Bo‘stonliq tumani hokimligi
4.55K subscribers
29.7K photos
3.62K videos
9 files
10.9K links
Bo‘stonliq tumani hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali.

Facebook: facebook.com/bustonliqpress

Instagram: instagram.com/axborot_xizmati

Veb-site: https://bostonliq.uz/

Murojaat uchun: @hokimiyatga_murojatbot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев тўқимачилик саноати барқарорлигини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Келгуси 5 йилда тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни 4-5 бараварга кўпайтириш, ташқи бозорларни эгаллаш, бунинг учун маҳсулотлар ассортиментини кенгайтириб, сифатини кескин ошириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Ишлаб чиқариш занжирида таннархни камайтириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

Президент провел совещание по вопросам обеспечения стабильности текстильной промышленности.
Отмечена необходимость наращивания производства готовой продукции в 4-5 раз в течение пяти лет, освоения внешних рынков, расширения ассортимента и улучшения качества продукции.
Также затронут вопрос снижения себестоимости в цепочке заготовки сырья и производства продукции.

#Mirziyoyev #yigilish #sanoat #tuqimachilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ!

Оламларнинг Робби Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар, Сарвари Коинот Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога беҳисоб дуруду салавотларимиз бўлсин!

Азиз юртдошлар, муҳтарам мўмин-мусулмон биродарлар! Мана ойларнинг султони – моҳи Рамазон меҳмон бўлиб кириб келмоқда. Аллоҳ таоло бандаларига кўпроқ хайрли ишлар қилиб, улар учун юксак ажру савобларга эга бўлишлари учун ушбу улуғ ойни инъом қилиб берди. Зеро, ҳадиси қудсийлардан бирида: “Рўза мен учундир ва унинг мукофотини мен бераман” (Бухорий ривояти), дейилади. Бу рўзанинг Аллоҳ таоло наздида хос ибодат экани ва унга улуғ савоб берилишидан даракдир.

Солиҳ амалларимиз билан савоблар захирасини кўпайтирадиган, гуноҳларга тавба қилиб, Роббимизнинг мағфиратига сазовор бўладиган паллаларни қўлдан бой бермайлик. Бунинг учун биз тоат-ибодатга янада жидду жаҳд билан киришмоғимиз, намоз, зикр, Қуръон тиловати, Каломуллоҳ хатмига янада қаттиқроқ бел боғламоғимиз лозим. Нафақат юртимиз, балки бутун дунёда бўлаётган ҳозирги синовли кунларда бу, айниқса, жуда муҳимдир.

Ҳа, азизлар, бу йилги Рамазон йилдагидан ўзгачароқ келди. Таровеҳлар, Хатми Қуръонлар масжидларда эмас, уйларимизда адо этиладиган бўлди. Қуръон – нур, барака, сакинат, Аллоҳнинг файзи ёғилишига сабаб бўладиган воситадир. Демак, ҳар биримизнинг хонадонимизга илоҳий нур ёғилишига, қилган гуноҳларимиз мағфират қилинишига имкон туғилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким иймон билан, савоб умидида Рамазон рўзасини тутса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади. Ким иймон билан, савоб умидида Рамазон кечаларини ибодат билан ўтказса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади. Ким Қадр кечасини иймон билан, савоб умидида ибодат билан ўтказса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, деганлар (Имом Насоий ривояти).

Рамазон шубҳасиз баракотли ой! Иншааллоҳ ушбу муборак Рамазон ойининг ҳурматидан Аллоҳ таоло Ўзининг розилиги учун ихлосла қилган дуою истиғфорларимизни қабул қилиб, бизларга яна Байтининг эшикларини очади, жамоат бўлиб жума, ҳайит, таровеҳ намозларини қайта-қайта адо этишимизни таъминлайди, бутун дунёни балою офатлардан муҳофаза қилади.

Роббимиз бизларга марҳамат қилиб, савоблар захирасини кўпайтиришимиз, гуноҳларга тавба қилиб, маъсиятлардан тийилишимиз, кўпроқ ибодат, дуою зикрлар қилиб, Ўзига яқинлашишимиз учун ато қилган муборак Рамазон ойидан унумли фойдаланайлик. Атрофимиздагиларга меҳр кўрсатиш, муҳтожларга ёрдам бериш, саховатда пешқадам бўлайлик. Қуръон ва ҳадисларни ўқиб-ўрганиб, уларни ҳаётимизга тадбиқ этайлик ва Роббимизнинг розилигига эришайлик!

Аллоҳ таоло қилган дуоларимизни ҳусни мақбул айласин. Илтижо билан сўраганларимизни Ўзининг фазлу карами ила ижобат этсин. Юртимизни офият, хотиржамлик, тотувлик, бирдамлик, файзу хайротларга буркасин! Муборак ойнинг барокати зиёда бўлсин!

Рамазони шариф муборак, азизлар!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ БОШ ИМОМ-ХАТИБИ ХАЙРУЛЛОҲ ТУРМАТОВ

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Музаффар Назаров иштирокида брифинг

1-Савол. Агар солиқ тўловчининг битта солиқ тўловидан ортиқча тўлови бўлса, шу маблағни бошқа солиқ турига ўтказиши мумкинми?
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Музаффар Назаров иштирокида брифинг

2-Савол. Карантин даврида озиқ-овқат савдоси билан шуғулланувчилар учун санитария талабларига риоя этилиши юзасидан алоҳида тартиб борми?
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Музаффар Назаров иштирокида брифинг

3-Савол. Хонадонимни ижарага олган фуқаролар карантин туфайли ўз уйларига кетди. Қачон келиши номаълум. Бу борада солиқ хизмати органларига хабар беришим керакми?
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Музаффар Назаров иштирокида брифинг

4-Савол. Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган селекторда юртбошимиз тадбиркорларнинг ўз имкониятидан келиб чикиб аҳолининг муҳтож қатламига ёрдам кўрсатиши мумкинлиги, ёрдам кўрсатган тадбиркорларга давлат томонидан солиқ, лизинг, кредит тўловлари бўйича турли имтиёзлар берилиши тўғрисида айтиб ўтдилар. Шундан келиб чиқиб айтингчи, қайси тадбиркорлар ёки тадбиркорлик субъектлари қандай тартибдаги ҳайр-эҳсонни амалга оширса айнан қайси солиқлар бўйича қандай миқдордаги солиқ имтиёзига эга бўлади?
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Музаффар Назаров иштирокида брифинг

5-Савол. Карантин даврида айрим дорихоналарда дори воситалари нархи ошиб кетди. Дори воситалари нархларига қандайдир чеклов борми?
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ
#видео

🚿Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Бўстонлиқ туманида дезинфекция ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Forwarded from ® Oybek
Тошкент вилояти бошкармаси тасарруфидаги туман, шахар мактабгача таълим ташкилотларининг Тошкент вилояти фидоийлари онлайн савол, жавоблари мониторинги. 26.04.2020. 18:00 га қадар ўтказилади.
Anonymous Poll
3%
Оҳангарон туман
3%
Ўртачирчиқ туман
26%
Бўка туман
3%
Бекобод туман
43%
Бўстонлиқ туман
6%
Паркент туман
1%
Юқоричирчиқ
15%
Қибрай туман
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли бандлигини таъминлаш ва иқтисодиёт тармоқларини тиклаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари таҳлили асосида карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш юзасидан таклифлар киритиш, қурилишларни жадаллаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения занятости населения и возобновления деятельности отраслей экономики.
На основе анализа ситуации в Ферганской и Кашкадарьинской областях даны указания по внесению предложений для поэтапного смягчения карантинных ограничений, ускорению строительных работ, заготовке сельхозпродукции.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Bo'stonliq tumani hokimligi axborot xizmati

https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ
#видео

🍎Тошкент вилоятида деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерлари жами 48 563 гектар ер майдонини ташкил этиб, ундан 34 минг гектардан зиёдига сабзавот, 4 минг гектарга яқинига полиз экинлари, 553 гектарига картошка, 9 минг гектардан ортиғига эса мева-чевалар экилади.

🌾Бир йил давомида вилоятда 1 млн. тоннадан зиёд қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади. Хусусан, Бўстонлиқ туманидаги томорқачилик фаолияти ҳам ҳозирда айни авжида.

🌱Мутасаддилар маҳаллалардаги томорқа ер эгаларига кўчат ва экинларни беғараз тарқатиб келмоқда. Ўз навбатида аҳолининг рўзғор эҳтиёжлари ички бозор туфайли қондирилмоқда.

📹Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида👆👆👆

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram