дастурларига, тўғридан-тўғри ўзаро таъминотнинг мувофиқлаштирилган схемаларини шакллантиришга, юқори сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш учун самарали логистика, "яшил" ва экспресс-йўлакларни ташкил этишга жиддий эътибор қаратишга чақирди.

Ушбу ҳаётий масалаларни кенг муҳокама қилиш мақсадида келгуси йили Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ўтказишни таклиф этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг мажлисидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на заседании Совета глав государств–членов Шанхайской организации сотрудничества

Speech of the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the meeting of the Council of Heads of the Member-States of the Shanghai Cooperation Organization

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📹 Шавкат Мирзиёев: «Самарканд вновь объединил лидеров обширного пространства Евразии, стал центром международной политики и экономики»

〰️〰️〰️
📹 Шавкат Мирзиёев: «Несмотря на последствия пандемии и глобальные потрясения нам удалось в полном объеме выполнить План председательства»

〰️〰️〰️
📹 Шавкат Мирзиёев: «Благодаря твердой приверженности принципам открытости и внеблоковости ШОС укрепляет взаимовыгодные отношения между странами-участницами и успешно углубляет международное сотрудничество»

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бўлса керак, шу кунларда Қирғизистон ва Тожикистон чегараларида қуролли тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда.

Охирги хабарларга кўра, икки давлат хавфсизлик идоралари раҳбарлари маҳаллий вақт билан 16:00 да ўт очишни тўхтатишга келишиб олибди.

Шунингдек, Садир Жапаров ҳам, Эмомали Раҳмон ҳам айни дақиқаларда Самарқанд саммитида ўтирибди. Ҳеч ким ҳеч қаёққа кетгани йўқ (юқоридаги видео Тошкент вақти билан 15:06 да олинган).


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси расман ўз якунига етди.

ШҲТнинг навбатдаги саммити Ҳиндистонда бўлади.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
#Бўстонлиқ_тумани
#тарғибот_тадбири

🔹Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда Бўстонлиқ туман ҳокимлиги ҳамкорлигида «Жаҳолатга қарши маърифат» шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

👉Батафсил

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Меҳмондўстлик ва профессионаллик учун раҳмат» - Владимир Путин Самарқанд саммитига юқори баҳо берди.

Шу тариқа Россия етакчисининг ташрифи якунланди.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Твиттердаги саҳифасида Ўзбекистон халқига ва ҳукуматига меҳмондўстлик учун ўзбек тилида миннатдорлик билдирди.
#Бўстонлиқ_тумани
#Экологик_акция

Ободлик - кўнгилдан бошланади. Зеро, обод манзилларда ҳамиша файзу барака ҳукмрон бўлади.

🔹Бугун Тошкент вилояти Экология бошқармаси, Тошкент вилояти Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси, Миллий гвардия ходимлари, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Бўстонлиқ тумани «Новобод» МФЙ ҳудудида «Бутунжаҳон тозалик куни» муносабати билан экологик акция ўтказилди.

🔹Шунингдек, экологик акцияда фаол иштирок этган кўнгилли ёшларга вилоят Экология бошқармаси томонидан совғалар топширилди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram