Bo‘stonliq tumani hokimligi
4.64K subscribers
29.1K photos
3.55K videos
9 files
10.6K links
Bo‘stonliq tumani hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali.

Facebook: facebook.com/bustonliqpress

Instagram: instagram.com/axborot_xizmati

Veb-site: https://bostonliq.uz/

Murojaat uchun: @hokimiyatga_murojatbot
Download Telegram
#Бўстонлиқ_тумани
#аукцион #ер_участкалари

⚡️ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ ?

📌Бўстонлиқ туманида савдога қўйилган ер участкаларидан бирини сотиб олинг ва ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйинг!

➡️КЎРИШ УЧУН

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани

🔹Ҳоким ва битирувчи ёшлар учрашуви

🎥 Батафсил "Nurafshon TV" телеканали лавҳасида

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Сиз ахир осмонни олмоқ бўлсангиз,
Не учун елкамни тутиб бермайин?"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев фаолиятининг июнь ойидаги асосий тадбир ва воқеалари

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ШУКРОНА

Уйғонмаган қанча, билмайди ҳеч ким,
Саҳарда уйғониб, кўз очдик шукр.
Қора майиз билан, новвот, бол билан,
Тинч нонушта қилмоқ қанчалар ҳузур.

Кўрдик чарақлаган бобо қуёшни,
Гоҳ ёзда қизиймиз, гоҳ яшнар баҳор.
Капалак рақсини, майса рангини,
Умрида бир бора кўрмаганлар бор.

Юриб чарчадингиз, толиқдингизми?!
Ношукрлик қилманг, озгина ўйланг.
Оёқ кийими бор, аммо кийишга
Оёғи йўқларнинг ҳолини сўранг.

Либосингиз ёқмай жиғибийронсиз,
Кийим кўплигидан ётар қалашиб.
Дўппи топилар деб, жон қайғусида,
Тентийди қашшоқлар ушоқ талашиб.

Болалар уйида ғариб гўдаклар,
Зор юрар, бир марта Она дейишга.
Иккита иссиқ нон олинг-да, дарров,
Боринг онангизни кўриб келишга.

Сизни бугун ишдан бўшатишдими?!
Шуми ташвишингиз шуми муаммо.
Қаранг, ўз уйини бўшатиб қўйиб,
Муҳожирлар йиғлар ватандан жудо.

Орзу-ҳавас кўрмай ўтаяпман деб,
Нолияпсиз, балки оғриняпсизми?
Қайдадир очликдан қириляпти халқ,
Сув деб йиғлаяпти, эшитяпсизми?

Ўғлингиз шифокор бўлади бугун,
Уни қучоқлайсиз ғурурга тўлиб.
Қайдадир бир аёл ўксиб, дод солар,
Бола йўқ бешикка бошини қўйиб.

Охирги пулни ҳам ишлатдингизми?
Худо етказади банда ризқини.
Умр тиланг хаста беморларга сиз,
Бугун кимларнидир охирги куни.

Борига шукр денг, йўғига сабр,
Чойхонага чиқинг, кутар улфатлар.
Тўйларга борасиз, чиройли бўлиб,
Қўлингизга тўлиб кетди тўйхатлар.

Тоғ десангиз тоғ бор, боғ десангиз боғ,
Дарёлар мавж урар, ҳар томон яшнар.
Тўлиб-тошиб ётар тўкин бозорлар,
Ким нима изласа ўшани топар.

Доим сергак туринг ва аҳил бўлинг,
Ватанни авайланг тўртта томонда.
Яна бир чиройли кун ўтаяпти тинч,
Бахтиёрлар юрти Ўзбекистонда!

Рислиғой Ҳотамова.

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги фуқароларнинг ноқонуний намойишлари юзасидан маълумот

ИИВ ахборот хизмати маълум қилишича, жорий йилнинг 1 июль куни соат тахминан 15.00 лардан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида айрим фуқаролар, республикамизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни нотўғри талқин қилишлари оқибатида, кутилмаганда кўча юришларини ташкил қилиб, Нукуснинг Марказий деҳқон бозорида тўпланиб, намойишлар уюштиришган.

Мазкур ҳолат юзасидан, жамоат тартибини бузилишини олдини олиш ҳамда фуқаролар томонидан турли тартиббузарликларни содир этишларига йўл қўймаслик мақсадида, деҳқон бозори ҳудудига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг куч ва воситалари жалб этилган.

Ҳозирда жамоат тартиби тикланиб, фуқароларнинг қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўймасликлари ва барча мурожаатлари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#семинар
#онлайн

⚡️Бўстонлиқ тумани: Картошкачиликда янги имкониятлар

🔹Айни вақтда Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Бўстонлиқ туманидаги "Бўстонлиқ картошкачилик маракази"да “Ёмғирлатиб суғоришнинг самара ва афзалликлари ” мавзусида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтмоқда.

🔹Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Холмирза Ниёзов, ҳудудларда фаолият олиб борувчи фермер хўжаликлари вакиллари, соҳа мутахассислари иштирок этаётган семинарда соҳа мутахассислари томонидан тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда маҳсулот етиштириш, картошкани сақлашда талаб этиладиган шароитлар, томчилатиб ҳамда ёмғирлатиб суғоришнинг афзалликлари хусусида сўз юритилмоқда.

🎥Тафсилотлар видеолавҳада.

➡️Фоторепортаж

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг расмий баёноти

Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган очиқлик ва хоҳиш-иродани эркин ифода қилиш сиёсатига қарамай, 2022 йил 1 июль куни Нукус шаҳрида бир гуруҳ жиноятчи шахслар Қорақалпоғистон Республикасининг давлат бошқаруви органларини эгаллашга уринишда ифодаланган ғайриқонуний ҳаракатларни ташкил этди.

Популистик шиорларни ниқоб қилиб олиб, фуқароларнинг онги ва ишончини манипуляция қилиб, тартибсизликлар ташкилотчилари ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига бўйсунмай, республика фуқароларини Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий бинолари олдидаги майдонга йиғдилар.

Иғвогарлар йиғилган фуқароларга таянган ҳолда ушбу давлат муассасаларини эгаллаб олишга ва шу орқали жамиятда ихтилоф келтириб чиқариш, Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазият барқарорлигини издан чиқаришга уриндилар.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қабул қилинган қатъий чоралар билан ташаббускорларнинг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари тўхтатилиб, оммавий тартибсизлик уюштиришга уринишлар тарқалишига чек қўйилди.

Шуни ишонч билан айтамизки, давлатимиз вазиятни янада беқарорлаштирилишига йўл қўймаслик учун барча зарур салоҳиятга эга. Оммавий тартибсизликлар ташкилотчиларининг бир гуруҳи ҳамда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга фаол қаршилик кўрсатган шахслар қўлга олинган. Ҳозирда уларга нисбатан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча иғвогарларнинг шахси аниқланади ва улар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши таъминланади.

Республикадан ташқаридаги носоғлом кучларнинг Қорақалпоғистондаги вазият ривожига, шу жумладан аниқ йўналтирилган ахборот хуружлари ва рўй бераётган воқеаларни қасддан бузиб кўрсатиш орқали таъсир қилишга уринишлари қайд этилмоқда.

Юзага келган вазиятда жамоат хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашда, фуқароларни ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлардан огоҳлантириб, юзага келган масалаларни қонун доирасида ҳал қилишда биргаликда саъй-ҳаракат қилишга чақирамиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани

⚡️Аввал хабар берганимиздек, Бўстонлиқ туманида оила мактаби фаолияти йўлга қўйилган эди.

🎥 Батафсил "Nurafshon TV" телеканали лавҳасида

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани

Ёшлар учун ибрат учрашуви ташкил этилди

🔹Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда Иқтидор эгалари туман жамоаси ташаббуси билан «Товоқсой» қўрғонида жойлашган 7-сонли жазони ижро этиш муассасасидаги ёшлар ўртасида маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилди.

🔹Тадбирдан кўзланган мақсад жиноят йўлига кириб, ҳозирда жазо муддатини ўтаётган ёшларни дунё қарашини ўзгартириш, қайтиб жиноят йўлига кирмасликлари, келажакда жазони ўтаб қайтгач, келгуси ҳаётида ўз ўрнини топишлари, касб-ҳунарлар эгаллаб она Ватанга муносиб хизмат қилиш ҳамда Ватан туйғусини шакллантиришдан иборат.

🔹Туман ҳокимининг ўринбосари М.Нурметов, туманнинг таниқли спортчилари оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионлари Сарвар Зафаржонов ҳамда Достон Яқубовлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Муассасадаги ёшлар ўртасида спорт мусобақаси ва мактуб лойиҳалари бўлиб ўтди. Тадбирда фаол иштирок этган ёшларга туман ҳокимлиги ҳамда ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан эсдалик совғалар топширилди.
#Бўстонлиқ_тумани

🔹Аҳолини ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш долзарб масалаларидан бири саналади.

🔹"Toshkent suv taʼminoti" масъулияти чекланган жамияти туман бўлими томонидан Даҳана маҳалла фуқаролар йиғини Саримсоқова кўчасида 200 метр d50 бўлган янги ичимлик сув қувури тортилди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев вылетел в Нукус, где накануне произошли массовые демонстрации.

https://www.gazeta.uz/ru/2022/07/02/flight/?utm_source=push&utm_medium=telegram

@gazetauz
#Бўстонлиқ_тумани

Истеъдодли ўқитувчи давлат стипендияси ғолиби бўлди

🔹Туманимиздаги 2-сонли ИДУМ мусиқа маданияти фани ўқитувчиси Улуғбек Мирзаҳмедов педагогик фаолият олиб бориш билан бир қаторда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети магистратура босқичида ҳам таҳсил олади.

🔹Талабалик ва меҳнат фаолиятида анчайин фаол бўлган У.Мирзаҳмедов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги «Атоқли адиблар ва мутафаккирлар ижодий меросини талаба-ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ва Адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 2 сентябрдаги 458-сонли буйруғига асосан ташкил этилган Абдулла Авлоний номидаги давлат стипендияси учун бўлиб ўтган танловда ғолибликни қўлга киритди.

🔹Ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов иштирокчиларини саралаш уч босқичда (тест, ҳужжатлари тўплами ва суҳбат) ўтказилди.

🔹Танлов ғолиблари аниқланди. Улуғбек Мирзаҳмедов улар сафидан жой олди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрига келди.

Ҳозирда давлатимиз раҳбари Жўқорғи Кенгес депутатлари, Қорақалпоғистон фахрийлари ва фаоллари билан учрашув ўтказмоқда.

Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш муҳокамаси ҳали давом этаётганини инобатга олиб ҳамда Қорақалпоғистон аҳолиси билдираётган фикр ва мулоҳазаларни ўрганган ҳолда Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарурлигини таъкидлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в город Нукус.

Сейчас глава государства проводит встречу с депутатами Жокаргы Кенеса, представителями старшего поколения и активом Каракалпакстана.

С учетом того, что процесс обсуждения изменений и дополнений в Конституцию еще продолжается, а также на основе изучения высказываемых жителями Каракалпакстана мнений, Президент обозначил необходимость сохранения без изменений действующие редакции статей 70, 71, 72, 74, 75 Конституции Республики Узбекистан.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва фаоллари билан учрашувда халқимизга мурожаат қилди:

"Азиз ватандошлар!

Ҳурматли Қорақалпоғистон халқи!

Маълумки, шу кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ муҳокамаси давом этмоқда.

Албатта, конституциявий ислоҳотларимиз Ватанимизнинг бугунги ва келажак ҳаёти учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган масаладир.

Муҳокамаларда кўпмиллатли халқимиз ўзининг кўплаб таклиф ва тавсияларини билдирмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги эълон қилинган Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасидан ўтказилади. Шундан сўнг фуқаролар томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар асосида Қонунчилик палатаси томонидан такомилига етказилади.

Кейин эса мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилиб, фуқароларимиз эркин овоз бериш орқали ўзларининг бу масала бўйича хоҳиш-иродасини ифода этади.

Шундан кейингина Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар қонуний тусга киради".

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Бир сўз билан айтганда, янгиланаётган Конституциямизни такомилига етказиш учун қанча вақт ва муддат керак бўлса, бу жараён шунча давом этади. Бу борада фақат халқимиз билан бамаслаҳат иш олиб борамиз.

Лекин, айрим жойларда ушбу масаланинг моҳиятини талқин қилишда тушунмовчилик ҳолатлари учрамоқда.

Жумладан, лойиҳада кўзда тутилган, Қорақалпоғистон Республикасига оид айрим нормаларга бир гуруҳ шахслар томонидан норозилик билдирилган. Бунинг натижасида жорий йил 1 июль куни Нукус шаҳрининг марказий кўчаларида намойишлар уюштирилган.

Улар томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари биноларини ноқонуний эгаллашга уриниш ҳаракатлари содир этилган.

Шу муносабат билан қуйидаги фикрларни алоҳида таъкидлашни зарур, деб ҳисоблайман.

Халқимиз ҳукмига ҳавола этилган мазкур Конституциявий қонун лойиҳаси ҳали қабул қилинмаган, умумхалқ муҳокамасига қўйилган, холос.

Яна бир бор таъкидлайман: фуқароларимизнинг хоҳиш-иродаси, таклиф ва фикрларидан келиб чиққан ҳолда, ушбу лойиҳа ўзгаради ва такомилига етказилади".

Facebook|Instagram|Twitter