#Бекобод_тумани
Бугун Вояга етмаганлар ишлари бўйича Бекобод тумани идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
📍Йиғилишда вояга етмаган фарзандларига таълим-тарбия бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаган ҳамда вояга етмаган фарзандлари томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўйган жами 16 нафар ота-оналарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси 1-қисми билан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилди.
🔹Йиғилишда вояга етмаганларнинг ота-оналарига нисбатан фарзандларининг таълим-тарбияси билан етарли даражада шуғулланмаганликлари учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми билан жавобгарликка тортиш юзасидан комиссия қарорлари қабул қилинди.
Шунингдек, ҳуқуқбузарлик содир этган 5 нафар вояга етмаганлар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якка тартибда профилактик ишларини олиб бориш юзасидан туман ИИБнинг профилактик ҳисобига олиш тўғрисида комиссия қарорлари қабул қилинди.

📍Бекобод туманида 6 нафар маҳкумга инсонпарварлик далолатномалари қўлланилди.
🔹Жорий йилнинг 12 май куни ЖИБ Бекобод туман суди томонидан, туман Пробация гуруҳи биносида, сайёр суд мажлиси ўтказилди.
🔖Ўтказилган сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи туман судининг судяси Г.Эргашев томонидан, муқаддам жиноят содир этиб ҳозирда Пробация Гуруҳи ҳисобида озодликдан маҳрум этиш билан боғлик бўлмаган жазоларни ўтаб келаётган, жазо ўташ давомида меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, тузалиш йўлига ўтган 6 нафар маҳкумларга инсонпарварлик далолатномалари қўлланилиб, жазоларидан муддатидан аввал шартли равишда озод этилди.
🎗Шу ўринда, кириб келаётган рамазон ҳайит айёми бу 6 нафар маҳкумга жуда катта совға бўлди десак асло муболаға бўлмайди Зеро озодлик инсонга берилган энг олий неъмат.
✍🏻Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Forwarded from ♻️_BEKOBOD_TUMAN_SANEPID_BO'LIMI
"Бекобод диёри" ижтимоий тармоғида "Масъуллар қачонгача ўзи хон, кўланкаси майдон бўлади?" номли эътирозли постига туман СЭО ва ЖСБ ахборот хизматининг расмий муносабати.
Туманимиз марказидаги Истиқлол маҳалласи Мустақиллик кўчасидаги пиёдалар ўтиш йўлагида ноқонуний тарзда, яъни белгиланмаган жойда санитария гигиена қоидалари ва нормативларини бузиб, сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари, савзавот ва мевалар, кўчатлар туман СЭО ва ЖСБ, ИИБ ҳамда ДСИнинг масъул ходимлари томонидан савдо расталарига жойлаштирилди. Маҳсулотларнинг эгалари ҳисобланган сотувчиларга коронавирус пандемияси даврида аҳолига савдо маданияти ва карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда иш олиб бориш тушунтирилди ҳамда назоратга олинди.

Бекобод тумани ҳокими Фурқат Худойбердиевнинг байрам табриги
Қадрли тумандошлар!
Сизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни эзгулик, хайру саховат ва меҳр-оқибат байрами – муборак Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этаман.
Ушбу улуғ айём кунларида қилаётган эзгу орзуларимиз, тоат-ибодатларимиз ва дуоларимизни Аллоҳ таоло ижобат этиб, барчамизни имон-эътиқодда доим собит қилсин!
Инсонларни эзгулик ва ҳайр-саховат ришталари ила бир-бирларига янада яқинлаштирувчи ушбу айём уйингизга файз-барака, тўкин-сочинлик ҳамда тинчлик олиб киришига тилакдошман.
Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

Ассалому алайкум. Рамазон ҳайит айёми барчамизга муборак бўлсин!
Aллоҳим, моҳи рамазонда сўраган барча яхши ниятларимизни ижобат қилсин!
Бугунги қутлуғ кунда барчага сиҳат-саломатлик, меҳр-оқибат, тинчлик, фаровонлик, фаолиятларида омад ва зафарлар тилаймиз.
Эзгу орзуларингиз доимо амалга ошсин дея чексиз ҳурмат ила Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати жамоаси!

#Муносабат
Бекобод тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи Барно Шукурованинг Facebook ижтимоий тармоғининг Халқ назорати гуруҳида давлат раҳбарига йўллаган мурожаатига Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг муносабати
Фуқаро Барно Шукурованинг мурожаати бўйича туман ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, вазият тегишли мутасаддилар билан бирга тўлақонли ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижаларига кўра Барно Шукурованинг бозорча ташкил этиб олган жойи йўлнинг муҳофаза зонасида турганлиги, шаҳарсозлик норма қоидаларига тўғри келмаслиги сабабли сектор раҳбарлари ва МФЙ раиси томонидан бир неча марта тушунтириш берилган ва мазкур жойда бозорча ташкил этилиши мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантирилган.
Шунингдек, Барно Шукурова 2020 йили кредит олиб 2 сотих ер майдонига томорқа ташкил қилиб фойдаланиб келаётганлиги ва ҳозирда ўзини ўзи банд қилганлиги сабабли "Аёллар дафтари" рўйхатидан чиқарилган бўлган.
Шунингдек, мазкур фуқаро билан тадбиркорлигини давом эттириши учун бошқа жойдан бўш ер майдони бўлса аукцион орқали сотиб олиши мумкинлиги ҳақида суҳбатлашилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#фестивал
#онлайн
“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” фестивали бошланди
⚡️Айни пайтда Чирчиқ шаҳрида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” фестивали ўтказилмоқда.
🎊Унда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Ишлари Агентлиги раҳбари Алишер Садуллаев кириш сўзи билан очиб берди.
🤝Тошкент вилояти ҳокимлиги ва ҳамкор вазирлик ва ташкилотлар томонидан ташкил этилган тадбирда барча ҳудудлардан кўплаб фаол ёшлар қатнашмоқда.
✍️Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok