Bo‘stonliq tumani hokimligi
4.62K subscribers
29.1K photos
3.55K videos
9 files
10.6K links
Bo‘stonliq tumani hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali.

Facebook: facebook.com/bustonliqpress

Instagram: instagram.com/axborot_xizmati

Veb-site: https://bostonliq.uz/

Murojaat uchun: @hokimiyatga_murojatbot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида бўлиб турибди.

Бугун тонгда видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, барча туманлар билан мулоқот қилинди. Туман ҳокимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берди. Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг кечаги мурожаатидан кейин вазият барқарорлашган, ҳаёт ўз маромига қайтмоқда.

Маълумки, кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилган эди. Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг коменданти ушбу ҳолат бўйича ахборот бериб, вазият тўлиқ назоратга олинганини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев пребывает в городе Нукусе Республики Каракалпакстан.

Сегодня утром глава государства провел видеоселекторное совещание с подключением ко всем районам Каракалпакстана. Хокимы и начальники правоохранительных органов районов доложили о принимаемых мерах по обеспечению безопасности граждан, укреплению законности и правопорядка. Отмечено, что после вчерашнего обращения главы государства обстановка стабилизировалась и возвращается в нормальное русло.

Как известно, указом Президента Республики Узбекистан с сегодняшнего дня на территории Республики Каракалпакстан введено чрезвычайное положение. Комендант территории дал отчет о текущей обстановке, отметив, что ситуация взята под полный контроль.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари Нукус шаҳридаги Жекетерак маҳалласида бўлиб, халқ билан мулоқот қилди.

Жекетераклик ёшуллилар кечаги кўнгилсиз воқеаларда баъзи ёшлар адашгани ва қонунга зид ҳаракатлар содир этгани, ташқи ғаразли кучлар таъсирига тушиб, ҳис-ҳаяжонга берилганини афсус билан айтишди. Ўзбеклар ва қорақалпоқлар икки тилли бир эл эканини, мамлакатимиз бирлиги ва тинчлигини қадрига етиш кераклигини таъкидлашди.

Глава нашего государства посетил махаллю Жекетерек города Нукуса и встретился с жителями.

Местные старейшины с сожалением отметили, что в недавних событиях отдельные представители молодежи ошиблись и совершили противоправные действия, попав под влияние внешних подрывных сил и поддавшись эмоциональным порывам. Подчеркнуто, что узбеки и каракалпаки - один народ с двумя языками, необходимо ценить и оберегать единство и мир в нашей стране.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Hudud Inform
📢 ЭЪЛОН

Бугун,
3 июль куни соат 16:30 да АОКАда махсус брифинг бўлиб ўтади.

📍Мавзу:
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг комендатураси томонидан амалга оширилган дастлабки ишлар

● Иштирок этади:
Даврон Жуманазаров, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ахборот хизмати раҳбари

Махсус брифинг "Ўзбекистон 24", "UzReport TV" телеканаллари ҳамда АОКАнинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифалари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида депутатлар, фахрий ва фаоллар билан учрашув ўтказмоқда. Давлатимиз раҳбари ватандошларимиз ва Жўқорғи Кенгес депутатларига мурожаат қилди.

"Бугун мен Ватанимизнинг тақдири ва келажагига, қутлуғ заминимиздаги тинчлик ва барқарорликка бефарқ бўлмаган барча инсонларга мурожаат қилмоқчиман.

Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган ташвишли воқеаларни ҳар биримиз, барча Ўзбекистон фуқаролари юрагимизда чуқур дард ва изтироб билан қабул қилмоқдамиз.

Маълумки, шу кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ муҳокамаси давом этмоқда.

Конституциявий ислоҳотлар мамлакатимизни ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлаш, “инсон қадри учун” деган эзгу ғояни амалда қарор топтиришга қаратилгандир.

Фуқароларнинг ўз фикри ва хоҳиш-иродасини демократик принциплар ва ҳуқуқий нормалар асосида эркин билдириш бўйича яратилган шарт-шароитларга қарамасдан, айрим ғаразли кучлар конституциявий ислоҳотларга норозилик баҳонасида тажовузкорлик ва зўравонлик йўлини танлаб, Ўзбекистондаги вазиятни беқарор этиш ва издан чиқаришга уринмоқда.

Сохта ахборотларни тарқатиш
нинг синалган технологияларидан, ижтимоий тармоқлар имкониятидан фойдаланган ҳолда, бузғунчи кучлар аниқ мақсадни кўзлаб, фуқароларни Конституцияга хилоф фаолиятга жалб этмоқда.

Уларнинг асосий мақсади жамиятни пароканда қилиш, давлатимиз томонидан олиб борилаётган бунёдкорлик сиёсатига бўлган ишончни сусайтириш, Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига путур етказишдан иборат", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани
#медиа_тур

📌Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги ташаббуси билан «Ўзбекистон» телеканали ижодкорлари учун икки кунлик медиа-тур ташкил этилди.

🎥Батафсил видеолавҳада

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
#Бўстонлиқ_тумани

Нарҳлар барқарорлиги ўрганилди

🔹Бугун туман ҳокими Ж.Ахмедов бошчилигида ишчи гуруҳ туман марказий деҳқон бозорида бўлиб, аҳолига қулайликлар яратиш, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида ташкил қилинган арзонлаштирилган маҳсулотлар савдо ярмаркаси фаолиятини кўздан кечирди.

🔹Шунингдек, бозорда нарх-навонинг асоссиз тарзда ошиб кетишига йўл қўймаслик юзасидан савдо нуқталари эгалари билан бирма-бир суҳбатлашди ҳамда тарғибот ва ташвиқот ишларини янада кучайтириш юзасидан мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Илгари хабар қилинганидек, бир гуруҳ шахслар 2022 йил 1 июль куни Нукус шаҳрида сохта шиорларни ўзига ниқоб қилиб олган ҳолда, фуқароларнинг ишончига кириб, уларнинг фикрини чалғитиб, ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, тартибсизликлар келтириб чиқарди, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари биноларини эгаллаб олишга уринди.

Улар 2022 йил 2 июль куни жамоат тартибини бузишга қаратилган ҳаракатларни тўхтатиш ҳақидаги талабларга қулоқ солмасдан, республиканинг маъмурий марказидаги асосий кўчаларда бузғунчи ҳаракатларни давом эттирди.

Бундан ташқари, тартибсизликларда қатнашган айрим кимсалар ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари билан тўқнашувларни келтириб чиқаришга, қўриқланадиган ҳудудларга зўравонлик билан бостириб киришга уринди, биноларга тош ва турли буюмлар отишди.

Шаҳар бўйлаб юриш давомида улар инфратузилма объектларига сезиларли даражада зарар етказишди. Биноларнинг ойналарини синдириб, ёнғинлар содир этишди. Бир нечта гуруҳлар қурол-яроғларни қўлга киритиш мақсадида Нукус шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва Миллий гвардия бошқармаси биноларини эгаллашга уринишди.

Ушбу кимсалар сон жиҳатига кўра нисбий устунликдан фойдаланиб, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига ҳужум қилишди, уларни аёвсиз калтаклаб, оғир тан жароҳатлари етказишди.

Минг афсуски, тинч аҳоли ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари орасида қурбонлар бор".

Facebook|Instagram|Twitter