Bo‘stonliq tumani hokimligi
4.54K subscribers
29.4K photos
3.59K videos
9 files
10.8K links
Bo‘stonliq tumani hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali.

Facebook: facebook.com/bustonliqpress

Instagram: instagram.com/axborot_xizmati

Veb-site: https://bostonliq.uz/

Murojaat uchun: @hokimiyatga_murojatbot
Download Telegram
МАКТАБЛАРНИ ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРЛАШ ВА ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЯХШИЛАШГА МАҲАЛЛИЙ ҲОКИМЛИКЛАР МАСЪУЛ САНАЛАДИ, ОТА-ОНАЛАРДАН МАЖБУРИЙ ПУЛ ЙИҒИМЛАРИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ!

Ўқув йилининг сўнгги кунларида ота-оналардан мактаб таъмири учун пул йиғилаётганлиги юзасидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг тегишли Фармон ва Қарорларида умумтаълим мактабларини янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёрлаш, таъмирлаш ва инфратузилмасини яхшилашга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикасининг Қонун ҳужжатларида умумий ўрта таълим олиш бепул эканлиги кафолатланганини инобатга олиб, мактаблардаги ҳар қандай мажбурий йиғимлар ноқонуний эканлигини маълум қиламиз.

Ҳурматли ота-оналар!

Агар фарзандингиз таълим олаётган мактабда ноқонуний пул йиғимлари ташкил этилаётган бўлса, бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг 71 202-09-09 Ишонч телефон рақамига хабар беришингизни сўраймиз.

Мактабларга беғараз ҳомийлик қилиш истагида бўлган фуқаролар буни қонуний йўл билан, яъни ҳомийлик маблағларини мактабнинг ҳисоб рақамига ўтказган ҳолда расмийлаштиришлари мумкин. Ҳозирги кунда мактабларда Кузатув кенгашлари фаолият юритмоқда. Кузатув кенгашига ўқувчиларнинг ота-оналари, собиқ битирувчилар, ўқитувчи ва бошқалар сайланиши мумкин. Кузатув кенгаши аъзолари бюджетдан ажратилган ҳамда қўшимча ишлаб топилган маблағларни самарали ва мақсадли сарфланишини назорат қилиш ваколатига эга.

Ҳурматли мактаб раҳбарлари!

Мактабингизда ота-оналардан мажбурий пул йиғимларининг олдини олинишини таъминлашингизни сўраймиз.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Бўстонлиқ_тумани

⚡️Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан Бўстонлиқ туманидаги 59 нафар ҳоким ёрдамчиларига махсус планшетлар топширилди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зафар_лаҳзалари

🎞 Алишер Саъдуллаев ютуб каналига Бўзатовдаги "Ёшлар овози" фестивали қаҳрамонларидан бири – Бўстонлиқ юлдузи, ўзбек операсининг келажаги дея эътироф қилинаётган Зуҳра Турсунбоеванинг зафар лаҳзалари видеосини жойлади.

☺️ Кўринг, ҳавас қилинг. Тоғлар бағридаги шалоладек тиниқ ва соҳир овоз, қудратли туғён, ҳарир нола – Зуҳрада ҳаммаси бор, бенуқсон талант!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Диққат_эълон

⚡️Тошкент вилояти аҳолиси учун оммавий сайёр қабуллар ташкил этилмоқда

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Судьялар Олий кенгаши, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш,Фавқулодда вазиятлар, Қурилиш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Халқ таълими вазирликлари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Марказий банк каби республиканинг қатор ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вилоят мутасаддилар фуқароларни қабул қилади.

Сайёр қабул вақти ва жойи:

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Бўстонлиқ_тумани
#Киберспорт

🔹Бўстонлиқ туманида "Беш ташаббус" олимпиадаси доирасида киберспорт мусобақасининг сектор босқичига старт берилди.

🔹Мазкур мусобақанинг биринчи кунида 1- ва 2-секторлар ҳудудларидан сараланган ёшлар иштирок этиб, "CS:GO" ва "DOTA" турлари бўйича 1-сектор ҳудудидан "Хўжа" маҳалла жамоаси, 2-сектор ҳудудидан "Намуна" маҳалла жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

🔹"FIFA-22" va "PES-22" турлари бўйича якка тартибда, 1-ўринни 1-секторнинг "Гулобод", 2-секторнинг "Қорабой" маҳалласи ёшларига насиб этди. Ғолибларга туман босқичида иштирок этишлари учун йўлланма берилди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
#Бўстонлиқ_тумани

Йўллар обод, кўнгиллар обод

🔹Бўстонлиқ тумани «Талпин» маҳалла фуқаролар йиғини Ҳамид Олимжон кўчасининг 950 метр ички йўлига асфальт қопламаси ётқизилди.

🔹Аҳолини турмуш тарзини яхшилаш, муаммоларини бартараф этиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

🔹Шунингдек, туманда кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани
#Мунаввар_оқшомлар

Бўстонлиқ тумани маҳаллалар кесимида «Мунаввар оқшомлар» концерт дастурлари ўтказилмоқда.

🔹Жумладан, жорий йилининг 17 май куни «Думалоқ» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ана шундай тадбир ташкил қилинди.

🔹Аҳоли ўртасида маданий ва маънавий ҳордиқ чиқариш, истеъдодли ёшларни янада кашф этишга қаратилган мазкур кеча барчага кўтаринки кайфият улашди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
#туризм

⚡️“Шинамлик ва табиат билан уйғунлик” - Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида янги “Green Hills Resort” дам олиш маскани очилди