Bo‘stonliq tumani hokimligi
4.64K subscribers
29K photos
3.54K videos
9 files
10.6K links
Bo‘stonliq tumani hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali.

Facebook: facebook.com/bustonliqpress

Instagram: instagram.com/axborot_xizmati

Veb-site: https://bostonliq.uz/

Murojaat uchun: @hokimiyatga_murojatbot
Download Telegram
⚡️ ШҲТ собиқ бош котиби: «Ўзбекистоннинг ташаббуслари минтақани денгиз ва океанларга яқинлаштиради» #Жамият

👉 https://zamin.uz/105700

https://t.iss.one/AOKBToshvil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«ШҲТ ҳамжамияти – улкан географик маконни қамраб олган ва сайёрамиз аҳолисининг қарийб ярмини бирлаштирган, дунёдаги энг йирик минтақавий ташкилотдир».

Шавкат Мирзиёев ўз мақоласида ШҲТнинг асосий принципларини санаб ўтди – турли блоклардан холи мақомга эга экани, очиқлик, учинчи мамлакатлар ёки халқаро ташкилотларга қарши қаратилмагани, барча иштирокчи томонларнинг тенглиги ва суверенитетини ҳурмат қилиш, ички ишларга аралашмаслик, сиёсий қарама-қаршилик ва ихтилофли рақибликка йўл қўймаслик.

ШҲТ саммити 15 сентябрт куни старт олади.

#SCO2022Samarkand

👉 https://t.iss.one/UZBEKISTANUZ
«Ғарб ва Европа кучлари Афғонистон ҳудудини тарк этгач, ШҲТ учун тўсиқсиз имконият юзага келди», – сиёсатшунос Фарҳод Толипов

Сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори Фарҳод Толиповнинг айтишича, ШҲТнинг Афғонистон бўйича ҳаракатлари энди янада яхшироқ самара бериши мумкин. У буни Ғарб ва Америка ҳарбийлари мамлакатдан чиқиб кетгани билан изоҳлади.

«Афғонистондаги барқарорлик, тинчлик ва хавфсизлик Ўзбекистон учун стратегик аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон ушбу масалани даражадаги форумларда, платформаларда муҳокама қилиб келади. Табиийки, ШҲТ саммитида ҳам кун тартибидаги бошқа масалалар қаторида Афғонистон мавзуси ҳам кўтарилади.

Таъкидлаш керакки, ШҲТ доирасида анча йиллардан бери «ШҲТ–Афғонистон» контакт гуруҳи мавжуд. Ушбу гуруҳнинг асосий мақсади — Афғонистон билан мулоқот ўрнатиш ва мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш.

Агар шу пайтга қадар бу вазифfни бажариш мушкул бўлган бўлса, бугун яхши имконият пайдо бўлди. Яъни, Афғонистон ҳудудини Ғарб ва Америка кучлари тарк этгач, бошқалар, дейлик ШҲТ учун бетакрор ва ноёб имконият, тўсиқсиз шароит яратилди», – дея таъкидлади Толипов.

#SCO2022Samarkand
#Бўстонлиқ_тумани

Кўприк таъмирланиши давом этмоқда

🔹Бугун туман ҳокими Ж.Ахмедов 4Р10 Чорбоғ сув омбори йўлининг 50 км даги «Нанай» МФЙ ҳудудига олиб борувчи кўприкда амалга оширилаётган таъмирлаш жараёнларини кўздан кечирди.

🔹Шунингдек, таъмирлаш ишларини тез ва сифатли бажариш бўйича топшириқлар берилди.

🔹Маълумот учун мазкур таъмирлаш ишлари натижасида 7 сентябрдан 1 октябрга қадар «Нанай», «Боғистон», «Боладала» МФЙ ҳудудларига «Бурчмулло» МФЙ ҳудуди орқали борилади.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
#Бўстонлиқ_тумани

Ички кўчалар таъмирланмоқда

🔹Шу кунларда туманда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

🔹Хусусан, "Қўшқўрғон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудининг ички кўчаларига шебен ташланиб, йўллар равон ҳолатга келтирилмоқда.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
#Бўстонлиқ_тумани

🔹Бугун туман ҳокими Ж.Ахмедов туман марказидан 100 чақирим узоқда жойлашган «Пском», «Дадабоев» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида бўлиб, у ерда амалга оширилган ҳамда оширилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.

🔹Шунингдек, ҳудуд аҳолиси билан учрашиб уларни қийнаётган муаммолари мутасаддилар билан биргаликда ўрганилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, имконияти чекланган оилалар ҳолидан хабар олинди.

🔹Шу куннинг ўзида туман ҳокими ташаббуси билан «Пском», «Дадабоев» маҳаллаларига 50 донадан жами 100 дона тунги ёритгич чироқлари олиб берилди ҳамда қоронғу кўчаларга зиё улашилди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram